O‘zbekiston respublikasi fanlar akademiyasi


Соҳанинг Ўзбекистондаги ривожи



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/79
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#247036
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   79
Bog'liq
5e463f2487433

Соҳанинг Ўзбекистондаги ривожи. Кўплаб мамлакатлардаги турли 
ривожланиш тенденциялари мамлакатимизни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. 
Жумладан, жамиятни ахборотлаштириш борасида амалга оширилаётган сиёсат 
бунинг яққол намунасидир. Юз бераётган глобал ўзгаришлар миллий 
трендларнинг илгари сурилишига туртки бўлмасдан қолмайди. Хусусан, 
мамлакатимиз 
ижтимоий-иқтисодий 
соҳаларида 
замонавий 
ахборот-
коммуникация технологияларининг кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган 


39 
ва оширилаётган саъй-ҳаракатларини эътироф этиш жоиз ҳисобланади. XX 
асрнинг охирлари ва XXI аср бошларига тўғри келувчи ахборот-коммуникация 
технологиялари соҳасидаги улкан сакраш оқибатида келиб чиққан соҳа 
ривожланиши нафақат иқтисодиёт, балки инсонларнинг кундалик ҳаётига ҳам 
кенг қамровли тарзда кириб келди. Бу тренднинг ривожланиши мазкур 
технология тарихан қисқа муддат ичида инсон ҳаётидаги зарурат сирасига 
киритилувчи элементлар орасидан мустаҳкам ўрнашишига олиб келди. Юзага 
келган ижтимоий-онгдаги бўладиган ўзгаришни олдиндан кўра билган 
давлатимиз мазкур ривожланиш жараёнининг бошланишиданоқ соҳани изчил 
ислоҳ қилиш йўлини тутди. Бунда меъёрий-ҳуқуқий база ривожлантирилмода. 
Мазкур соҳа ривожи учун кўрилаётган чоралар асосан уч босқичда амалга 
оширилмоқда. 
Биринчи босқичда ижтимоий-иқтисодиёт соҳаларини кенг миқёсда 
компьютерлаштириш, 
замонавий 
ахборот-коммуникация 
технологиялари 
инфратузилмасини ривожлантириш, глобал ахборот маконига уланиш учун мос 
электрон-рақамли муҳитни шакллантиришни амалга оширилди. Бу давлат 
бошқаруви органлари томонидан чиқарилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар орқали 
асосланади. Хусусан, 1999 йилда қабул қилинган “Телекоммуникациялар 
тўғрисида”ги 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Қонуни 
ахборот-коммуникация 
технологиялари соҳасида рақамлаштириш сиёсатини амалга ошириш ҳуқуқий 
асосини яратган бўлса, 2002 йилдаги “Компьютерлаштиришни ривожлантириш ва 
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги қарор орқали 
жамиятни ахборотлаштиришни амалга ошириш негизи бўлган компьютер 
техникаси таъминотини талаб даражасига келтирилди ҳамда аҳолининг кенг 
қатламини компьютер саводхонлигини ташкил этишга йўналтирилган чора-
тадбирлар амалга оширилди. Ушбу ислоҳотлар эвазига республикамизда ахборот-
коммуникация технологияларининг асосий воситаси ҳисобланган компьютер 
билан мулоқот қилишдаги “тўсиқ” олиб ташланди. Асосий урғу сифатида ҳаттоки 
давлат субъектлари ходимларидан компьютер билан ишлаш кўникмаси талаб 
даражасида бўлиши шарт этиб қўйилди. Бундай чора-тадбирлар ўз мевасини 
бериб, кейинги жамиятни ахборотлаштиришдаги босқичга йўл очиб берди. 
Иккинчи босқичда эса шакллантирилган инфратузилмада зарурий миллий 
контентлар мажмуасини шакллантириш ва унлардан кенг фойдаланишни тадбиқ 
этиш масаласи ўрин олди. Бу давр бир қатор жамиятни ахборотлаштириш устувор 
йўналишларига устқурма вазифасини бажарувчи меъёрий-ҳуқуқий базасини 
шакллантиришидан бошланди. Жумладан, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги 
(2003й.), “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги, “Электрон ҳужжат айланиши 
тўғрисида”ги каби бир қатор Ўзбекистон Респубилкаси Қонунлари ҳамда 
меъёрловчи Президент ва Ҳукумат қарорлари орқали иккинчи босқич мазмуни 
ҳаётга тадбиқ этила бошлади. Бу давр глобал тармоққа чиқиш сифати яхшилаш, 
миллий контентларни шакллантириш ва ривожлантириш, қолаверса миллий 
ахборот тизимларини яратиш борасида илк қадамлар ташланди. Замонавий 
ахборот-коммуникация технологиялари билим ва кўникмаларига эга бўлган 
фуқаролар учун ахборотлашган жамиятнинг асосий белгиси ҳисобланган ахборот 
ресурсларидан фойдаланишга бўлган талаблар қаноатлантирила бошланди. 
Учинчи босқич тамал тоши 2012 йилдан бошланди. Бу давр миллий 
ахборот тизимларини яратиш, корпоратив ахборот тизимлари ўртасида ўзаро 
боғлиқликни таъминлаш, республика миқиёсидаги бирлаштирилган ягона ахборот 
маконини ҳосил қилишни ўзида мужассамлаштирган “Электрон ҳукумат” миллий 
тизимини яратиш бошланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 


40 
йилда қабул қилган “Ўзбекистон Республикасининг миллий ахборот-
коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
Қарори билан 2013-2020 йилларга мўлжалланган Миллий ахборот тизимини 
шакллантириш давлат дастури мазкур соҳадаги вазифаларини амалга ошириш 
учун туртки бўлди. Ҳозирги кунда ҳам мазкур қарор асосида республикамизда 
жамиятни ахборотлаштириш жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Бу сай-
ҳаракатлар туфайли республикамизда бир қатор соҳага йўналтирилган ахборот 
тизимлари ишлаб чиқилди. 2013-2019 йиллар мобайнида бундай тизимларни 
ягона тизимга бирлаштириш ишлари амалга оширилди ва яратилган тизим 
Электрон ҳукумат тизими деб аталди. Мазкур тизим ва ишлаб чиқилган механизм 
давлат бошқарувининг фуқаро ҳамда бизнес билан яқинлашуви амалга оширишда 
хизмат қилмоқда. 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish