Фойдаланилган адабиётлар
1.Нишонова
З.Т.,
Алимова
Г.К.
Болалар
психологияси
ва
психодиагностиаси Т.: ТДПУ 2017 – 264 б.
2.Ғозиев Э. Онтогенез психологияси. Назарий- экспериментал таҳлил T.:
Ношир 2010. – 356 b.
3.Дўстмуҳамедова Ш.А.,Нишонова З.Т.,Жалилова С.Х. ва бошқалар. Ёш
даврлари ва педагогик психология Т.: Фан ва технологиялар 2013 – 343 б.
4. Шаповаленко И.В. Возрастная психология (Психология развития и
возрастная психология): учебник для студентов вўзов. – М.: Гардарики, 2007. –
349 с.
Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
490
МАКТАБ ЁШДАГИ БОЛАЛАР ХАЁЛИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
Тошматова Мўътабар Мухиддиновна
Олмалиқ шаҳар 23-мактаб ҳ психологи
Таянч сўзлар: хаёл, ижодий хаёл, ихтиёрий хаёл, ихтиёрсиз хаёл,
агглюцинация
Хаёлнинг ривожланиши учун болага турмуш тажрибаси, тасаввурлар заҳираси
ҳамда жуда кўп билимлар керак бўлади. Тажриба эса боланинг ташқи оламдаги
нарса ва ҳодисаларни ўзи кўрсатиши, воқелик ҳамда турли соҳаларга доир
тасаввур ҳосил қилиши, катта одамлар билан кенг муносабатда бўлиши
натижасида ортиб боради. Ижодкорликнинг барча соҳаларида ижодий хаёлнинг
роли катта. Агар ихтирочи бирор буюм ясамоқчи бўлса, аввало у шу моделни хаёл
ёрдамида мияда ясайди. Ёзувчи бирор образ яратмоқчи бўлса, у шу образга хос
хусусиятларни хаёл ёрдамида мияда системалаштиради. Демак, ижодий хаёл
натижасида одам онгининг янги мазмуни рўёбга чиқади. Муайян мақсад асосида
аниқ образ яратишга қаратилган хаёл тури билан банд бўлганда унинг ихтиёрий
хаёли намоён бўлади. Гарчи ихтиёрий хаёл жараёнида ирода кучи сарфланса хам
у ҳамма вақт фаолиятнинт мураккаб тури эмас, оддий харакатларда ҳам
ифодаланади. Ихтиёрий хаёл айниқса бадиий ижод учун жуда зарурдир.
Ихтиёрий (мақсадли) хаёл ёрдамига ёзувчи ўз асарининг мазмунини ва темасини
аниқлайди, композициясини белгилайди.Ихтиёрий хаёл одамнинг эҳтиёжи,
мақсади, хиссий кечинмалари, тафаккури ва маслаги кабиларни ифодалайди,
ҳамиша маълум мақсад ва вазифани бажариш билан боғлик бўлади. Масалан,
олим яратмокқи бўлган асарининт мазмуни, шоир ёзмоқчи бўлган бадиий
асарнинг ғояси, рассом яратмоқчи бўлган асарининг мазмуни, максади ва
вазифаларини ихтиёрий хаёл туфайли руёбга чиқаради.Мақсади аниқ бўлмаган ва
иродавий кучнинг иштироки пассив бўлган хаёл ихтиёрсиз хаёлдир.
Ихтиёрсиз хаёл процессини одам аввалдан ўйламаган, режалаштирмаган бўлади.
Ихтиёрсиз хаёл баъзан одам турли орзулар оғушига берилганда ўз-ўзидан пайдо
бўлади. Ихтиёрий ва ихтиёрсиз хаёллар ҳамиша бир-бири билан чамбарчас -
боғликдир, уларни-ўзаро чегаралаш мумкин эмас.Амалий фаолиятда ихтиёрий
хаёл ихтиёрсиз хаёлдан батамом ажралган ҳолда рўй бсрмайди, ҳамиша беихтиёр
қилинадиган хаёл махсулини ўз ичига қамрайди. Ҳар кандай касб эгаси у ёки бу
нарсани ихтиёрий тарзда яратаётганда баъзан- ихтиёрсиз равишда бошқа
фикрларга ҳам. берилади.
Хаёл процессларида аггтюцюнация ва акцентировка холларининг ҳам
аҳамияти каттадир. Агглюцинация хотира тасаввурларининг бир-бирига қўшиб,
ёки улардан фойдаланиб, янги нарса ва ҳодисаларнинг образларини яратишдан
иборат бўлган хаёл фаолиятидир. Агглюцинация процессида тасаввурлар
қайтадан тикланади, янги тасаввурларнинг мазмунига мослаштирилади. Масалан,
инсон хаёлининг махсули бўлган сув парисининг боши ва гавдаси хотинга, думи
балиққа, сочи яшил сув ўсимлигига қиёс қилинган. Ана шу уч қисмни хаёл
Do'stlaringiz bilan baham: |