Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
282
этилишича, ўқув фаолияти билан боғлиқ ҳиссий зўриқишлар ўқитувчи
саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин. Юрак қон томир тизими,
ошқозон ичак тракти тизими билан боғлиқ касалликларнинг кўпчилиги психоген
асосга эга эканлигини ҳозирги кунда исботланган. Худди шундай одамнинг
эндокрин тизими ҳам, хатто хулқ-атвори ҳам шундай асосга эга. Бу соҳада амалий
иш билан шуғулланар экан, психолог бу кўринишдаги касалликларнинг пайдо
бўлиши ва зўрайишини олдини олишга ҳаракат қилади, касалликни даволаш учун
яхши органик реакциялар чақириш мақсадида одамнинг психологиясига ва хулқ-
атворига таъсир кўрсатадиган махсус методларни қўллайди.
Ҳозирги замон педагогика фани олдида турган муҳим муаммолардан бири –
ўқитувчи ва педагогик, меҳнат шароити муаммоси ҳисобланади. Ўқитувчининг
мураккаб фаолияти замирида ёш авлодни одобли, ахлоқли қилиб тарбиялаш,
уларни билимлар билан қуроллантириш каби муҳим вазифалар ётади.
Ҳиссиётнинг барқарорлиги – руҳий ҳолатнинг барқарорлигига боғлиқ.
Ўқувчилар билан ишлаш, уларга тарбия беришда педагог руҳий-ҳиссий томондан
кучли бўлиши керак. Иш фаолияти жараёнида турли муаммолар келиб чиқса,
ўқувчилар билан дўстона муносабат ўрната олмаса зўриқиш жараёнининг илк
босқичлари шакллана бошлайди. Шу сабабдан муаммоларни бартараф қилишга
ҳаракат қилиш керак. Асосий муаммоларга қуйидагиларни киритишимиз мумкин:
-иш жойига кўника олмаслик;
-ҳамкасблар, ўқувчилар билан муносабатни тўғри йўлга қўя олмаслик;
-ўқув материалларининг етишмаслиги;
-синф-хоналардаги шароитнинг яхши эмаслиги;
“Психолог Н.В.Сомоукина томонидан ҳиссий зўриқишларни келтириб чиқарувчи
сабаблар қуйидагича таснифланади:
1.Муваффақиятга эришиш билан боғлиқ ҳолатлар;
2.Рақобат муҳити;
3.Хато қилиб қўйишдан қўрқиш;
4. Жамоада психологик мосликнинг мавжуд эмаслиги”
Ўқув фаолиятидаги ҳиссий зўриқишларнинг келиб чиқишига таъсир этувчи
омилларни объектив ва субъектив омилларга ажратиш мумкин. Объектив омиллар
ўқув жараёни билан боғлиқ бўлса, субъектив омиллар эса шахснинг соф
психологик хусусиятлари (ўзига ишончнинг пастлиги, омадсизликдан қўрқиш,
хатолар, мотивациянинг пастлиги, келажакка бўлган ишончнинг йўқлиги,
саломатликнинг ёмонлиги, малаканинг етишмаслиги, тажрибанинг камлиги,
шахслараро муносабатлардан қониқмаслик) билан боғлиқдир. Ўқитувчининг
касбий шаклланиш жараёнида мактаб раҳбарияти ва жамоатчилиги катта роль
ўйнайди. Ёш ўқитувчиларга тажрибали ўқитувчиларни бириктириб қўйиш,
дарсларини кузатиш, метод бирлашма ишларига жалб этиш раҳбариятининг
вазифасидир. Мактабда ўқитувчининг ўз устида ишлашига илмий-назарий ва
методик билимларини тинмай ошириб боришига катта аҳамият берилади.
Ўқитувчи аста-секин ўз касбини ўзлаштириб бориш билан бирга, ота-оналар
ўртасида педагогик билимларни тарғиб этади. Ўқитувчилик касбига кириш ва
педагогик маҳоратни эгаллаш жараёни уни мактаб ўқитувчилари жамоасига
киритиб, унда ўз ўрнини топиб кета олишига боғлиқ. Жамоанинг ёрдамидан юз
Do'stlaringiz bilan baham: |