Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари


МАКТАБЛАРДА ЗАМОНАВИЙ ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ ШАКЛЛАРИ



Download 5,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet255/522
Sana24.02.2022
Hajmi5,98 Mb.
#245093
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   522
Bog'liq
03.Ilmiy to`plam-01

МАКТАБЛАРДА ЗАМОНАВИЙ ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ ШАКЛЛАРИ 
 
 
Касбаева Раушан Джолдасбаевна 
 Элликқала тумани 34-мактаб психологи,
Балтаев Жасурбек Маткаримович 
 Элликқала тумани 67-мактаб психологи 

 
Мактабда ўзларини психолог деб ҳисоблайдиган инсонлар билан 
учрашганингизда, ҳар-хил инсонларни кўришингиз мумкин. Сизнинг кўз 
олдингизда кам гап ҳеч билан қўшилмайдиган, унча ўзига тортмайдиган инсон 
кўриниши мумкин. Шу билан бирга, ҳамма билан чиқишиб кетадиган, 
хушчақчақ, сергап, чиройли инсон кўриниши ҳам мумкин. Натижада сиз ҳар-
хил таассурот оласиз. Кутилмаган ва энг ёқимли таасуротлар олишингиз 
мумкин.Бироқ барча инсонлар ҳар-хил касбга, ҳар-хил билимга ва ҳар-хил 
касбий ҳулқ - атвор усулларига эга бўлсалар-да,ўзларини психолог деб 
санайдилар. Баъзан «қанча психологлар мавжуд бўлса, шунча психологлар 
мавжуд», - деб ҳам айтишади. Психология - муаллиф касби бўлиб, унда 


Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари 
254 
инсоннинг индивудуаллиги, ички руҳий дунёсини трансляция қилиш қобилияти 
намоён бўлади. Булардан ташқари, ҳар бир психологнинг индивидуал касбий
стилистика муаммоси мавжуд. У қандай мавзуни танлайди? Касбидаги унинг
қизиқишлари қандай? Умуман, у нима учун психологияга келган? У нима
билан шуғулланишни истайди. Ишда қандай усулни афзал кўради? Қайси
ёшдаги мижозлар билан ишлаш афзал? 
Ҳар-хил психологларнинг ишдаги фарқи, нафақат ҳар-хил психологларнинг
шахсий хусусиятлари билан боғлиқ бўлиб қолмай, «психология» деб
номланган умумий касбий соҳадаги 3 нафар психологик касблар ётиши билан 
ҳам боғлиқдир. Улар: назарий психология, экспериментал психология, амалий 
психология ва психокоррекция.
Назарий психологияда амалий психология билан боғлиқ бўлмаган фикрлар
кураши давом этади: эски назарияларнинг барбод бўлиши ва янгиларининг
шаклланиши ғоялар, илмий мактаблар ва йўналишларнинг бир-бирига қарши
чиқиши, тафаккурнинг янги усуллари ва мантиқнинг вужудга келиши, 
тараққиётнинг эски қонунлари очилиши. Назарий психологияда инсон психикаси
анотомик кесимларда ўрганилади, яъни психологик кўринишининг 
жараёнлари, функциялари турлари сифатида ўрганилади. Назарий психология
мактаб амалиёти эҳтиёжларини қондиришга бевосита хизмат қилмасада, у
жамиятга шунинг учун керакки, унда инсон тафаккури кучларининг ўзига
хос ўйини содир бўлади. Назарий психология мактабга тўғридан тўғри
таъсир кўрсатмаса-да, «мактаб ғоялари» нинг шаклланишига таъсир
кўрсатади: ўқувчига муносабат, таълим ва тарбия концепцияларини ишлаб
чиқиш, мактабнинг бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлиги мактаб
таълими ривожланадиган йўналиш бўйича жамиятнинг диний ва қадриятлар 
тизимини ишлаб чиқиш. 
Экспериментал психология академик институтларда кўпроқ инсоннинг 
психик ҳаёти ҳақидаги фикрларни йиғиш ва умумлаштиришга йўналган. 
Умуман, экспериментал психологиядаги фактларни йиғиш фақат амалий 
эҳтиёжлар учунгина эмас, балки назарий психологиянинг ривожланиши учун 
ҳам хизмат қилади. Экспериментал психология ҳаёт ва амалиётдан узоқ бўлган 
лаборотория шароитида ўрганилади ва назарий ғояларни тасдиқлаш учун 
хизмат қилади. Назарий ва экспериментал психологияда амалиётдан узоқ 
бўлган, фанга қизиққан, ақли ва характери ўзига хос бўлган инсонлар ишлайди. 
Амалий психология бўлса инсон меҳнат фаолиятининг ҳар-хил 
соҳаларига хизмат қилади, жумладан тиббиёт психологияси, педагогик 
психология, бизнес психологияси ва ҳакозо. Амалий психологиянинг ҳар бир 
йўналишида ўзига хос методлари, усуллари мавжуд. У ёки бу меҳнат турида иш 
олиб борувчи психолог унинг ўзига хослиги ва атамалари билан таниш бўлиши 
керак. Масалан, педагогик психология соҳасида ишлайдиган психолог мактаб 
ўқитувчиси меҳнатидан чуқур хабардор бўлиши, қийинчиликлари ва 
муаммоларини билиши, мактаб ҳаётини, ўқувчиларни яхши билиши зарур. 
Амалий психологнинг муваффақиятли иш олиб боришида педагогик жамоага 
қўшила олиши ва улар томонидан ижобий қабул қилиниши муҳим омил 
ҳисобланади.



Download 5,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   522




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish