Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
218
улғайиб қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқдир. Биз бундай ўткир
ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак” [1, 47-б].
Ўсмирлик даврининг йирик тадқиқотчиларидан бири, 1924 йилда туғилган
немис файласуфи ва психологи Э. Шпрангер ўсмирлик ёши қизларда 14-18 ва
ўғил болаларда 13-19 ёшларгача давом этиб, униг биринчи босқичи 14-17 ёшларга
тўғри келиб, бу ёшда болаликдан қутулиш содир бўлишини изоҳлади. У ўзининг
ўсмирлик ёшининг маданий-психологик консепциясида ривожланишининг уч
типи мавжудлигини ажратади.
Биринчи тип - кескин, кризисли, шиддатли кечади ва ўсмир ўзининг
иккинчи туғилишини ҳис этади, оқибатда янги “Мен” вужудга келади.
Иккинчи тип - ўсмирнинг катталик ҳаётида босиқлик, сокинлик,
узлуксизлик сезилиб, унинг шахсиятида чуқур ва жиддий ўзгаришлар рўй
бермайди.
Учинчи тип - бу ривожланиш жараёнининг шундай босқичики, ўсмир ўз
ички кечинмалари ва кризисларини матонат билан енгиб, ўзини фаол англаган
ҳолда, шакллантиради ҳамда тарбиялайди.
Ўсмирлик даврида психологик муаммоларни бартараф этиш ҳамда
тарбиялаш масалалари ҳозирги даврнинг энг долзарб муаммосига айланган.
Оила, мактаб, жамиятнинг ўсиб келаётган авлодга бўлган ахлоқий-
маънавий, сиёсий-ижтимоий, ғоявий талаблари кун сайин ортиб бормоқда.
Бугунги кунда келажак авлодга таъсир қилаётган ҳамда унинг
кечинмаларини ўзгартирадиган ички ва ташқи омилларни кўз олдимизга
келтириш жуда қийин.
Ўсмирлик даврини ўрганувчи кўпчилик олимлар агрессия, эмоционал
қўзғалишни, жаҳл чиққан ҳолатларда балоғатга етмаган болаларда психологик
муаммолар қандай намоён бўлишига кўпроқ эътибор қаратадилар. Чунки, бу ёшда
уларда ҳаёт тажрибалари етарли бўлмайди, лекин бошқалар томонидан тан
олинишга ва мустақил бўлишга интиладилар.
Ўсмирлик даври инсонни болаликдан - ёшликка ўтувчи ва ўз навбатида
бошқа даврлардан ўзининг нисбатан кескинроқ, мураккаброқ кечиши билан
фарқланиб турувчи инсон онтогенетик ривожланишининг энг характерли
даврларидан биридир. Бу давр психологик педагогик адабиётларда “ўтиш даври”,
“оғир давр”, “инқироз даври”, каби иборалар билан аталади[4, 72-б].
Ўсмирлик даврнинг оғир, мураккаб давр эканлиги кўплаб психологик,
физиологик, ижтимоий омиллар билан боғлиқ. Бу даврда ривожланишнинг барча
жиҳатлари: жисмоний, ақлий, ахлоқий, ижтимоий ва шу кабиларнинг мазмун
моҳияти ҳам ўзгаради. Бу даврда ўсмир ҳаётида, унинг руҳияти, организмининг
физиологик ҳамда ижтимоий ҳолатида жиддий ўзгаришлар содир бўлади.
Аксарият ҳолатларда уларда бир-бирига қарама-қарши бўлган турли хил
ҳолатлар кузатилади. Бу даврга келиб бола энди “бола” эмас ва шу билан бирга
ҳали “катта” ҳам эмас. Унинг ўз-ўзига ва атрофдагиларга нисбатан бўлган
муносабатлари бутунлай бошқача характер кашф этиб боради. Унинг
қизиқишлари тизими, ижтимоий йўналганлиги қайтадан шаклланади, ўз-ўзини
англаши, ўз-ўзини баҳолаши, қадриятлари тизими ўзгаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |