Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
208
учун таҳминан бир ҳилда кечади. Шартли рефлекслар эса ҳар бир организмда
ўзига ҳосдир. Шартсиз рефлекслар организм умрининг оҳиригача сақланади.
Шартли рефлекслар эса яшаш шароитига қараб ўзгариб туради. Шартсиз
рефлекслар турли биологик таъсирлар (озиқ -овқатга боғлиқ таъсирлар, оғриқни
келтирувчи таъсирлар ва х.к) туфайли вужудга келади. Шартли рефлекслар эса
илгари фарқсиз бўлган таъсирловчиларга нисбатан ҳам ҳосил бўлаверади.
Шартсиз рефлекслар автоматик тарзда бажарилади. Шартли рефлекслар эса
шароитга қараб тормозланиши мумкин ва бундай пайтда улар организмни ҳимоя
қилади. Шартли ёки ҳаёт давомида орттирилган рефлексларнинг маркази бош мия
ярим шарлар пўстлоғги ва марказий нерв тизимининг турли бўлимларида
жойлашади. Шартсиз рефлексларнинг маркази орқа мия ва мия сопида
жойлашган.
Шартли рефлексларнинг тормозланиши олий нерв фаолияти асосида нерв
тизимидаги кўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари ётади. Агар кўзғалиш
оқибатида мияда кўпдан кўп шартли рефлекслар ҳосил бўлса, айнан шу пайтда
улардан қайси бирининг фаоллашуви мақсадга мувофиклиги тормозланиш
туфайли аниқланади. Бундай қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг
динамикаси сабабли организм доимий ўзгариб турадиган ташқи шароитга
мослашиб боради. Шундай қилиб, одамнинг олий нерв фаолияти бош мияда
қўзгалиш ва тормозланиш жараёнларининг мураккаб нисбати билан
таърифланади. Тормозланиш икки ҳил бўлади - ташқи ва ички. Шартсиз
тормозланиш. Ташқи тормозланиш ташқаридан келувчи ҳар қандай кутилмаган
сигнал ёки жуда кучли, узоқ давом этувчи таъсирларга нисбатан пайдо бўлиши
мумкин. Кутилмаган кучли таъсирловчига нисбатан пайдо бўлган тормозланиш
индукцион тормозланиш деб номланади. Масалан, беҳосдан ташқарида кучли
товуш эшитилса, синфда ўтирган ўкувчилар ҳар қандай фаолиятини тўхтатади.
Биз эшитган муҳим нарсани ўйлаб кўриш учун кўзимизни юмамиз, бу билан
ташқи таъсирларни камайтирмоқчи бўламиз. Овқатланиш пайтида болага у орзу
қилиб турган велосипед олиб келинса, ўша пайтда унинг иштаҳаси тўҳтайди.
Очлик ҳисси билинмай туради. Ташқи чегарадан ташқари тормозланиш
организмга жуда катта юклама берилганда, қаттиқ чарчаганда рўй беради.
Масалан, имтиҳонга меъёридан ортиқ тайёрланиши натижасида ўқувчиларда иш
қобилияти кескин пасайиб кетиши мумкин. Чегарадан чиқиб кетган
тормозланишнинг биологик аҳамияти- ҳимоядир, шу сабабдан у баъзида
ҳимояланувчи тормозланиш деб ҳам номланади. Шунинг учун мактабларда дарс
жадвалларини тузишда болаларнинг ақлий имкониятларини, албатта, ҳисобга
олиш зарур. Ички (шартли) тормозланиш шартли рефлексларнинг физиологик
асослари ўзгариши натижасида пайдо булади. Буни ишлаб чиқариш учун маълум
вақт зарур. Бу тормозланиш организмнинг ҳаётий фаолияти даврида пайдо
бўлади. Шу туфайли шартли рефлексларнинг тормозланиш ватинчалик ҳаёт учун
зарур пайтлардагина ишлатилади ёки тўхтатиб турилади. Ички шартли
тормозланиш қуйидагиларга: сўнувчи тормозланиш, дифференциялашган
тормозланиш, шартли ва кечикувчи тормозланишларга бўлинади. Сўнувчи
тормозланиш. Бу пайтда рефлекс таг - туби билан йўқолиб кетмайди, у сўнади ва
тегишли шароит яратилганда, рефлекси қайта тиклаш мумкин. Қизиқзарли дарс
Do'stlaringiz bilan baham: |