Китобхонлик маданиятини шакллантириш орқали ўҚувчи-ёшларни


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 2,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana24.02.2022
Hajmi2,39 Mb.
#242207
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
kitobhonlik-madaniyatini-shakllantirish-or-ali-uvchi-yoshlarni-turli-yot-oyalar-tasiridan-imoya-ilish

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2017, 6
шунчалик катта таъсир кўрсатадики, ўқувчи ўз 
олдига буюк мақсадлар қўйиб, ёмон иллат-
лардан ўзини сақлайди. Шунинг учун ҳам таъ-
лимнинг етакчи вазифаларидан бири ўқув-
чиларда китоб ўқишга бўлган қизиқишни 
шакл лантириш, ундаги воқеа ва ҳодисаларни 
таҳлил этишга ўргатишдир. Бунинг учун авва-
ламбор, ҳар бир ўқитувчи у қайси фандан 
дарс беришидан қатъий назар, ўқувчини 
китоб ўқишга қизиқтириш йўллари, шарт-
шароитларини билиши зарур.
Илмий-оммабоп, бадиий, тарихий асар-
ларни таҳлил қилиш қобилияти ўз-ўзидан 
ривожланмайди. Бу таълим жараёнида ўқи-
тувчининг саъй-ҳаракатлари, турли метод ва 
воситалари ёрдамида амалга оширилади. 
Ўқитувчи ўқувчиларда китобхонлик мада-
ниятини шакллантиришда, илмий-оммабоп, 
бадиий, тарихий асарларни ўқиш, мутолаа 
қилишга меҳр уйғотиш ва китобхонлик савия-
сини ўстириш борасида амал қилиши лозим 
бўлган қуйидаги мезонларни тавсия қилмоқ-
чимиз:
– ўқувчилар қандай китобларни ўқишга 
қизиқиши ва тафаккури қай даражада эканли-
гини аниқлаш;
– ўқувчининг тафаккур қилиш фаолиятла-
рини англаши, жамият аъзолари билан эркин 
мулоқотда бўла олиш кўникма ва малакала-
рини ривожлантиришга эътибор қаратиши;
– ўз фикрини равон, эркин ифодалай олиш 
кўникмасини шакллантириши;
– қизиқишига мос асарларни ўқиб, мазму-
нини сўраб бориш орқали китоб ўқиш 
кўникмасини ҳосил қилиш, шу ўринда кунда-
лик тутишга ўргатиши; 
– ёзма нутқ белгиларини талаффузда ифо-
далаш, матнни ифодали ўқий олиш малака-
сини ривожлантириши кабилар.
Ўқувчиларда бадиий асарни ўқиш жараё-
нида бевосита уларда ҳаяжон, ранг-баранг 
ҳис-туйғулар тўпланганини кузатамиз. 
Ўқувчиларда илмий-оммабоп, бадиий асар-
ларни ўқишга бўлган қизиқишни ошириш 
орқали уларда атрофидаги воқеа-ҳодисаларга 
тўғри, оқилона муносабат шакллантирилади, 
оламни ўрганишлари кескинлашади. Шунинг-
дек, ўқувчиларда ўз тенгдошлари, уларнинг 
ҳаёти, ўйлари, саргузаштлари тўғрисида, 
табиат ва уни қўриқлаш хусусида, ватанимиз 
тарихи тўғрисидаги дастлабки маълумотлар - 
ижтимоий-маънавий тажриба тўпланишига 
ҳам ёрдам беради. Бу, яъни илмий-оммабоп, 
бадиий, тарихий асарларнинг ўқувчи томони-
дан ўрганилиши фақат таълимий вазифалар-
нигина эмас, балки ўқувчи шахсини ривож-
лантириш, ёт ғоялар таъсиридан ҳимоялаш 
каби тарбиявий вазифаларни ҳам бажаради.
Айниқса, ўсмир ёшдаги ўқувчиларда китоб 
ўқиш ва мутолаа қилишга қизиқишни шакл-
лантириш муҳим ҳисобланади. Чунки бу 
ёшдаги ўқувчилар ўзларини жуда эркин, тетик 
сеза бошлайди, атрофидаги воқеа-ҳодисаларга 
қизиқиши ортиб боради. Улар кўпроқ ўзлари 
қизиққан машғулотни катталардан яширинча 
бажаришга ҳаракат қилади. Ёлғон сўзлаш, 
қилган айбини яшириш ва катталар олдида 
ўзини ақли расо қилиб кўрсатишга уринади. 
Бу ёшдаги ўқувчиларнинг бўш вақтини қандай 
ўтказаётгани, 
нималар 
билан 
машғул 
бў лишини ота-она, ўқитувчи, мураббий, 
маҳалла фаоллари доимо назоратга олишлари 
лозим.
Кейинги йилларда юқори синф ўсмир 
ёшдаги мактаб ўқувчиларининг бўш вақтлари 
кўпроқ телевизор кўриш, компьютер, интер-
нет маълумотлари, ҳар хил кўнгилочар томо-
шалар билан банд бўлмоқда. Бу ўсмир ёшдаги 
ўқувчиларнинг турли ёт ғояларни ўзлаш-
тиришида ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бунинг 
олдини олишда мактабда турли маънавий тад-
бирларни ўтказиш самарали натижа беради. 
Масалан, 2 апрель – «Халқаро болалар китоб-
лари куни», 23 апрель – «Бутунжаҳон китоб-
лар ва муаллифлик ҳуқуқи куни»га бағишлаб 
ижодкор шоирлар, қизиқарли асар муаллиф-
лари билан учрашувлар, ўқувчи-ёшлар ўрта-
сида китобхонлик кечалари, турли мушоира-
ларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ.
Ушбу мушоираларда буюк мутафаккирла-
римизнинг китоб ўқиш, уни мутолаа қилишга 
интилганликлари ҳақидаги қуйидаги ҳикоя-
ларни ролли тасвирлаб намойиш этишлари 
ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакл-
лантиришда самара беради: «Машҳур файла-
суф ва медик Ибн Сино ўз автобиографиясида 
ёшлик 
чоғларида 
қандай 
билимларни 
ўрганганлиги тўғрисида тўхтаб, шундай деб 
ёзган эди: «Ниҳоят, мантиқ, табиат ва риёзий 
(математика, геометрия) илмларини пишиқ 
ўргандим. Кейин илоҳиётни ўқишга ўтиб («Мо 
баъда табиати» — «Табиатдан ташқари бўлган 
нарсалар»), «Метафизика» китобини ўқидим. 
Унда ёзилганларни тушуна олмасдим: бу 
китобни ёзган киши (мақсади) менга берк эди. 
Ҳатто, уни қирқ бир марта қайта ўқидим, 
39
МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 2,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish