Бугунги кунда кўплаб ривожланган мамлакатлар ёшлари-
нинг орасида «оммавий маданият» каби янги илмий катего-
рияларнинг юзага келиши ўқувчи-ёшларнинг фалсафий
дунёқараши учун таҳдидли муаммолар келиб чиқишига сабаб
бўлмоқда.
Ҳатто жаҳон ёшлари психологиясида оила-
вий, яъни ота-она ва фарзанд ўртасидаги
муносабатлар, китоб мутолаа қилиш мадани-
яти, миллий-диний қадриятларга бўлган муно-
сабат совуқлашиб, бегоналашиш тенденция-
лари кучайиши кузатилмоқда.
Мамлакатимизда мана шундай ҳолатлар-
нинг олдини олиш, ўқувчи-ёшларни турли ёт
ғоялар, таҳдидлардан ҳимоя қилиш, уларнинг
тарбиясини тўғри амалга ошириш борасида
қатор вазифалар белгиланиб, чора-тадбирлар
ишлаб чиқилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ
қолган давлатларга ҳам ўрнак бўла оладиган
дастурлар ишлаб чиқилган.
Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Прези-
денти Ш.М.Мирзиёев «Мамлакатимизни 2016
йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш-
нинг асосий якунлари ва 2017 йилга
мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг
муҳим устувор йўналишлари»га бағишланган
Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган
мажлисидаги маърузасида таълим, илм-фан,
давлатнинг ёшларга доир сиёсатини амалга
ошириш юзасидан қатор вазифаларни белги-
лаб берди. Булар қаторида ўқувчи-ёшларнинг
бадиий, илмий, тарихий адабиётларни ўқишга
бўлган қизиқишларини шакллантириш бора-
сидаги қуйидаги фикрларини келтириш мум-
кин: «Ҳозирги пайтда ҳаммамизнинг олди-
мизда жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган
масала, яъни китобхонликни кенг ёйиш ва
ёшларимизнинг китобга бўлган муҳаббатини,
уларнинг маънавий иммунитетини янада оши-
ришга қаратилган ишларимизни янги босқичга
олиб чиқиш вазифаси турибди»
1
. Ҳақиқатан
ҳам, ўқувчи-ёшларда китобхонлик мадания-
тини шакллантириш, илмий, тарихий асар-
ларни ўқиш, ўрганиш, таҳлил этишга бўлган
1
Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-
интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фао-
лиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. / Мамлака-
тимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланти-
ришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган
иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирил-
ган мажлисидаги маъруза, 2017 йил 14 январь. – Т.:
«Ўзбекистон», 2017. -47-б.
қизиқишларини орттириш орқали уларда
турли ёт ғояларга нисбатан мафкуравий имму-
нитет ҳосил қилинади.
Илм-фан, жамиятнинг ютуқлари, тарақ-
қиёти китоб билан юзага келади, китоб
ёшликда энг яхши мураббий, қариганда эса
ундан яхшироқ дўст йўқлиги хусусидаги фикр
ва ғояларни жуда кўп эшитамиз.
Китобнинг инсон ҳаёти, кишилик жамияти
маънавий тараққиётидаги беқиёс ўрни қадим-
дан маълум. У дунёни таниш, билим бериш
билан бирга гўзалликка муҳаббат уйғотиш,
ундан завқланиш, ёвузликдан нафратланиш
туйғусини ривожлантиради.
Китоб ўқувчида дунёни англаб олишда
кўмак бериш билан бир қаторда унинг илмий
дунёқарашини шакллантиради, ижобий харак-
терни таркиб топтиради, ҳаёт ва турмуш зид-
диятларини қандай қилиб ечиш йўлларини
ўргатади. Бу хислатларни эгаллаб олган ҳар
бир ўқувчи юксак маънавиятли шахс бўлиб
камолга етади.
Зеро, китоб авлодлар занжирини мустаҳ-
камловчи маънавий меросдир. У инсон руҳига
таъсир этиб, уларни маънавий-ахлоқий камо-
лотга етаклайди, ҳиссиётига таъсир этади ва
билим бериш билан бирга ўқувчига завқ
бағишлайди ҳамда ақлни чархлаб, уни тарбия-
лайди.
Адабиётшунос Сафо Матжонов таъкидлага-
нидек, «Илмий асарлар ғафлат ва жаҳолатдан
қутқарса, бадиий асарлар дағаллик ва разо-
латдан халос этади. Униси ҳам, буниси ҳам
кишиларнинг маърифатли, бахт-саодатли
бў ли ши учун баб-баравар фойдали ва зарур-
дир»
2
.
Дарҳақиқат, китоб ўзида ривожлантирувчи
ва тарбияловчи улкан имкониятни сақлайди,
ўқувчини инсониятнинг маънавият тажриба-
сига ошно этади, унинг ақлини ривожланти-
риб, ҳис-туйғуларини юксалтиради. У ёки бу
асар ўқувчи томонидан қанчалик чуқур ва
тўлиқ қабул қилинса, бу асар унинг шахсига
2
Матжонов С. Мактабда адабиётдан мустақил ишлар
(ўқититувчи учун методик қўлланма.). – Т.: «Ўқитувчи»,
1996. -37-б.
38
МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Do'stlaringiz bilan baham: |