Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/32
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#241989
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   32
Bog'liq
UMAROV DISERTATSIYASI

3
, С.Сайманов
4
каби қорақалпоқ тарихчилари олиб борган 
тадқиқотлари халқ ҳаракатининг объектив ва субъектив сабабларини 
ҳолисона таҳлил қилиш ва янги хулосалар чиқаришга имкон берди. Шу 
1
Материалы по истории туркмен и Туркмении. Т. 2. — М. — Л., 1938. – С. 594.
2
Камалов С. Қарақалпоқлардын халық болып қалиплесиўи ҳам онын мамлекетлигинин тарихийхынан. 
ЎзНАҚК. Болими хабаршыси. 5-б.
3
Камалов С. Каракалпаки в XVIII–XIX вв. — Ташкен: Фан, 1968; с 328; Камалов С. 1858–1859 
йиллардаги Қўнғирот қўзғолони ҳақида // “Амударя”. — Нукус, 1959. – № 8; Камалов С. Новые данные о 
Кунградском восстании 1858–1859 гг. // “Вестник” ККФ АН Уз. — Нукус,1965. – № 1. с.40-53
4
Сайманов С.С. История города Кунграда (XVIII – первая половина XIX вв.). Автореф. дис. … канд. 
ист. наук. — Нукус, 2001. 


94 
билан бир қаторда, кекса авлод тарихчилари асарларида бироз қарама–қарши 
фикрлар ҳам учрайди. Хусусан, профессор Отабой Содиқов Муҳаммад 
Панонинг руслардан мадад олиш учун Оренбург губернатори Кателинга 
мурожаат қилгани
1
ва академик Муҳаммаджон Йўлдошев қўзғолон бошлиғи 
1857 йилда рус полковниги Н.И.Игнатьев билан учрашган вақтида бутун 
қўзғолончиларни рус фуқароси деб қарашни сўраганлиги ҳақида ёзадилар
2
.
Аммо ушбу тахминлар бироз шубҳалироқ туюлади. Ҳолбуки, Хивага 
қараб сафарга отланган флигель–адъютант Н.П.Игнатьев 1858 йил 15 майда 
Оренбургдан чиқиб, Устюрт орқали 28 июнда Қўнғиротга келган. Русларни 
кутиб олиш учун Қўнғирот ҳокими Қутлуғмуродбий ясовулбоши Маҳмуд 
Ниёз бошчилигида 100 навкардан иборат фахрий соқчиларни ажратган
3

Азберган исмли қозоқ бийининг боғида бироз дам олган руслар, 3 июлда яна
Хивага қараб йўлга тушганлар. 
Н.И.Игнатьев бошлиқ дипломатик миссиясига берилган қуйидаги 
топшириқлар русларнинг жосуслик маълумотларини тўплашга жиддий 
киришганлигидан далолат берарди: 
— Хива, Бухоро ва қозоқ чўллари ҳақида мумкин қадар кўпроқ 
маълумот йиғиш; 
— илгари чизилган хариталарни текшириб, тузатиб чиқиш ва сафар 
вақтида кундалик юритиш; 
— 
Амударёни ҳар тарафлама ўрганиш ва унинг Каспий денгизига 
қуйган эски ўзани тўғрисида маълумот тўплаш; 
— туркманлар ва уларнинг ҳарбий кучлари, қўшни давлатлар билан 
алоқалари, бир хонликдан иккинчи хонликка ўтиш йўлларини аниқлаш;
1
Садыков А. Экономические связы Хивы с Россией во второй полавине XIX-в начале XX вв. —
Ташкент: Наука, 1965.
2
Йўлдошев М. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. Тошкент.: Ўздавнашр, 1959. 
184-б.   
3
Сайманов С. Миссия полковника Н.Игнатьева в Хиву в 1858 г. // “Вестник” ККО АН РУз. — Нукус, 
2005.– № 5. – С. 60. 


95 
— Ўрта Осиё хонликлари ва уларга қўшни бўлган мамлакатларнинг 
ҳарбий қудрати ҳақида маълумот тўплаш ва ҳ.
1
Полковник Н.И.Игнатьевга 117 нафар амалдорлар ва олимлар ҳамроҳлик 
қилишган. Улар орасида Оренбург ҳарбий губернатори дипломатик 
ёрдамчиси Галкин, Россия Фанлар Академияси аъзолари, шарқшунос 
П.П.Лерх ва астроном О.В.Струве, этнограф Е.Я.Килевейн, денгиз офицери 
А.Ф.Можайский (келгусида дунёда биринчи бўлиб самолёт ясаган),
сураткашлар, топографлар бор эдилар

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish