116
ускуналар импорти улушининг жадал ўсишига олиб келди
1
.
Хорижий давлатларда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаѐтган, ѐки
ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин бўлган маҳсулотларга бўлган
талабни ўрганиш, бундай товарлар бозорларига кириб бориш ва рақобат
қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш экспорт қилинаѐтган товарлар сонини
ва мамлакатлар географиясини кенгайтиришга ижобий таъсир кўрсатади.
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, ―Узoқ муддaтли
истиқбoлгa мўлжaллaнгaн, мaмлaкaтимизнинг сaлoҳияти, қудрaти вa
иқтисoдиѐтимизнинг рaқoбaтдoшлигини oширишдa ҳaл қилувчи aҳaмият
кaсб этадигaн нaвбaтдaги муҳим устувoр йўнaлиш – бу
aсoсий eтaкчи
сoҳaлaрни мoдeрнизaция қилиш, тexник вa тexнoлoгик янгилaш, трaнспoрт
вa инфрaтузилмa кoммуникaциялaрини ривoжлaнтиришгa қaрaтилгaн
стрaтeгик aҳaмиятгa мoлик лoйиҳaлaрни aмaлгa oшириш учун фaoл
инвeстиция сиѐсaтини oлиб бoришдан иборат.
Маълумки, молиявий мақсадларни мамлакатимиз иқтисодиѐтига
жалб этиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юқори
ликвидли рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, иқтисодиѐтнинг
реал секторини жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий
таъсиридан ҳимоя қилиш имконини беради. Мазкур мақсадларни амалга
ошириш учун ўтган 2010 йилда Президентимиз қарорлари
асосида
республикада инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган бир қанча
қарор ва дастурлар қабул қилиниб, ҳаѐтга кенг татбиқ этилди. Хусусан
,
Инвестиция дастури (2008 йил 2 октябрдаги ПҚ-969-сон), «Қишлоқ
тараққиѐти ва фаровонлиги йили» давлат дастури (2010 йил 26 январдаги
ПҚ-1046-сон), «Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани
ривожлантириш» дастури (2010 йил 20 январдаги ПҚ-1041-сон) ҳамда
«Қўшимча инфратузилма объектларини қуриш» дастури (2010 йил 17
мартдаги ПҚ-1073-сон) шулар жумласидандир.
Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ҳузурида кичик
бизнес ва
хусусий тадбиркорлик соҳасида инвестицион лойиҳа ҳужжатларини
тайѐрлашни молиялаштиришга ихтисослаштирилган жамғарма ташкил
этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик субъектларига кредит беришни кўпайтиришга оид
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ 2011 йил 11 мартдаги ПҚ-1501-сонли
Қарори, ―Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш
учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида‖ 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сонли
Фармони ва бошқа бир қатор меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ
1
Ходиев Б.Ю.,Бекмуродов А.Ш.ва Ғафуров У.В. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг
«Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир»
ҳамда «Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиѐти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир» номли
маърузаларини ўрганиш бўйича Ўқув-услубий мажмуа. – Тошкент: Иқтисодиѐт. - 2010. 127 б
117
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун турли имтиѐз ва
қулайликлар берилди, имтиѐзли кредитлаш тизими соддалаштирилди.
Хусусан ўтган 2010 йилда инвестиция дастури ва техник
модернизациялаш бўйича тармоқ дастурлари доирасида 690 та инвестиция
лойиҳаси амалга оширилиб, шулардан 303 таси муваффақиятли якунланди.
Жалб этилган хорижий инвестицияларнинг ҳажми 68 фоизга ўсди,
уларнинг асосий қисми тўғридан-тўғри киритилган инвестицияларни
ташкил этди.
2010-2014 йилларда амалга ошириш кўзда
тутилган инвестицион
лойиҳалар Дастурини тўлиқ амалга ошириш учун барча молиявий
манбалар ҳисобидан жами 42,5 млрд. доллар миқдорида маблағ
ажратилиши кўзда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: