Ш. А. Маннонов номли “ёш бухгалтерлар клуби”


ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРИШ



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/80
Sana24.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#241512
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   80
Bog'liq
2015 05 30

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРИШ 
ХАРАЖАТЛАРИ ҲИСОБИ ВА ТАҲЛИЛИ, ФОЙДАНИ ОШИРИШ 
ИМКОНИЯТЛАРИ 
Турсункулова Г.Б. – ТошДАУ, ассистент 
Юлдашев С.К - ТошДАУ талабаси
Қишлоқ 
хўжалигини 
модернизациялаш 
шароитида 
мева-
сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини барқарор 
ривожлантириш аҳолининг озиқ-овқат муаммосини ҳал этишда муҳим 
ўрин тутади.


56 
Ҳукуматимиз 
томонидан 
ҳам 
мева-сабзавот 
етиштиришни 
кўпайтириш мақсадида ер майдонлари ажратишга алоҳида эътибор 
қаратилмоқда. Президентимиз И.А.Каримов «2004-2013 йилларда сабзавот 
етиштириш доллар ҳисобига 7,7 баробар, мева етиштириш 5,1 карра, полиз 
маҳсулотлари 7,8 марта, узум 8,7 баробар ўсди. Бизнинг ҳисоб-
китобларимиз бўйича, 2020 йилда мева ва сабзавот, узум ва полиз 
маҳсулотлари етиштиришни 2014 йилга нисбатан камида 2,3 марта 
кўпайтиришни мўлжаллаяпмиз»
1
деб таъкидлаб ўтдилар. 
Фермер хўжалигида харажатлар ва олинган маҳсулотлар ҳисоби ҳамда 
етиштирилган маҳсулотлар таннархини ҳисоблаш масалалари доимий 
долзарб ҳисоб объектларидан бири бўлган. Ушбу ҳисоб объекти бевосита 
хўжалик бошқарувини муҳим маълумот билан таъминлашини ва бошқарув 
қарорларини қабул қилишда асосий вазифани бажаришини ҳисобга олсак 
унинг долзаблиги янада ошади. Фермер хўжаликлари мустақил 
фаолиятини бошлаши билан харажат ва даромадларни мустақил назорат 
қилиш имкониятига эга бўлди. Бозор иқтисодиѐти қонунияти таннархи 
арзон ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда шу маҳсулот орқали 
соғлом рақобат ташкил қилишни талаб қилади. Сабзавот етиштирувчи 
хўжаликлар ҳам бугунги кунда шу мақсадда фаолият кўрсатмоқда ва 
аҳолини сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида 
фаолият кўрсатмоқда. Албатта бу фаолиятнинг ортида моддий мафаат 
туради, чунки ишлаб чиқарувчи даромадсиз фаолият турини амалга 
оширишдан манфаатдор эмас. Бозор талабларига жавоб берадиган сифатли 
ва таннархи арзон маҳсулотларни ишлаб чиқаришда харажатлар ҳисоби ва 
назоратининг ўрни ниҳоятда муҳимдир. Бугунги кунда фермер 
хўжаликларида илмий асосланган харажатлар ҳисоби ва таннарх ҳисоблаш 
масалаларига эътиборсизлик билан қараш ҳолатлари мавжудлиги ушбу 
ҳисоб объектини тартибга солиш зарурати мавжудлигини кўрсатди. 
Шундай қилиб, мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер 
хўжаликларини оптималлаштириш ва тармоқни диверсификациялаш 
бошқарув ҳисоби, ва таҳлилнинг услубий жиҳатларини ривожлантиришни 
ҳамда ҳисоботи тизимини такомиллаштиришни тақозо этади.
Фермер хўжаликларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар миқдори ялпи 
ҳосил деб юритилади. Шу боис, фермер хўжаликларида маҳсулотлар 
етиштириш ҳажмини кўпайтириш имкониятларини излаб топиш учун 
биринчи навбатда ялпи ҳосил ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар 
таҳлил қилиб ўрганиш зарур. Бу масалани ―Абдукарим Файз Боғи‖ фермер 
хўжалигининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ҳамда статистик ҳисобот 
маълумотлари 
асоси 
таҳлил 
қилиб 
ўрганганимизда 
қуйидаги 
маълумотларга эга бўлдик.
1
Каримов И.А. Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим заҳиралари. ―Халқ сўзи‖ 
газетаси, 2 б. 2014 й. 7 июнь; 


57 
Шунингдек, ишлаб чиқариш харажатларини таҳлил қилиб ўрганиш 
билан бирга ―Абдукарим Файз Боғи‖ фермер хўжалигида маҳсулот (қовоқ) 
сотишдан олинган ялпи фойда ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи 
омилларни 1-жадвал маълумотларидан фойдаланиб, таҳлил қилиб 
ўрганганимизда қуйидаги маълумотларга эга бўлдик. 
Фермер хўжалигида маҳсулот (қовоқ) сотишдан олинган ялпи фойда 
2013 йилга нисбатан1019,9 минг сўмга камайган. Ушбу ўзгариш қуйидаги 
омиллар ҳисобига содир бўлган: яъни биринчи омил ялпи фойда 
ўзгаришига сотилган маҳсулот (қовоқ) миқдори ўзгаришининг таъсирини 
аниқлаш учун 2013 ва 2014 йилларда сотилган маҳсулот (қовоқ) 
миқдорлари орасидаги фарқни 2013 йилдаги 1 ц маҳсулот (қовоқ)ни 
сотишдан олинган фойда суммасига кўпайтириш лозим. 
1-жадвал 
―Абдукарим Файз Боғи‖ фермер хўжалигида маҳсулот (қовоқ) сотишдан 
олинган ялпи фойда динамикаси ўзгаришининг омилли таҳлили 
№ 
Кўрсаткичлар 
Йиллар 
Ўзгариши 
(+;-) 
2013 
2014 
1. 
Сотилган маҳсулот (қовоқ) ҳажми, ц 
496,68 
226 
-270,68 
2. 
1 ц маҳсулот (қовоқ)нинг сотиш 
баҳоси, сўм 
22066 
37826 
15760 
3. 
1ц маҳсулот (қовоқ)нинг таннархи, 
сўм 
10500 
16920 
6420 
4. 
1 ц маҳсулот (қовоқ) сотишдан 
олинган ялпи фойда, сўм 
11566 
20905 
9339 
5. 
Жами маҳсулот (қовоқ) сотишдан 
олинган ялпи фойда, минг сўм 
5744,6 
4724,7 
-1019,9 
5.1. Сотилган маҳсулот (қовоқ) ҳажмининг ўзгариши ҳисобига 
-8005,3 
5.2. 1 ц маҳсулот (қовоқ) сотиш баҳосининг ўзгариши ҳисобига 
+3561,7 
5.3. 1 ц маҳсулот (қовоқ) таннархининг ўзгариши ҳисобига 
-1450,9 
Бундан кўринадики, сотилган маҳсулот (қовоқ) ҳажмининг 270,68 
центнерга камайиши натижасида хўжаликнинг маҳсулот (қовоқ) сотишдан 
олинган ялпи фойдани 8005,3 минг сўмга камайган.
Ялпи фойданинг ўзгаришига иккинчи омил, яъни 1 ц маҳсулот 
(қовоқ)нинг ўртача сотиш баҳоси ўзгариши таъсирини аниқлаш учун 2013 
ва 2014 йиллардаги ўртача сотиш баҳолари орасидаги фарқни 2014 
йилдаги сотилган маҳсулот (қовоқ)нинг ҳақиқий миқдорига кўпайтириш 
лозим. Бундан кўринадики, 2014 йилдаги 1 ц маҳсулот (қовоқ)нинг ўртача 
сотиш баҳосининг 2013 йилга нисбатан 15760 сўмга кўпайиши ялпи фойда 
суммасини 3561,7 минг сўмга кўпайишига таъсир кўрсатган. Демак, ўртача 
сотиш баҳосининг кўпайиши ялпи фойданинг ўзгаришига ижобий таъсир 
кўрсатган. 
Учинчи омил, яъни 1 ц маҳсулот (қовоқ) таннархи ўзгаришини ялпи 
фойданинг ўзгаришига таъсирини аниқлаш учун 2013 ва 2014 йиллардаги 


58 
1 ц маҳсулот (қовоқ) таннархлари орасидаги фарқни 2014 йилдаги 
сотилган маҳсулот (қовоқ)нинг ҳақиқий миқдорига кўпайтириш лозим. 
Жадвал маълумотларига кўра, 1 ц маҳсулот (қовоқ) таннархи 2013 йилга 
нисбатан 6420 сўмга қимматлашган. Бу эса ўз навбатида ялпи фойдага 
салбий таъсир этган бўлиб, уни 1450,9 минг сўмга ошган. Бу эса ўз 
навбатида ялпи фойдага салбий таъсир этиб, уни суммага камайтирган. 
Шунинг учун ҳам охирги натижа минус билан кўрсатилган. 
Хулоса қилиб айтганда, фермер хўжалигида етиштирилган 
маҳсулотлар экин майдонларининг ҳажми кўпайиши ва экинлар 
ҳосилдорлигининг ўсиши билан ялпи ҳосил ҳам кўпаяди ва аксинча, экин 
майдонларининг қисқариши ва ҳосилдорликнинг пасайиши ялпи 
ҳосилнинг ҳам пасайишига олиб келар экан. Шу боис, ―Абдукарим Файз 
Боғи‖ фермер хўжалиги раҳбарияти келгусида мавжуд экин майдонининг 
камайишига йўл қуймаслик ва экинлар ҳосилдорлик даражасини ошириш 
чораларини кўриши лозим. Бундан ташқари раҳбарият маҳсулот сотишдан 
олинган ялпи фойда миқдорини янада кўпайтириш учун маҳсулотларнинг 
ҳосилдорлик даражасини ошириш ва ишлаб чиқариш харажатларини 
камайтириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиши лозим. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish