Ш. А. Маннонов номли “ёш бухгалтерлар клуби”


-расм. Алоҳида иш турлари бўйича режалар



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/80
Sana24.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#241512
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   80
Bog'liq
2015 05 30

1.1-расм. Алоҳида иш турлари бўйича режалар
1
 
Инвентаризация ўтказиш режасида режадаги ва режадан ташқари 
инвентаризацияларни ўтказиш тартиби, шакллари ва муддатлари 
кўрсатилади. Инвентаризация режаси активлар ва мажбуриятларни 
текшириш корхонанинг нормал ишлашига таъсир кўрсатмайдиган қилиб 
тузилади. Режадан ташқари инвентаризация ўтказиш муддатлари моддий 
жавобгар шахсларга билдирилмаслиги лозим. 
1
Муаллифлар томонидан тузилган 
Алоҳида ҳисоб ишлари бўйича 
режаларнинг турлари 
Ҳужжатлаштириш режаси ва 
ҳужжатлар айланиши графиги 
Бухгалтерия ходимларининг 
меҳнатини ташкил этиш 
режаси 
Инвентаризация режаси 
Бажариладиган ҳисоб 
ишларининг индивидуал 
графиги 
Ҳисобни техник расмийлаштириш 
режаси 
Бажариладиган ҳисоб 
ишларининг тузилмавий ва 
йиғма графиги 


52 
Ҳисобот тақдим этиш режасида қуйидагилар кўрсатилади: ҳисобот 
шакллари, у ѐки бу ҳисобот тузилиши лозим бўлган ҳисобот даври, 
ҳисоботларни топшириш муддатлари, корхона, ташкилот ва муассаса номи 
ва манзили ҳамда ҳисоботни қабул қилувчи мансабдор шахс фамилияси ва 
исми-шарифи, ҳисоботларни тақдим этиш усули (электрон, почта ва б.) ва 
ҳисоботларни тузиш учун масъул шахсларнинг фамилияси ва исми-
шарифи, улар бажарадиган ишлар аниқ кўрсатилган ҳолда. Ҳисобот 
режаси қоидага кўра, икки қисмдан иборат. Биринчи қисмда ташқи 
фойдаланувчиларга тақдим этиладиган, иккинчи қисмда корхонанинг 
алоҳида бўлинмаларидан олинадиган ҳисоботлар бўйича зарур 
маълумотлар келтирилади.
КОРХОНАЛАРДА СОФ ФОЙДАНИ ИШЛАТИЛИШ 
ҲИСОБИНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ 
Илъмуратов Ш.М. – ТошДАУ, ассистент 
Ботиров Ж.А. – ТошДАУ талабаси 
Мамлакатимизда амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотларнинг 
асосий йўналишларидан бири бу хусусий мулкдорлар синфини 
шакллантириш ва мамлакатда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб 
чиқарадиган 
корхоналарни 
бозор 
қонуниятлари 
доирасида 
ривожлантиришдан иборат. Ҳиссадорлик жамиятларини ривожлантириш 
орқали юқорида қўйилган мақсадга эришиш ва мулк шаклларининг хилма 
–хиллигини таъминлаш мумкин. Ҳиссадорлик жамиятларида фойдани 
тақсимлаш ҳисоби жараѐни мураккаб ва ўзига хос хусусиятларга эга. 
Маълумки корхона молиявий натижалари молиявий ҳисоботнинг 2-
сонли шакли ― Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот‖да аниқланади. 
Солиқ солишлардан сўнг корхонанинг соф фойдасидан дивидендлар 
тўланади, зарур ҳолларда, резерв фондига ажратмалар амалга оширилади. 
Бироқ, бу ахборот ҳисоботнинг бошқа шаклида - «Хусусий капиталнинг 
ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот» (5-шакл)да акс эттирилади, чунки ушбу 
моддалар корхона харажатлари бўлиб ҳисобланмайди, балки, фойданинг 
қандай сарфланаѐтганини кўрсатади. 
1995 йилдан бошлаб корхоналарда махсус фондларнинг (ижтимоий 
ривожланиш фонди, моддий рағбатлантириш фонди, ишлаб чиқаришни 
ривожлантириш фонди ва ҳоказоларнинг) ташкил қилиниши назарда 
тутилмаган, бундан қўшма корхоналар, суғурта компаниялари ва 
акциядорлик жамиятлари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ резерв 
фондининг ташкил қилиниши мустасно. 
Ўз айланма маблағларининг ўсиши корхонанинг соф фойдаси 
ҳисобидан ѐхуд хусусий капитали ѐки қарзларининг ўсиши ҳисобидан


53 
ҳосил бўлади. 
Хўжалик юритувчи субъектнинг моддий ѐрдам пули бир марталик 
мукофотлар, тақдирлашлар, пенсияларга қўшимчаларнинг тўланиши билан 
боғлиқ харажатлари ва бошқа шу сингари харажатлари тегишли пул 
маблағлари мавжудлигида, уларнинг тўлов манбаи кўрсатилмасдан амалга 
оширилади.
Тақсимланмаган фойда - бу соф фойданинг тақсимланмаган ва 
корхона иҳтиѐрида қолган қисми. 
Маълумки, №21-БҲМС га мувофиқ тақсимланмаган фойда 
(қопланмаган зарар)нинг шаклланиши қуйидаги бухгалтерия проводкалари 
билан акс эттирилади:
а) соф фойда суммасига:
Дебет 9910-«Якуний молиявий натижа» счѐти 
Кредит 8710-«Тақсимланмаган фойда» счѐти 
б) соф зарар суммасига:
Дебет 8710-«Тақсимланмаган фойда» счѐти 
Кредит 9910-«Якуний молиявий натижа» счѐти 
Ҳисобот йили давомида молиявий натижа (фойда ѐки зарари) 9910- 
«Якуний молиявий натижа» счѐтида акс эттирилади. Йил охирида 31 
декабр санаси билан балансни ислоҳ қилиш вақтида олинган соф фойда 
(зарар) суммаси 9910-счѐтидан 8710-«Тақсимланмаган фойда» счѐтига 
ўтказилади.
Таъкидлаш жоизки, янги счѐтлар режасида махсус мақсадларга 
фондлар ташкил этиш учун алоҳида счѐтлар кўзда тутилмаган. Корхона 
фойдани шакллантириш, соф фойдани тақсимлаш, фондлар ва резервлар 
ташкил этиш учун аналитик ҳисобни мустақил ташкил этиши мумкин. Бу 
маблағларни ишлатиш йўналишлари бўйича ахборотларга эга бўлишни 
таъминлайди.
№21-«Хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолияти 
бухгалтерия ҳисобининг счѐтлар режаси ва уни қўллаш бўйича 
йўриқнома» номли БҲМСга мувофиқ, соф фойдани тақсимлаш ва 
ишлатиш фақат корхона мулкдорлари розилиги билан амалга оширилади. 
Соф фойдани ишлатишга доир хўжалик операцияларини ҳисобда акс 
эттириш бир қанча омилларга боғлиқ. Соф фойдани ишлатишнинг ҳисобда 
акс эттирилишини 3 та вариантга бўлиш мумкин. 
Агар корхона мулкдорлари (акциядорлари, таъсисчилари) томонидан 
тасдиқланган ўтган йилдаги (ѐки ҳисобот йилидаги) соф фойда ҳисобидан 
харажатларни амалга ошириш сметасига эга бўлса, у ҳолда бухгалтер 
ҳисобда тақсимланмаган фойдани камайтириши мумкин. Шундай қилиб, 
ушбу ѐндошувни амалга ошириш учун қуйидагилар зарур:
мулкдорларнинг маълум турдаги харажатларни маълум ҳисобот 
йили соф фойдаси ҳисобидан маълум суммага молиялаш ҳуқуқини бериш


54 
тўғрисидаги қарори; 
фойдани сарфлаш учун раҳбарнинг ҳужжат билан тасдиқланган 
тасарруфи; 
олдинги давр учун фойданинг мавжудлиги. 
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, мулкдорлар розилиги бўлмаган 
ҳолларда, харажатларни соф фойда ҳисобидан амалга ошириш ва 
бухгалтерия ҳисоби счѐтларида акс эттириш бўйича амалдаги меъѐрий 
ҳужжатларда аниқ тавсиялар берилмаган. Бундай вазиятларда қилинган 
харажатлар 3290-«Бошқа муддати кечиктирилган харажатлар» счѐтида акс 
эттирилиши тавсия этамиз. Мулкдорлар розилиги олинганидан сўнг эса, 
ушбу харажатлар корхона ихтиѐрида қоладиган-тақсимланмаган фойда 
ҳисобидан қопланади: 
Дебет 8710-«Тақсимланмаган фойда» счѐти. 
Кредит 3290-«Бошқа муддати кечиктирилган харажатлар» счѐти.
Корхона ҳисоб сиѐсатидан келиб чиқиб, 8710-«Тақсимланмаган 
фойда» счѐтига қуйидаги аналитик счѐтлар очилишини тавсия қиламиз: 
«Тақсимланиши лозим бўлган фойда»; «Тақсимланмаган фойда»; 
«Тақсимланмаган фойданинг ишлатилган қисми»; «Қопланмаган зарар». 
Шунингдек, фойданинг ишлатилишини ҳисобга олиш тизими ҳам 
корхонада муҳим ҳисоб объектларидан биридир. Соф фойда қуйидаги 
мақсадларга ишлатилиши мумкин:
корхона акциядорлари (иштироқчилари)га дивиденд тўлаш (дебет 
8710 - кредит 6610);
резерв фонди яратиш ва тўлдириш (дебет 8710 - кредит 8520); 
ўтган йиллар зарарларини қоплаш (дебет 8710 - кредит 8720); 
Зарар кўрилган холларда корхона мулкдорлари - таъсисчилари 
томонидан зарарни қайси маблағлар ҳисобидан қоплаш тўғрисида қарор 
қабул қиладилар.
Кўрилган зарарлар қуйидагилар ҳисобидан қопланиши мумкин: 
ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойда маблағлари; 
резерв капитали маблағлари; 
акциядорлар (иштирокчилар)нинг мақсадли бадаллари. 
Зарарлар, агар умумий мажлис устав капиталини соф активлар 
даражасигача камайтириш тўғрисида қарор қабул қилса, балансдан 
ўчирилиши мумкин. 
8520-«Резерв капитали» счѐтида акс эттирилган, резерв фондларини 
шакллантириш ва ишлатишга доир операциялар ҳисобга олинади. Бунда 
уларни яратиш манбаларининг таркиби ҳамда сарфлаш йўналишларига 
эътибор қаратиш лозим. Ушбу операцияларнинг ҳужжатлаштирилиши ва 
бухгалтерия ҳисоби счѐтларида акс эттирилиши муҳим жиҳатлардан 
биридир. Резерв капитали соф фойда ҳисобидан барпо этилади ва қатъий 
мақсадлар учун ишлатилади. У балансда тегишли модда бўйича таъсис 


55 
ҳужжатларига мувофиқ яратиладиган резерв капиталини, ҳамда мулкларни 
қайта баҳолаш бўйича тузатишлар ва текинга олинган мулклар қийматини 
ўз ичига олади. Шундай қилиб, резерв капитали ва бошқа мажбурий 
бўлмаган фондлар балансда умумлаштирилган ҳолда акс эттирилади.
Резерв капитали маблағлари корхонанинг зарарларини қоплаш ва 
қоплаш манбалари бўлмаган бошқа мақсадлар учун ишлатилиши мумкин. 
Резерв капиталини барпо этиш 8520-«Резерв капитали» счѐтининг 
кредитида ва 8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси 
(қопланмаган зарари)» счѐтининг дебетида акс эттирилади. Резерв 
капитали суммаси ҳисобот йилида фойда олинмаганлиги ѐки фойда 
суммаси етарли бўлмаганлиги сабабли, имтиѐзли акцияларга дивиденд 
тўлаш учун йўналтирилиши 8520- счѐтиниг дебети ва 6610-счѐтининг 
кредитида акс эттирилади.
Бухгалтерия ҳисобида дивидендлар дейилганда, фойданинг солиққа 
тортилганидан сўнг корхона акциядорлари (иштироқчилари) ўртасида, 
уларнинг акциядорлик (пай) капиталидаги улушига мутаносиб 
тақсимланадиган қисми тушунилади. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, 
дивидендлар соф фойда ҳисобидан тўланиши лозим. «Счѐтлар режасини 
қўллаш бўйича йўриқнома» (№21-БҲМСнинг 2-чи иловаси)га мувофиқ, 
дивиденд тўлаш учун фақат ҳисобот йилининг соф фойдаси 
йўналтирилиши мумкин. Лекин, бундай қоида, бизнинг фикримизча, 
мантиққа зид бўлиб, ҳисобланади. Чунки бу ҳолда акциядорларнинг ўз 
мулкларини тасарруф этиш ҳуқуқи чекланади ва корхона ўзининг 
молиявий сиѐсатини юритиши қийинлашади. Шу боис, корхона олдинги 
йилларда жамғарилган фойда ҳисобидан, хатто жорий йилда зарар 
кўрилганида ҳам, оддий акциялар бўйича дивиденд тўлаш тўғрисида қарор 
қабул қилиш ҳуқуқига эгадир. 
Хулоса қилиш мумкинки, юқоридаги тартибда ҳиссадорлик 
жамиятларида фойдани тақсимлашни ҳисобга олиш фикримизча мақсадга 
мувофиқ бўлади. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish