154
ҳофизнинг қувончи узоққа бормайди. 1937 йилнинг кузида ѐлғон бўҳтон ва айбловлар
билан хибсга олинади.Буюк санъат ахлининг ѐрқин вакили Комил Девоний хам бошқа
кўплаб зиѐли ва маърифатпарвар дўстлари қаторида қатағон қурбонига айланади. У 1938
йил10 феврал куни учлик(тройка) қарори билан қатлга ҳукм қилинади. Лекин қамоқдаги
адоқсиз қийноқлар, рухий азоб-уқубатлар натижасида қатлижросидан бир неча кун
аввалроқ (5-май куни) юрак ҳуружидан вафот этади.
Буюк истеъдод сохиби, шоир ва ҳофиз, қўли гул наққошнинг ҳаѐти ана шундай
айанчли якун топади. Комил Девоний адабиѐт ва мусиқа соҳасида жуда катта бир мерос
қолдирдики, бугунги кунда ҳам унинг кўплаб шеърлари халқ оғзидан тушмай, ҳофиз ва
санъаткорлар қўшиқларида, мусиқий дастурларида баралла яшаб келмоқда. 2018 йилда
Хоразм вилоятида ташкил этилган Қатағон қурбонлари хотираси музейининг ―Совет
давлати қатағон сиѐсатининг бошланиши (1929-1936)‖ бўлими ва музей фондидаКомил
Девоний хотирасини абадийлаштиришга оид бир қатор ишлар амалга оширилган.Унинг
авлодларихусусан ѐлғиз фарзанди Ҳамза ота Комилов бугун ўз обрў этиборига эга
нафақадаги нуронийларимиздан бири бўлиб, биз ўтган ѐзда Ҳамза ота хонадонида бўлиб,
сухбатлашганимизда Ҳамза ота отаси Комил Девоний ҳақида ―Отам ҳам бобом каби
моҳир созанда ва ҳунарманд бўлган. Лекин у илимли, зиѐли, халқпарвар бўлганидан
руслар назарига тушиб, кўп бўҳтонлар билан қамоққа олиниб кўп қийинчиликлар кўрган.
Отам олдин Хивадаги қамоқхонада ѐтаган. Кўп азоб ва бўхтонлар қилинганидан номус
қилиб Хивани ташлаб кетган. Кейинроқ сал вақт ўтиб Тошкентда яна камоққа олинган,
отам қамалганда онам, аммамларборишган лекин уларга кўрсатишмаган. Мен жуда
кичкина бўлганман, биз отамни кейин кўрмаганмиз. Отам жуда илимли инсон бўлганидан
Феруз хон давридан саройда хизматда бўлган, у кўп тилларда ғазал, шеърлар ѐзган. Ҳозир
катта ўғлим яшаѐтган уйни отам ўзлари яратганенг бежирим ва нозик наққошлик
базаклари биланқуриб безаганлар. Менинг исмимни ҳам енг яқин дўстининг хотирасига
атаб қўйган эканлар‖ дея хотирлайдилар. Комил Девонийнинг XIX асрга оидўзи ишлатган
қадимги скрипкаси бор бўлиб, ҳозир у Ҳамза отанинг ҳонадонида сақланади. Ҳамза ота
Хивада оиласи, яқинлари ардоғида халқимизнинг наъмунали ва ибратли оилаларидан
бири хисобланади. ХХ асрнинг машьум қатағон сиѐсати Комил Девоний каби жуда
кўплаб илимли, зиѐли, халқпарвар инсонларининг бошига етди. Лекин бугунги нурафшон
кунларга калиб ҳақиқат барибир ҳақли равишда қарор топиб ота боболаримиз номи
оқланиб, уларнинг илм ва маърифатга қўшган хиссаларини халқимиз қаторида бутун дунѐ
тан олмоқда. Биз ѐшлар ўз боболаримизга муносиб авлод бўлишимиз йўлида уларнинг
буюк хизматлари ѐтади.
Do'stlaringiz bilan baham: