ҲАРБИЙ ХОДИМЛАРДА МИЛЛИЙ ҒУРУР ВА ТАРИХИЙ ХОТИРАНИ
ЮКСАЛТИРИШ ОМИЛЛАРИ
Саидов Ҳ.Ғ., УрДУ катта ўқитувчиси
Миллий ғурур бирор миллатга тааллуқли эканидан фахрланиш туйғусини ифода
этади. Фуқаро, шахс ўзини у ѐки бу миллат вакили эканини идрок этар экан, ўша
миллатдаги ибратли, олийжаноб ва гўзал фазилатларни кўз олдига келтиради. Бу
фазилатлар унга идеал, тақлид намунаси, ҳаѐтий мақсадни шакллантиришга ѐрдам
берувчи етуклик бўлиб кўринади. Маълумки, ҳар қандай идеалда модел, хаѐл, ўй ва узоққа
йўналтирилган мақсад бўлади. ―Ижтимоий идеал ижтимоий борлиққа асосланади ва
ижтимоий борлиқни такомиллаштиришни назарда тутади. Ушбу проспектив мақсад
кишиларнинг тасаввурлари ва онгида шаклланган образ, модел, фантазия, хаѐл, мақсадлар
мақсади‖ тарзида, бироқ маълум бир ижтимоий-маданий муҳит, анъана, тарихий маконда
намоѐн бўлади. Шахс мавҳум жойда эмас, ўзининг тарихий-маданий парадигмаларига эга
маконда шаклланганидек, унинг ижтимоий идеалида ҳам ушбу тарихий-ижтимоий
маконнинг таъсири мавжуддир. Бу эса ижтимоий идеални тарихий-маданий муҳит,
миллий ўзига хосликлар, оила, маҳалла, менталитет, анъанавий турмуш тарзи кабилар
билан боғлиқликда қарашни тақозо этади [1;17]. Агар биз миллий ғурурдаги идеалдан
фахрланиш омилини олиб қарасак, миллий ғурурнинг идеал излаш билан боғлиқлигини
сезамиз. Фуқаро, шахс миллатидан идеал бўлгудек фазилат, образ, артеракт қидиради.
Мазкур идеални топган фуқаро, шахс миллат билан ғурурланади, ундаги олижаноб
фазилатларни асрайди, ҳимоя қилади, уларни кўпайтиргиси келади.
Ҳарбий ходимларга ҳам ижтимоий идеал керак. Халқимиз тарихида муҳим из
қолдирган, миллат шаънини, манфаатларини, ватанини ҳимоя қилган шахслар идеал
вазифасини ўтайди. Широқ, Тўмарис, Нажмиддин Кубро, Жалолиддин Мангуберди,
Бобур, маърифатпарвар жадидчи боболаримиз каби элпарвар, ватанпарвар ота-
боболаримиз ҳарбий ходимлар учун ибрат, идеал образлардир.
Миллий ғурур қуруқ жойда шаклланмайди, у кўз очишлардан маълумки, аввало
тарихий хотирага асосланади. Тарихий хотира инсон хотирасига хос ҳодиса бўлиб,
277
аждодлар яратган моддий ва маънавий бойликларни кишилар онги ва кундалик амалий
фаолиятида қайта намоѐн бўлиши, эсланиши, қадрланиши, инсон ўзининг тарихий
хотирасига эга бўлмасдан туриб, ҳаѐтида содир бўлаѐтган ижтимоий ўзгаришларнинг
моҳиятини тушуниб етмайди, ўз келажагини тасаввур қила олмайди [2;12-13]. Демак,
миллий ғурур, ҳаѐтий идеал излаш тарихий хотирани тақозо этади. Инсон ва жамиятга
идеал ва ғурур объектини ўтмишдан, тарихдан излаш хос. Ушбу миллий тарихий омил
оддий фуқароларга ҳам, ҳарбий ходимларга ҳам баб-баробар тааллуқлидир.
Ҳарбий ходимларда миллий ғурур ва тарихий хотирага мурожаат этиш, улар
профессиограммасида етакчи ўринда туради. Ҳарбий ходимларга хос бўлган ҳарбий
ватанпарварлик, аскарий бурч ва маҳорат, фидоийлик, альтруизм улар фаолиятининг
таркибий қисми ҳисобланади. Гоҳо шунинг учун ҳам ―ҳарбий ходимларда жасоратни,
мардликни шакллантириш‖ деган сўз таажжуб уйғотади. Аслида ҳам жасорат, мардлик
ҳарбий ходимлардаги зарурий хислат бўлмоғи керак. Ватанпарварлик эса, ушбу хислат
негизи сифатида, аскарий билим ва маҳорат, тартиб-интизомга бўйсуниш, зарур пайтда
жонини фидо қилиб ватанни, осойишталикни, халқни, миллат манфаатларини ҳимоя
қилишни тақозо этади. Бу хислатлар оддий фуқаро ва шахсларда кундалик фаолияти ва
фазилатларининг таркибий қисми бўлмаслиги мумкин, бироқ ҳарбий ходимларнинг
фаолияти мудом ана шу фазилатларга қўшилиши даркор.
Миллий ғурур ва тарихий хотира ҳарбий ходимларда қуйидаги фазилатлар орқали
диалектик намоѐн бўлади;
-ватан ҳимояси;
-халқ, миллат манфаатларини ҳар нарсадан, ҳатто жонидан ҳам устун қўйиш;
-дадиллик, мардлик ва жасорат;
-альтруизм, фидоийлик;
-замонавий ҳарбий билим ва аскарий маҳорат;
-гуманизм тамойилларига амал қилиш. Ўзбекистон Республикаси қуролли
кучларининг умумҳарбий низомларида аскарларда Ватан ҳимоясига ахлоқан ва руҳан
шайлик ни шакллантириш асосий вазифалардан бири экани қайд этилади [3;29]. Ватан
ҳимояси- миллий ғурур ифодаси. Миллий ғурурга эга, ватанпарвар шахсгина ватан
ҳимоясини ўзининг муқаддас бурчи деб билади. ―Ватанпарварлик,- деб ѐзади фалсафа
фанлари доктори, профессор, академик Э.Юсупов,- сўзда эмас, балки амалий ишларда,
ватан ҳимоясида намоѐн бўлганидагина тараққиѐтнинг ҳал қилувчи омилига айланиши
мумкин. Инсонда ҳеч қачон тугулланган ватанпарварлик эътиқоди бўлмайди. Тарихий,
ижтимоий-сиѐсий, маънавий тараққиѐтнинг турли босқичлари ватанпарварликнинг, она
юртга бўлган меҳр-муҳаббатнинг янги-янги қирраларини келтириб чиқара беради.
Бинобарин, ҳар бир шахсда Ватан тушунчасининг шаклланиши унинг маънавий камолоти
ва жамият ривожланиши билан боғлиқдир [4;152]. Шу билан бирга Э.Юсупов
ватанпарварлик ―умуммилий ғоя‖ тарзида ҳам келишини таъкидлайди [4;151]. Демак,
ватан ҳимояси, ватанпарварлик амалий фаолият ифодаси сифатида инсон ҳаѐти-
ҳаракатларида ўз аксини топади. Ушбу тамойил, талаб ватан ҳимояси ва
ватанпарварликни схоластика , сафсата бўлиб қолишдан асрайди, ҳарбий ходимлар
фаолиятига аниқ моҳият, ижтимоий хусусият бахш этади. Тўғри, ҳеч бир туйғу ва ғоя
субъектив омил таъсирисиз шаклланмайди. Бироқ ҳарбий ходимлардаги субъектив омил
ҳар доим аниқ кўриниш, хатти-ҳаракат тури сифатида келиши зарур.
278
Халқ, миллат манфаатларини ҳар нарсадан, ҳатто жонидан ҳам устун қўйиш
ҳарбий ходимлар олдига қўйиладиган одатий талабдир. Бусиз миллий ғурур қуруқ тилак,
керак бўлиб қолади. Тарихий хотира эса халқ, миллат манфаатларига хизмат қилган,
ҳаѐтини, борини умуммиллий мақсадга сарфлаган кишиларни идеал, ибрат, намуна қилиб
кўрсатади. Улар ўртасидаги диалектик боғлиқлик тарихий фактни, яъни ижтимоий-
тарихий ҳаѐтда сезиларли из қолдирган идеал образни мавжуд борлиққа тадбиқ этиш
тарзида кўзга ташланади. Биз улар ўртасидаги диалектик боғлиқликни гоҳо
пайқамаслигимиз ҳам мумкин, чунки ҳар бир ходимлар фаолиятида амалиѐт, хатти-
ҳаракат устуворлик қилади. Аммо халқ, миллат манфаатларига хизмат қилиши ижтимоий-
тарихий фактдан, идеал образ ҳаѐт тарзидан униб чиққанини инкор этиш қийин. Қандай
бўлмасин, биз халқ, миллат манфаатларига хизмат қилиш ота-боболаримиздан қолган
мерос эканидан кўз юмолмаймиз. ―Она Ватан тарихини ҳолисона билиш, ўтмишни тўғри
англаш билан бирга, аждодлар тажрибасини ҳимояга олиб, мустақил ривожланишнинг
янги имкониятларини топишга йўл очишга , ватанни янада чуқурроқ эътиқод билан
севишга олиб келади [4;158].
Ҳарбий ходимлар тарихий хотирага мурожаат этганларида ўз фаолияти учун
шиддатли туртки бўладиган мотив излайдилар. Бу мотивлар ҳар хил, аммо улар реал
ҳаѐтий талаблар, ҳарбий доктрина ва вазифаларга асосланади. Махсус кузатишларимиз бу
мотивларни:
-маънавий-ахлоқий;
-психологик-руҳий;
-ижтимоий мавқеи имиж;
-ўзликни, ҳарбий тайѐргарликни намойиш этиш;
-малака, аскарий маҳорат ошириш кабиларга ажратиш имконини беради. Мазкур
мотивлар оддий матросва аскарлар, сержантлар, командирлар, старшиналар, офицерларда
ҳар хил кўринишларда келади. Масалан, сержант ва старшиналар ҳарбий унвони,
мавқеининг ошишини исташади. Улар ҳарбий билим юртини тугатишни орзу қилишади.
Бу матив командирларда бошқачароқ кўринишда келади. Яъни тезроқ майор,
подполковник, полковник даражасини олишга интилишади. Бу табиий керакдир. Аммо бу
истак маълум бир бурчни юксак даражада бажариш билан боғлиқ. Моддий етганини рўкач
қилиб кўрсатиш етарли асос эмас. Хуллас, бу борада узоқ фикрлаш, ѐзиш мумкин.
Бизнинг фикримизча, ҳарбий мавқега эришиш ҳарбий бурчни бажариш орқали кечса, рўй
берса мақсадга мувофиқдир.
Адабиѐтлар:
1.Агзамходжаева С.С. Ижтимоий идеал ва маънавий ҳаѐт. – Т., 2007.
2.Наврўзова Г., Юнусова Г. Ўзликни англашда хотиранинг ўрни ва роли. – Т., 2013.
3.Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларининг умумҳарбий низомлари. – Тошкент:
Шарқ, 2007.
4.Юсупов Э. Инсон камолотининг - маънавий асослари. – Т.: Университет, 1998.
279
Do'stlaringiz bilan baham: |