Ишдан мақсад. "Томчи" усулини ўрганиш ва у ёрдамида ўсимликлардаги
(тўқималардаги), хашоратлардаги ва бошқа вируси борлигини аниқланиши зарур
булган намуналардаги вирусни тезкорлик билан аниқлаш.
Материаллар: вирусли намуна (TMВ билан касаллантирилган тамаки барги)
ТМВнинг иммунзардоби, буюм ойнаси, шиша таёкча, фильтр қоғози,
дистиллаган сув, пробирка лар, пипеткалар.
Ишнининг бориши: помидорнинг тамаки мозаикаси вируси билан
касалланган баргларидан 5 граммча олинади ва уларни чинни ҳавончада эзиб ёки
махсус “қисгич" асбоб ёрдамида унинг шираси ажратиб олинади.
Буюм ойнасининг икки жойига 2- 3 см масофа узоқлигида зардоб солинади,
чап томонга нормал (назорат, қуёнга вирус юборилмасдан олинган) ва ўнг
томонига вирусга қарши олинган специфик антизардоб солинади. Ҳар бир зардоб
томчиси ёнига бир томчидан (0,1-0,2 мл) тадқиқ қилинадиган ўсимлик ширасидан
томизилади. Ўсимликнинг ширасини олиш учун эса уни майдалаб кқирқилади,
сўнгра чинни ҳавончада (ёки махсус мослама ёрдамида ўсимликдан уни шираси
ажратиб олинади) гомоген масса холатига келгунча эзиб майдаланади, сўнгра уни
икки қават докадан ўтказилади. Докадан сиқиб олиш жараёнида биринчи сиқиб
олинадиган икки томчи ўзида вирусни камроғ тутгани учун ташлаб юборилади ва
ундан кейинги томчилар йиғиб чиқилади ва тажрибада ишлатилади. Томдирилган
ўсимлик ширалари антизардоблар билан махсус шиша таёкча ёрдамида
аралаштирилади. Аввал ўсимликдан ажратилган шира назорат антизардоб билан,
сўнгра эса специфик антизардоб билан аралаштирилади.
Агар тадқиқ қилинаётган ўсимлик ширасида вирус миқдори етарлича бўлса
2- 20 минутдан сўнг (18-20°С) да специфик антизардоб билан аралаштирилган
ўсимлик ширасида чўкма ҳосил бўлади. Нормал антизардоб билан
аралаштирилганда чўкма кузатилмайди. Реакция натижаларини яхши кузатиш
учун лупадан фойдаланилса, реакция натижаларини анча осонлик билан аниқлаш
мумкин бўлади.
Реакция натижаси қуйидагича белгиланади: реакция 1 -2
минут ичида йирик
-йирик преципитатлар (чўкма) ҳосил бўлиши - 4+, преципитация даражаси
анча сскинроқ ва камроқ бўлса - 3+, преципитат ҳосил бўлса-ю аввалгилардан
1-2 баробар камроқ бўлса - 2+, реакция 20 минутгача ҳосил бўлса, преципитатни
борлиги аниқ, билинса-ю, аммо аввалгилардек бўлмаса уни 1+ билан,
борлиги аниқ эмас, чунки назорат вариантдан фарқ қилади, аммо бор ҳам, йўқ
ҳам деб бўлмайди, бу холатда +, аниқ реакция кетмаганлиги кўриниб турса, уни
— билан белгиланади. Олинган натижаларни дафтарга қайд этилади.
Адабиётлар
1.Дунин М.С., Попова Н.Н., Капельный метод диагностики вирусов в
растениеводстве. Москва, 1987.
Do'stlaringiz bilan baham: