8-Мавзу:
Физика дарсларида буюк аждодларимиз илмий
меъросларидан фойдаланиш (2 соат маъруза).
Фан тараққиётига, жумладан физика фанига ўзларининг улкан
ҳиссаларини қўшган қомусий олимлар: Абу Али Ибн Сино, Абу Абдуллоҳ
ал–Хоразмий, Умар Ҳайём, Насриддин Тусий, Абу Райҳон Беруний, Мирзо
Улуғбек, Ғиёсиддин Жамшид Коший, Аҳмад ал-Фарғоний, Розий, Абу Наср
Форобий, Қозизода Румий, Муҳаммад Али Қушчи ва бошқалар илмий
меъросларидан фойдаланиш бўйича умумий кўрсатмалар.
11
9-Мавзу: Физика ўқитишда иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш ва
уларни турли танловларга тайёрлаш масалалари (2 соат амалий
машғулот).
Иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, саралаш ва уларга табақалашган
таълим бериш йўллари, шакллари ва усуллари, уларни фанлар бўйича
ўтказиладиган олимпиадаларга тайёрлаш методикаси. Физика фанини
ўқитишда фойдаланиш тавсия этиладиган қўшимча адабиётлар, ўқув-услубий
қўлланмалар, таълим сайтлари ва порталларидаги электрон ресурслар
таҳлили. Физикадан қийинчилик даражаси турлича бўлган масалаларни
танлаш, уларни ечиш ва намуналар келтириш.
10-Мавзу: Физика дарсларини кузатиш ва таҳлил қилиш (2 соат
маъруза ва 4 соат кўчма машғулот).
Физикадан очиқ дарсларни кузатиш, илғор педагогик тажрибаларини
ўрганиш, муҳокама қилиш ва баҳолаш.
Физика дарсларини кузатишдан кўзланган мақсадлар. Очиқ,
кўргазмали, намунавий, ҳисобот дарслари ва уларга қўйилган талаблар
асосида дарсни таҳлил қилиш.
Дарсни баҳолаш мезонлари: 1) ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги
таҳлили (дарс ишланмаси, тақвим-мавзу режа, ўқув дастури, дарслик, дарс
тақдимоти, кўргазмали қуроллар, тарқатма материаллар ва ҳ.к.ларни
олдиндан ҳозирлаб қўйилганлиги), 2) дарс мазмуни таҳлили (дарс
мақсадининг тўғри белгиланганлиги, мавзунинг бошқа фанлар билан
боғланганлиги,
дарс
мавзусини
мустаҳкамлаш
учун
берилган
топшириқларнинг тўғри танланганлиги, ўқитувчининг ўз фанини қанчалик
мукаммал билиши), 3) дарснинг услубий таҳлили (ўқитишнинг турли
усулларидан тўғри ва ўрнида фойдаланганлиги, дарснинг интерфаоллик
даражаси (ўқувчиларни фаоллаштирадиган гуруҳларда ёки мустақил
ишлашига шароитнинг қанчалик яратилганлиги), дарс вақтининг тўғри
тақсимланганлиги, ўқувчиларнинг дарсдаги гуруҳий ёки мустақил ишининг
тўғри ташкил қилинганлиги, ўқув материалларининг табақалаштирилганлик
даражаси (яхши ва қийин ўзлаштирадиган ўқувчиларга муносабат), 4)
ўқитувчининг педагогик маҳорати таҳлили (ўқитувчининг дарс мавзусини
равон тилда тушунтира олиши, ўқитувчининг дарсда ўзини дадил тута
олиши, мотивация (ўқувчиларни таълим олишга ундаш) ва уни
рағбатлантириб бориши, дарс давомида ижодий, таълимий муҳитни ярата
олганлиги, дарсга оид кўргазмали қуроллар, жиҳозлар ва асбоблардан ўрнида
фойдаланганлиги, ўқувчиларнинг фаоллиги), 5) дарсда дарслик ва бошқа
қўшимча ўқув материалларидан фойдаланиш таҳлили (дарсда дарсликдан
самарали фойдаланиш даражаси, қўшимча ўқув материалларидан
фойдаланиш даражаси), 6) дарсда АКТ ва таълимнинг бошқа воситаларидан
фойдаланиш таҳлили (ўқитувчининг проектор, мультимедия ва бошқа техник
воситалардан фойдалана олиш даражаси, ўқитувчининг тайёрлаган тақдимот
сифати ёки ўқув доскасидан самарали фойдалана олиши, тақдимот сифати
ёки мавзу асосий моментларининг доскага ёзиб борилиши), 7) дарсда
яратилган таълимий муҳит ва муносабатлар таҳлили (ўқитувчининг
12
ўқувчиларга нисбатан муносабати: хушмуамалалиги, тил топа олиши,
ўқувчиларнинг бир-бирларига нисбатан муносабати: ўзаро ёрдам, ҳурмат,
ҳамжиҳатлик, ўқувчиларнинг ўқитувчига нисбатан муносабати: ҳурмат,
интизом, эшитиш), 8) Баҳолаш ва дарсга якун ясаш таҳлили (ўқувчиларнинг
дарс давомида билим ва кўникмаларининг тўғри баҳолаб борилиши,
баҳолаш топшириқларининг дарс мақсадидан келиб-чиқиб тузилганлиги,
дарс охирида дарсга якун қилиниши, рефлекция) асосида физика дарсини
кузатиш ва уни дидактик (таълимий) ва услубий таҳлил қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |