1 Crocodile Physics.
Crocodile
Physics
дастур
муҳити
физикавий
жараёнларни
моделлаштириш ва физиканинг механика, электр, оптика ва тўлқин
ҳодисалари бўлимларига оид тажрибалар яратиш ва кузатиш имкониятини
берувчи дастурдир. Бу дастур физик ҳодисаларни кузатиш, тажрибалар
ўтказиш ва турли мураккаблик даражасидаги жараёнларни моделлаштириш
имкониятини беради. Ер шароитида ўтказиш қийин бўлган тажрибаларни
амалга ошириш ва кузатиш, тажрибада қатнашаётган физик катталикларнинг
қийматини жуда яхши аниқлик билан ҳисоблаш имкониятини беради, физик
77
ҳодисада қатнашаётган физик катталик билан бошқа физик катталиклар
ўртасидаги графикли боғланишни ҳосил қилиш, яратилган моделларни
сақлаш ва қоғозга чоп этиш мумкин.
1-Расм. Crocadile physics дастурида яратилган айрим моделлар.
Ушбу дастур Crocodile Clips Ltd томонида 1994 йилдан бери
такомиллаштирилиб келинмоқда. Дастурдан масала ечишда, виртуал
лаборатория ишларини ва намойиш тажрибаларини ташкиллаштиришда кенг
фойдаланса бўлади. Бу дастур таълим тизимида тўғри маънода инқилобий
ўзгаришларга олиб келди. Ҳозирги кунда дастурдан 35 тадан ортиқ
ривожланган давлат таълим муассасаларида кенг фойдаланиб келинмоқда.
2-Расм. Crocodile Physics дастур муҳитининг ишчи столи
3-Расм. Crocodile Physics дастур муҳитида яратилган модел
78
4 Расм. Crocodile Physics дастур муҳитида яратилган моделлар
2 Crocodile Technology. Бу дастур ўрта мактаб ўқувчи ва
ўқитувчилари, лицей, коллеж ўқувчилари учун физика фаннини «Электр»
қисмини чуқурроқ ўзлаштиришда ҳозирги замон ахборот технологиялари
имкониятларидан фойдаланиш имконнини беради. Бундан ташқари,
Crocodile Technology дастуридан электротехника, электр занжирлари
назариясини ўрганиш курсларида ҳам фойдаланиш мумкин.
5-Расм. Crocodile Technology муҳитида яратилган аравача.
79
Дастур электрон конструктор бўлиб, у монитор экранида электр
схемаларини йиғиш жараёнини худди ҳақиқий тажрибадаги сингари
имитация қилиш, электр катталикларни мультиметрда, амперметр ва
вольтметрларда ўлчаш имкониятини беради.
6-Расм. Яратилган моделларнинг 3D ва 2D аналоглари.
Масалан, дастурда:
1. Микропроцессорларни дастурлаш ва робототехникага оид моделларни
3D кўринишда симуляциялаштириш мумкин.
2. Конструктор деталларининг тасвири ва ўлчов асбоблари схематик ва
ҳақиқий кўринишда берилган;
3. Қаршиликдан оқиб ўтаётган ток қувватининг қиймати берилган
номиналдан ортиб кетса, қаршилик (портлаб) куяди;
4. Кўпгина жараёнлар ва уларнинг натижалари товушли эффектлар
орқали ифодаланади.
Буларнинг барчаси, ўқувчи ўзи йўл қўйган хатоларини кўриши,
муваффақиятсиз бажарилган тажрибанинг сабабларини аниқлашни ўрганиши
ва электр схемаларини тажрибани ҳақиқий қурилмаларда бажаришдан олдин
таҳлил қилиш кўникмаларини ҳосил қилиш имконини беради.
Ҳозирги кунда Европадаги нуфузли илмий даргоҳларда физик
жараёнларни
моделлаштиришда
Crocodile
technology
дастуридан
фойдаланилмоқда.
Crocodile Technology 3D дастури ўз ичига электрон лойиҳани, PIC
(Peripheral Interface Controller)ларни дастурлаш имкониятини, 3D ўлчамдаги
механизмларни (механик мотор, тишли ва тишсиз механизмлар ва бошқа
обьектлар) ва 3D ўлчамдаги PCB элементларини моделлаштиришни олган.
80
Дастур
орқали
тармоқланган
мураккаб
электр
занжирларни
симуляциялаштириш ва моделлаштириш имкониятини беради.
Дастур имкониятлари жуда кенг бўлиб, ундан амалий машғулотларда
(яъни масалалар ечишда) айниқса, виртуал лаборатория ишларини
бажаришда кенг фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |