Асосий воситалар объектлари ва гурухларининг техник холатини текшириш асосий
воситаларнинг эскириш даражаси, ишдан чикишини ва
янгиланишини тавсифловчи
курсаткичларни хисоблаб чикиш билан тугалланади. Эскириш даражаси текширилганда давр
бошида ва охирида дастлабки қийматни текшириш санасида 100%га купайтирилишдан иборат
эскириш суммаси нисбати сифатида аниқланади.
Ишдан чикиш коэффиценти ишга туширилган асосий воситалар суммасининг йил
охиридаги дастлабки бахосига нисбати сифатида аниқланади.
Асосий воситалар ўз қийматларининг тула тугатилишигача хақикий хизмат килиш
муддати
давомида, жумладан, буш туриши, таъмирлашда булиши вақтида ҳам амортизация
ажратилиб борилишини текширади.
1998 йил 1 январдан асосий воситаларга белгиланган йиллик эскириш меъёрлари беш
гурухга ажратилиб, улар 20, 15, 10, 8, 5% микдорида жорий этилган.
Асосий воситаларга амортизация хисоблаш куйидаги тартибда:
Корхонага кирим килинган асосий воситаларга эскириш хисоблаш кирим килинган
сананинг келгуси биринчи санасидан бошлаб эскириш хисоблана бошлайди.
Хисобдан чикарилган асосий воситаларга ҳам эскириш келгуси ойнинг
биринчи санасидан
бошлаб хисобланмайди.
Асосий воситаларга амортизация хисоблаш усуллари куйидагича:
(5 сонли БХМА "Асосий воситалар" 23-24 бандига кура)
*
Бир маромли (тўғри чизикли) хисобдан чиқариш усули.
Бошлангич қиймат - колдик қиймати
Йиллик экириш суммаси=
кўзланаётган хизмат килиш муддати
1 ойлик меъёрнинг 1/12 қисми хисобдан чикарилади.
Мисол: ускунанинг қиймати 100 минг сум, хизмат муддати 20 йил, 100/20=5000 сум ёки
100 000 х 5%меъёр
= 5000 сум бир йилда; 100/5=20 йил
100
*
бажарилган ишлар хажмига нисбатан эскиришни хисоблаш усули.
Бош.кийма - колд. кий-т (туг-ш қиймати)
Йиллик экириш суммаси=
кўзланаётган ишлар хажми (тн.км)
*
сонлар суммаси бўйича қийматни хисобдан чиқариш усули.
5йил (1+2+3+4+5)=15 биринчи йилда 5/15, 2/15, 3/15, 4/15, 5/15.
Бошлангич қиймати 160 минг сум, тугатиш қиймати 10 минг сум = 150
минг сум
амортизациядан қиймат;
1 йил учун 150 000 х 5/15 = 50 000
2 йил учун 150 000 х 5/15 = 40 000
3 йил учун 150 000 х 4/15 = 30 000
4 йил учун 150 000 х 5/15 = 20 000
5 йил учун 150 000 х 5/15 = 10 000
*
камайиб бораётган колдик усули.
Бу усулда ҳар кандай купайтирилаётган ставка кулланилади, купинча тўғри чизикли
усулда кулланиладиган икки каррали ставка кулланилади. Хизмат муддати 5 йил бўлганда,
амортизация меъёри 20% (100% / 5 =20) ни ташкил килади. Камайиб бораётган колдик усулида
меъёр 20х2 =40% булади. Хисобга олинган бу ставка 40% ҳар йил охиридаги колдик қийматга
тенгдир.
Мисол: жамланган эскириш
1 йил охири 160 000 х 40 = 64 000
64 000
2 йил охири 96 000 х 40 = 38 000
102 400
3 йил охири 57 600 х 40 = 23 040
125 440
4 йил охири 34 560 х 40 = 13824
139 264
5 йил охири (колдик суммаси) = 10 736
150 000
Амортизация хисоблашнинг энг куп кулланиладиган усули- тўғри чизикли усулдир.
Асосий воситалар эскиришини хисоблаш бўйича операциялар бухгалтерия хисобида
куйидаги ёзувлар билан акс этирилади:
Асосий воситаларни эскириши, амортизация қиймати доимий равишда 0200-“Асосий
воситалар эскириши ва амортизацияси” қайд этилувчи счёт ва асосий, қўшимча ишлаб чиқариш
счетларида ўзаро боғлиқ холда акс эттирилганлигини таққослаш йўли билан аудит қилинади.
Таққослаш даврида қуйидаги счетларда пул қиймати акс эттирилиши зарур:
Асосий ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларга эскириш амалга оширилган.
Дт-2010
Кт-0211-0299
Ёрдамчи цехларда фойдаланишда бўлган объектларга эскириш хисобланганда:
Дт-2310
Кт-0211-0299
Умумишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиладиган объектларга эскириш қиймати
хисобланганда:
Дт-2510
Кт-0211-0299
Нокапитал ишларни бажаришда фойдаланиладиган объектларга эскириш хисобланганда:
Дт-2710
Кт-0211-0299
Амортизацияни хисоблаш бўйича бухгалтерия хисоби счетларидаги ёзувлар
учун асос
булиб, 13- журнал ордер (амортизация хисоблашнинг хисоб-жадваллари, қайдномалари ва
машинограммалар) хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: