• даромад ва харажат орасидаги фарқни аниклаш ва фойда ёки зарарни 8710 «Ҳисобот
даврида тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» ҳисобварага бўйича ҳисобдан чиқариш;
• дивидендлар хисобланиши ва тақсимланмаган фойдадан бошқача фойдаланиш акс
эттириш;
• тақсимланмаган фойдани жамланган фойда (қопланмаган зарар) бўйича ҳисобдан
чиқариш.
•
Мисол. «Санам» кичик корхонаси хисобот даври мобайнида қуйидаги
даромадлар ва
харажатларга эга:
Тайёр маҳсулот сотишдан даромад - 5000 минг сўм, асосий воситалар чиқарилишидан
даромад - 300 минг сўм, мусбат курс фарқлари - 40 минг сўм, сотилган маҳсулот таннархи - 3700
минг сўм, маъмурий харажатлар - 740 минг сўм, манфий курс фарқлари - 180 минг сўм. Қуйидаги
ёпиладиган ўтказмалар тузилади:
- даромадлар ҳисобварақларининг ёпилиши:
Д-т 9010 «Тайёр маҳсулотаи сотишдан олинган даромадлар» - 5000 минг сўм
К-т 9910 «Якуний молиявий натижа» - 5000 минг сўм
Д-т 9310 «Асосий воситаларни реализация қилинишидан ва бошқача чиқиб кетишидан
олинган фойда» - 300 минг сўм
К-т 9910 «Якуний молиявий натижа» - 300 минг сўм
Д-т 9540 «Валюта курсларидага фарқдан олинадиган даромадлар» - 40 минг сўм
Д-т 9910 «Якуний молиявий натижа» - 40 минг сўм
- харажатлар ҳисобварақларининг ёпилиши:
Д-т 9910 «Якуний молиявий натижа» - 3700 минг сўм
К-т 9110 «Сотилган тайёр маҳсулотнинг таннархи» - 3700 «мингсўм
Д-т 9910 «Якуний молиявий натижа» - 740 минг сўм
К-т 9420 «Маъмурий харажатлар» - 740 минг сўм
Д-т 9910 «Якуний молиявий натижа» - 180 минг сўм
К-т 9620 «Валюта курсларидага фарқлардан кўриладиган зарарлар» - 180 минг сўм
Сўнгра 9910 «Якуний молиявий натижа» ҳисобварагининг дебети ва кредити орасидага
фарқни ҳисоблаймиз. Ушбу хисобнинг дебет айланмалари кредит айланмаларидан кўп бўлган
такдирда, фарқ қопланмаган зарарни ташкил этади ва йидаги ўтказма билан акс эттирилади:
Д-т 8710 «Тақсимланмаган фойда»
К-т 9910 «Якуний молиявий натижа»
Агар корхона хисобот даврида қопланмаган зарарга эга бўлса баланс пассивидаги капитал
бўлимида тақсимланмаган ойлик ҳисобварағининг дебет қолдиғи манфий сумма ёки қизил ранг
билан акс эттирилади.
Кредит айланмалари дебет айланмаларидан кўп бўлган холатда, фарқ ҳисобот даври бўйича
соф ёки тақсимланмаган 1 суммасини кўрсатади. Бизнинг мисолда корхона 720 : сўм
суммада
фойда олган. Ушбу фойда қуйидаги ўтказмада акс эттирилади:
• 9910 «Якуний молиявий натижа» - 720 минг сўм .
К-т 8710 «Тақсимланмаган фойда» - 720 минг сўм осимланмаган фойдадан резерв
капиталини шакллантириш фойдаланиш мумкин. Резерв капиталини шакллантириш Ўзбекистон
Республикаси қонунчилиги ёки таъсис ҳужжатлари билан кўзда тутилганда амалга оширилиши
мумкин. Одатда, у ҳисобот йилида фойда олинганлиги ёки олинмаганлигига қарамасдан
дивидендлар белгиланган суммада тўланиши лозим бўлган имтиёзли акцияларга эга акциядорлик
жамиятларида ташкил этилади. Резерв капиталининг шаклланиши қуйидаги ўтказма
билан акс
этгирилади:
Д-т 8710 «Тақсимланмаган фойда»
К-т 8520 «Резерв капитали»
Do'stlaringiz bilan baham: