47
28.01
6-сон
чиқим
ордери
Иш ҳақи, нафақалар тўланди
6710
5010
12000
55
31.01
5-сон
кирим
ордери
Кассага харидорлардан олинди
5010
4010
35000
56
31.01
7-сон
чиқим
ордери
Кассадан ҳисоб-китоб варагига
киритилди
5110
5010
35000
3. Ҳисоб-китоб варағи бўйича ҳисоб тартиби
Корхоналар ўртасида банк орқали ҳисоб-китоб варағи воситасида қилинадиган ҳисоб-
китоблар икки шаклда амалга оширилиши мумкин: нақдсиз ўгказишлар йўли билан ва нақд
пулли тўловлар кўринишида.
Пул маблағлари ҳисоби, хисоб-китоблар ва кредитлар бобидаги бухгалтерия ҳисоби
қуйидагиларни таъминлаши керак: нақдсиз ўтказишлар ҳамда нақд пуллар йўли билан зарур
хисоб-китобларни ўз вақтида ва тўғри амалга ошириш;
— ҳисоб регистларида пул маблағлари мавжудлиги ва ҳаракатини ҳамда ҳисоб-китоб
операцияларини тўлиқ ва тезкор акс этгириш;
— пул маблағларидан лимитлар, сметаларга мувофиқ тегишли мақсадларда
фойдаланишнинг амалдаги қоидаларига риоя қилиш;
— пул маблағлари ва хисоб-китоблар ҳолатини инвентарлашни
ташкил этиш ва
белгиланган муддатларда ўтказиш;
— кассада, банклардаги ҳисоб-китоб вараги ва бошқа хисоб-варақларда мавжудлиги ва
бутлиги устидан назорат қилиш;
— ҳисоб-китоб-тўлов интизомига риоя қилиниши, моддий бойликлар ва хизматлар учун
суммалар, шунингдек кредитлаш тартибвда олинган маблағларнинг ўз вақтаца ўтказилишини
назорат қилиш.
Ўзбекистон Республикаси худудида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар 2002 йил 15
апрелда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1122-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон
Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида Низомга (янги таҳрирда) мувофиқ
тартибга солинади.
Банк муассасаларида ҳисоб-китоб варашни очиш учун корхона қуйидагиларни тақдим
этиши керак:
— корхона рахбари имзолаган ҳисоб-китоб варағини очиш тўгрисида ариза;
— корхонанинг давлат рўйхатига олингани тўғрисида ҳужжат:
— корхона уставининг нотариус тасдиқлаган кўчирма нусхаси;
— нотариус тасдиқлаган имзолар намуналари ва мухр изи гатилган варақча;
— корхона барпо этиш тўғрисида таъсис шартномаси (муассис, муассислар умумий
йиғилиши қарори)нинг кўчирма нусхаси;
— солиқ идоралари ва Ижтимоий суғурта фонди вдорала-рида ҳисобга қўйилгани тўғрисида
маълумотнома.
Барча банк ҳужжатларида биринчи имзо ҳуқуқи корхона раҳбари ёки у томонидан
тайинланган шахсга, иккинчи имзо ҳуқуқи эса корхона бош бухгалтерига тегишлидир. Агар
корхона ходимлар жадвалида бухгалтер лавозими кўзда тутилган бўлса, иккинчи имзо ҳуқуқи
зиммасига бухгалгерия хиооботини юритиш ва хисоботлар тузиш юклатилган шахсга тақдим
этилади.
Имзолар намуналари ва муҳр изи бўлган варақчани корхонани рўйхатга олган ҳокимлик ёки
нотариус тасдиқлаши керак.
Банк ҳисоб-китоб варага бўйича амалга оширилаётган операцияларнинг хусусияти устидан
назорат қилади.
Корхонанинг хохдшига қараб маҳсулот сотиладиган жой бўйича бошқа шаҳарлардаги
банкларда сотишдан
олинган тушумни хисоблаш, буюртмачилардан бўнаклар олиш, етказиб
берувчиларнинг товар ва хизматларига ҳақ тўлаш, шунингдек бошқа операциялар бўйича
тўловларни амалга ошириш учун илова хисоб-китоб варақлари очилиши мумкин.
Илова хисоб-китоб варағини очиш учун корхона банкка уни очиш тўғрисида шартнома
тақдим этиб, у бўйича амалга ошириладиган операциялар хусусиятини ва илова ҳисобварағини
тасарруф этиш ҳуқуқи берилган шахспарни кўрсагиши керак. Кўрсатилган ҳужжатга
корхона
раҳбари, унинг бош бухгалтери имзо чекади ва муҳр билан тасдикланади.
Ҳисоб-китоб варағи бўйича барча операциялар белгиланган шаклдаги тўлов (банк)
ҳужжатлари асосида, ҳисобварақ эгасининг розилиги билан амалга оширилади. Бундай
ҳужжатларга чеклар, пул бадали тўғрисидаги эьлонлар, тўлов топшириқномалари, векселлар
киради.
Нақд пулларни банк ҳисоб-китоб варағидан корхона кассасига мехдатга ҳақ тўлаш,
нафақалар, касаллик варақлари бўйича нафақалар,
мукофотлар, хизмат сафарлари ва хўжалик
харажатларини тўлаш учун чеклар асосида беради.
Ундирувчилар фармойишларига кўра маблакларни сўзсиз тартибда хисобдан чиқариш
қуйидаги ҳолларда амалга оширади:
— солиқ идораларининг давлат бюджетига ўз вақтида киритилмаган солиқлар ва солиқ
бўлмаган тўловларни ундириш тўғрисидаги фармойиши бўйича;
— ижтимоий суғурта фонди идораларининг боқимандаларини ундириш тўғрисидаги
фармойиши бўйича.
Ҳисоб-китоб операцияларини ўтказиш пайтида нақдсиз хисоб-китоблар қуйидаги
шаклларда амалга оширилади:
— тўлов топшириқномалари;
— аккредитивлар;
— инкассо;
— чеклар билан хисоб-китоблар;
— пластик варақчалар ёрдамида.
Тўловчилар билан маблағ олувчилар ўртасидаги хисоб-китоблар шакли шартаома (келишув)
билан белгиланади. Тўлов топшириқномаси мижознинг ўз хисобварағидан олувчи хисобварағига
муайян суммани ўтказиш тўғрисида унга хизмат банкка топшириж хисобланади (намунага
каранг).
Do'stlaringiz bilan baham: