Ўзбекистон Республикаси олий


Назорат топшириқлари. Блум таксономияси



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/88
Sana21.02.2022
Hajmi1,98 Mb.
#23023
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   88
Bog'liq
geliofizika

Назорат топшириқлари. Блум таксономияси. 
1. Қуёш нур энергиясини тўпловчи қурилмаларни тузилишини айтиб беринг. 
1. Қуёш нур энергиясини қайтарувчи сиртларнинг жамланиши қандай топилади. 
2. Жамлагичнинг фокал доғини юқори бўлишига сабаб нима. 
3. Қуёш жамлагичларини фан ва техникада қўллашни айтиб беринг. 
Асосий саволни ўзлаштириш учун мустакил ишлар 
[1] Г. Умаров. Қуёш инсон хизматида. Ўзбекистон. Фан. Тошкент-1972 йил. 
2-асосий савол Қуёш ошхоналари. 
Асосий саволнинг мақсади: 
Қуёш ошхоналарининг тузилиши ва ишлаш принциплари билан танишиш. 
Идентив ўкув мақсадлари: 
1. Қуёш ошхоналарининг тузилиши ва ишлаш принципини билади. 
2. Қуёш ўчоғини ўлчамига қараб ҳосил қилинадиган ҳароратни билади. 
3. Қуёш ошхоналари ҳисобига ёқилғи сарфини камайтириш йўлларини тушунтира олади.
2-саволнинг баёни: Қуёш ошхоналари. 
Концентраторли қуёш қурилмалари сувни 80-90
0
С дан юқори температураларгача иситиш 
талаб қилинган барча ҳолларда қўлланилади. Юқори температурали қуёш қурилмаларига қуёш 
ошхоналари, қайнатгичлари, буғ генераторлари, қуёш печлари ва бошқалар киради. Биз қуёш 
ошхоналарини кўриб чиқамиз. 
Қуёш ошхонаси кичик ўлчамли концентратор 1 ва исиқлик ютгич 2 дан иборат ( 1-расм) 
Расм-1. Қуёш ошхонасининг тузилиш схемаси. 
Биринчи қуёш ошхонасини 1927 йилда В. Бухман ясаган эди.
В. Бухман ясаган қуёш ошхонаси кичик ясси кўзгулар жойлаштирилган мослама билан унинг 
фокусига ўрнатилган ва учала томонидан иссиқликдан изоляцияланган камерадан иборат. Камера 
кузгулардан уч қават ойна билан изоляцияланган бўлиб, ундан фацетлардан қайтувчи қуёш нурлари 
дастаси ўтади. Бутун қурилмани қуёшнинг кўринма ҳаракати бўйича осонгина ориентациялаш 
мумкин ва тахминан 20-30 минутда бир марта бураб кўрилади. ( 2-расм) 


2-расм. В.Н. Бухманнинг қуёш ошхонаси (1927 йилда қурилган). 
В. Бухман худди шундай схемада кўп сонли ясси фацетлардан иборат даволаш рефлекторини 
ҳам қурган эди. Тажрибаларда бу қурилма фацетларидан қайтувчи ёруғлик дасталарини узлукли 
равишда, яъни импульсли режимда таъсир қилдирилганида кўпроқ биологик эффект бериши 
аниқланди. 
Даволаш рефлекторларини қўллаш бўйича олиб борилган тажрибалар, улар билан кўпгина 
касалликларни даволашнинг (шу жумладан одатдаги усулларда даволаб бўлмайдиган) юқори 
эффективлигини кўрсатди. Импульсли режимдаги қуёш ёруғлиги ҳозирги вақтда баъзи тери 
касалликларини даволашда мувоффақият билан қўлланмоқда. 
1952 йилда Б. Гарф томонидан ясалган қуёш ошхонаси МСК – 1 нинг ташқи кўриниши 3-
расмда кўрсатилган. 
Расм-3. 
Унинг юзи 1 м
2
га тенг. МСК – 1 нинг параболоид кўзгуси ялтиратилган алюминий 
секторлардан иборат. МСК – 1 қуёш ошхонаси сув қайнатиш ва овқат пишириш учун мўлжалланган. 
Бу қуёш ошхонасида иссиқлик ютгичнинг туби орқали иситилиб, уни кўзгудан қайтган нурлар билан 
ёритилади. МСК-1 қуёш ошхонасида овқат пиширишда, овқат тайёрланадиган идишни параболоид 
фокусига жойлаштирилади ва концентратордан қайтиб тушадиган нур энергияси ёрдамида 
иситилади. Қуввати бўйича бу ошхона 350-400 вт қувватли электр плиткасига тенглашиб, бир соатда 
5 л сувни қайнатади. МСК – 1 қуёш ошхонасида 3-4 кишига етадиган овқатни пишириш мумкин. Бу 
қурилма ўз тан нархини 1,5-2 йилда қоплайди. Бундай ошхоналар йилига 1000 квт.соат электр 
энергияни тежаш имконини беради.
Ўзбекистон Фанлар академиясининг Физика-техника институти олимлари ҳам қуёш 
ошхонасининг оргинал конструкциясини ишлаб чиқдилар. Бу институтда тайёрланган қуёш 
ошхонаси параболоид қайтаргичнинг диаметри 1,5 м, қайтаргичнинг ишчи сирти 1,77 м
2
, 


қурилманинг фойдали иш коэффициенти 40 % ва қуввати эса 600 вт га тенг. Бу қуёш ошхонасининг 
афзаллиги шундаки, уни осонгина йиғиб, осонгина қуриш мумкин. Шунинг учун ундан чўпонлар, 
геологлар ва бошқалар ўзлари билан олиб юриб фойдалана оладилар. Агар шундай қуёш 
ошхоналарини кўплаб ишлаб чиқарилса, анча миқдордаги ёнилғини тежаш мумкинлигини пайқаш 
қийин эмас. 

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish