горизонтга нисбатан қияликларини ўзгартириб туриш керак, яъни қуёш нурларига нисбатан тик
ҳолатга келтириш зарур.
Агар гелиоқурилма тиниқ юзасининг горизонтга нисбатан қиялигини техник сабабларга
кўра ўзгартириш имконияти бўлмаса, қиш пайтида ишлаш учун мўлжалланган гелиоқурилмалар,
масалан, гелиоуйлар, гелиоиссиқхоналар тиниқ юзаларининг қиялик бурчаклари ўша жойнинг
географик кенглигига қараб қишда
1
=
+
, ёзда
2
=
-
олинади.
Ёз ойларида ишлашга мўлжалланган мосламаларни, жумладан, сув иситгичлар, мева
қуритгичлар ва шўр сувдан чучук сув олиш курилмаларининг қиялик бурчаклари одатда кичик
қилиб олинади.
Қуёш энергиясидан фойлананишнинг учинчи камчилиги унинг об-ҳавога боғлиқлигидир.
Даставвал қуёш энергияси миқдорига атмосферанинг тиниқлиги таъсир этади. Атосферанинг қуёш
нурларини ютиши, сочиши ва қайтаришини ҳисобга олиб ер юзасига тушадиган қисмини Q
m
га
тенг деб оламиз. Агар қуёш доимийсини (атмосфера чегарасидаги миқдорини) Q
0
десак, улар
орасидаги боғланиш қуйидагича бўлади:
Q
m
= K
m
. Q
0
К – атмосферанинг тиниқлик коэффициенти,
m – қуёш нури ўтадиган атмосфера массаси
Маълумки, атмосферанинг масса сони қуёшнинг горизонтдан баландлигига боғлиқ,
масалан,
бўлганда (қуёш горизонтда) m=1 га тенг бўлади.
30
0
бўлса m = 2,
90
0
( қуёш
зенитда) бўлганда m =35,4 ни ташкил этади.
Ер сиртининг географик кенглиги, иқлими, жойлашиши ва бошқаларига қараб жойларда
булутли кунлар асосан тўла булутли кун, қисман булутли кунга бўлинади.
Гелиотехника нуқтаи назаридан, гелиоқурилмалар у ёки бу жойда очиқ ва ярим очиқ
кунларнинг сони 320 ва ундан ортиқ бўлса, жуда яхши самара беради.
Ўрта Осиё республикаларида, жумладан, Ўзбекистоннинг жанубий худудларида шундай
кунлар сони йилига 315-330 ни ташкил этади.
Ёз ойларида гелиоқурилмаларга салбий таъсир этадиган 4 –чи омил чанг-тўзонли
шамолдир. Биринчидан, қуюқ чанг-тўзон кўтарилганда қуёш энергиясининг тиниқ юзаларга
тушиши камаяди, иккинчидан, қурилманинг юзасига чанг ўтириб қолади. Чанг қатлами эса
қурилма ичига қуёш энергияси ўтишига тўсқинлик қилади. Натижада қурилма хизматчиларининг
кўп вақти шишани тозалашга сарфланади.
Қуёш энергиясидан фойдаланишда содир бўладиган қийинчиликлардан бешинчиси, унинг
сутка давомида ўзгариб туришидир, яъни гелиоқурилмалар ичига кун давомида қуёш энергияси
ўтиб турса-да, кечга яқин энергия ўтиши тўхтайди.
Қуёш энергиясини аккумуляциялаш муддати 4 га бўлинади: йиллик аккумуляциялаш,
муддатли аккумуляциялаш, суткали аккумуляциялаш, даврий аккумуляциялаш.
Do'stlaringiz bilan baham: