Математика фанини ўҚитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модули бўйича



Download 5,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/85
Sana24.02.2022
Hajmi5,08 Mb.
#237707
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   85
Bog'liq
4.1-Fizika (1)

Кўргазмали 
метод 
Ўқувчиларда 
кузатувчанлик-
ни ривож-
лантириш ва 
ўрганиладиган 
масалаларга 
бўлган диққатни 
ошириш учун 
Ўқув материали 
мазмунини 
кўзгазмали 
воситалар билан 
гавдалантириш 
мумкин бўлган 
ҳолатларда 
Ўқувчилар учун 
кўргазмали 
воситалар етарли 
бўлганда 
Ўқитувчи қўл 
остида барча 
кўргазмали 
воситалар етарли 
бўлганда ёки 
уларни ўзи 
мустақил тайёрлай 
олганида 


29 
Репродук-
тив 
(ўзлашти-
рилган 
билим-
ларни 
қайта баён 
қилиш)  
Билим ва 
кўникмаларни 
шаклллантириш 
учун 
Ўқув материали 
мазмуни ёки ўта 
мураккаб ёки жуда 
содда бўлган ҳолда 
Ўқувчилар бу 
мавзуни 
муаммоли қилиб 
ўрганишга ҳали 
тайёр эмас 
Ўқитувчининг бу 
мавзуни муаммоли 
қилиб ўргатишга 
вақти йўқ бўлган 
ҳолда 
Тадқиқот-
изланиш
Мустақил 
фикрлаш, 
тадқиқот олиб 
бориш ва 
масалага 
ижодий 
ёндашиш 
кўникмаларини 
ривожлантириш 
учун 
Ўқув материали 
мазмуни ўртача 
мураккабликда 
бўлганда 
Ўқувчилар 
мазкур мавзуни 
муаммоли тарзда 
ўрганишга тайёр 
бўлган ҳолларда  
Ўқитувчи изланиш 
методини яхши 
эгаллаган ва 
мавзуни муаммоли 
ўрганиш учун 
етарли вақтга эга 
бўлганда 
Амалий 
Амалий 
кўникма ва 
малакаларни 
равожлантириш 
учун 
Ўқув материали 
мазмуни амалий 
машқлар, тажриба 
ўтказиш ва турли 
амалий фаолиятли 
топшириқларни 
бажаришни талаб 
қилса 
Ўқувчилар 
мазкур мавзу 
бўйича амалий 
топшириқларни 
бажаришга тайёр 
бўлса 
Ўқитувчи амалий 
машғулотларни 
ўтказиш учун 
етарлича ўқув ва 
дидактик 
материаллар, 
машқлар тўплами 
ва ўқув 
қўлланмаларига эга 
бўлса 
Мустақил 
ишлаш 
методлари 
Ўқув 
фаолиятида 
мустақил 
ишлаш 
кўникмаларини 
шакллантириш 
ва уларни 
ривожлантириш 
учун 
 
Ўқув материали 
мустақил ўрганиш 
учун имкониятини 
берса 
Ўқувчилар 
мазкур мавзу 
бўйича мустақил 
ишлашга тайёр 
бўлса 
Ўқитувчи мустақил 
ишларни ташкил 
қилиш бўйича 
етарлича ўқув ва 
дидактик 
материаллар эга 
бўлса 
Индуктив 
Умумлаштириш 
ва индуктив 
хулоса чиқариш 
кўникмаларини 
ривожлантириш 
учун 
Ўқув материали 
дарсликда идуктив 
тарзда берилган ёки 
уни индуктив тарзда 
баён қилиш 
самарали бўлган 
ҳолда 
Ўқувчилар 
индуктив хулоса 
чиқаришни яхши 
билиб, дедуктив 
хулоса чиқаришга 
қийналаётган 
бўлсалар 
Ўқитувчи 
таълимнинг 
индуктив 
методларидан 
яхши хабардор 
бўлса 
 
Дедуктив 
Таҳлил қилиш 
ва дедуктив 
хулоса чиқариш 
кўникмаларини 
ривожлантириш 
учун 
Ўқув материали 
дарсликда дедуктив 
тарзда берилган ёки 
уни дедуктив тарзда 
баён қилиш 
самарали бўлган 
ҳолда 
Ўқувчилар 
дедуктив фикр 
юритиш ва 
хулоса чиқаришга 
тайёр бўлсалар 
Ўқитувчи 
таълимнинг 
дедуктив 
методларидан 
яхши хабардор 
бўлса 


30 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


31 
1-Маъруза: Физика фанини ўқитишда илғор хорижий тажрибалар 
Режа: 
1. Ривожланган давлатларда физика фанининг мазмуни ва уни ўқитишда 
илғор тажрибалар.
2. PISA – ўқувчилари билимини баҳолаш халқаро дастури тадқиқот 
натижалари ва тавсиялари. 
Таянч тушунчалар: Таълим тизими, табиатшунослик, бошланғич 
таълим, кичик ўрта мактаб, катта ўрта мактаб, интеграллашган курслар. 
1. Ривожланган давлатларда физика фанининг мазмуни ва уни 
ўқитишда илғор тажрибалар 
Ҳозирги вақтда бутун дунё миқиёсида физика таълимини 
такомиллаштириш бўйича интенсив ишлар амалга оширилмоқда: физика 
ўқитишнинг мақсадлари, ўқув материали мазмунини танлаш тамойиллари 
аниқлаштирилаяпти, дарсликлар ва бошқа ўқув воситаларини модернизация 
қилиш ишлари олиб борилмоқда, ўқитишнинг самарали шакллари ва 
методлари ишлаб чиқилмоқда. Бу жараён ҳозирги вақтдаги фаннинг, фан ва 
техника ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг ривожланиши, жамиятнинг барча 
соҳаларига янги ахборот технологияларининг кенг жорий этилишига 
асосланган илмий-техник революциянинг натижаларини ўз ичига қамраб 
олади. 
Шу билан боғлиқ равишда мактабда физика ўқитишнинг мақсадлари 
ҳам ўзгармоқда. Тегишли ахборотларни эгаллашнинг кучайиши эса ўқув 
материаллари структурасини такомиллаштиришни талаб этмоқда. Бу эса 
ўқувчиларнинг физиканинг умумий принциплари ва қонунларини 
ўзлаштириш даражаларига ва уларни назарий фикрлаш методлари асосида 
эгаллашларига ўз таъсирини кўрсатади.
Кўпгина мамлакатларда физика ўқитишга қўйиладиган мақсадлар 
деярли бир хил: ўқув фани бўйича илмий ва техник саводхонлик асосларини 
шакллантириш; ижодий қобилиятларни ривожлантиришни таъминлаш, 
илмий 
фикрлашни 
шакллантириш, 
турли 
манбалар 
(адабиётлар, 
экспериментлар ва ҳ.к) ёрдамида мустақил билим эгаллаш кўникмаларини 
ривожлантириш.
Деярли барча мамлакатларда ўқитувчилар фаолияти характерини 
ўзгартириш ҳаракатлари яққол кўзга ташланмоқда: билимларни оддий усулда 
беришдан билиш жараёнини бошқаришга ўргатишга ўтилмоқда. Асосий 
эътибор ўқувчилар билиш фаолиятларини таъминловчи дарсликлар 
мазмунини ўзгартиришга (экспериментлар, турлича мустақил топшириқлар 
ва бошқаларни кўпайтириш), ўқув жараёнини ташкил қилишнинг шакллари, 
усуллари ва методларига қаратилмоқда. Моделлардан онгли ва кенг 


32 
фойдаланиш, илмий тадқиқот методларини ўрганиш, тарихийлик ва 
бошқалар методологик билимлар сифатида муҳим аҳамият касб этади. 
Дунёнинг кўпгина давлатларига хос бўлган физика курсининг 
структураси сифатида қуйидаги ўқитиш тизимини қараб чиқишимиз мумкин: 
бошланғич мактаб, ўрта мактабнинг биринчи босқичи, ўрта мактабнинг 
иккинчи босқичи, ўрта мактабнинг юқори босқичи, тўлиқсиз ўрта мактаб 
(таълимни биринчи, иккинчи ва учинчи босқичлари; ҳар бир босқич уч 
синфдан), гимназия (гуманитар, табиий-илмий бўлим ва бошқалар; одатда 2-
3 йиллик таълим). 50% вақт таянч фанларни (тил, адабиёт, математика ва 
бошқалар) ўқитишга ажратилади. Интеграллашган курслардан фойдаланиш 
кенг тарқалган, юқори синфларда эса – махсус курслар кўпроқ ўқитилади. 
Бошланғич мактабда кўпинча физика, табиий фанлар доирасида 
ўрганилади. Масалан, Швецияда биринчи босқичда физика элементлари 
ўлкашунослик, қўл меҳнати, иккинчи босқичда табиатшунослик, учинчи 
босқичда алоҳида курс ёки табаатшунослик доирасида кўриб чиқилади.
Гимназияда табиий-илмий бўлимда физика уч йил давомида етарлича юқори 
даражада ўқитилади (65, 110, 124 соат). Механика, электр, атом физикаси ва 
бошқа физиканинг бўлимлари ўқитилади.

Download 5,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish