кузги жавдар куз фаслининг ўзидаёқ барча о зи қ модда
ларнинг 25—30%ини ютади, бу даврда ўсимликнинг
қуруқ массаси охирги массанинг
10
%ига етади холос.
Баҳори буғдой нисбатан қисқа муддатда— найчалаш-
дан бошоқлашгача — озиқ моддалар ялпи микдорининг
2/3 — 3 /4 қисмини истеъмол қилади.
Картошка навлари ози қ моддаларни асосан июл
ойида ўзлаштиради. Шу муддатда азотнинг 40, ф осф ор
нинг 50 ва калийнинг 60% и ўзлаштирилади. Картош
канинг эртаги навлацида озиқ моддаларни жадал ўзлаш-
тириш янада қисқа муддатларда содир бўлади.
Зиғирда озиқ элементларни энг кўп истеъмол қилиш
ғунчалашдан гуллаш даври гача, ғўзада эса шоналашдан
ҳосил элементлари шаклланиб бўлгунгача давом этади.
Айрим экинлар — маккажўхори, кунгабоқар, қанд-
лавлаги ва бошқалар — озиқ моддаларни бир меъёрда
ва узоқ муддат ўзлаштириши билан ажралиб туради.
Барча озик элементлари усимликлар томонидан бир
хил тезликда ютилмайди. Масалан маккажўхорида ка
лий тез, азот уртача ва ф осф ор анча секин ютилади.
Калийнинг ютилиши рўвак чикариш даврида тугаса,
ф осфорнинг ютилиши деярли вегетация даврининг охи
ригача давом этади.
Каноп томонидан азот ва калийнинг ўзлаштирили-
ши майсалар униб чиққандан кейин мос равишда 3 ва 5
ҳафта ўтгач якунланади. Ф осф ор вегетация даврининг
охиригача жадал ютилади.
Қандлавлагида ниҳоллар пайдо бўлгандан кейинги
биринчи ўн кунликда ф осф ор ва калий азотга нисбатан
1,5 баравар, барглар жадал шаклланадиган даврда 2,5—
3 баравар кўпрок ўзлаштирилади. Илдизмева ҳосил бўлиш
ва унда шакар тўпланиш даврида азот билан мўл озиқ-
Do'stlaringiz bilan baham: |