Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Асосий (операцион ) фаолият бўйича



Download 3,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet212/296
Sana24.02.2022
Hajmi3,87 Mb.
#230481
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   296
Bog'liq
buxgalteriya hisobi (1)

Асосий (операцион ) фаолият бўйича –ушбу гуруҳда маҳсулот, 
товар, иш ва хизматларни сотишдан олинган тушумлар, товар-моддий 
бойликлар, иш ва хизматлар учун таъминотчи ва пудратчиларга 
тўланган тўловлар, ходимлар номидан тўланган даромад солиғи ва 
бошқа тўловлар, ижтимоий суғурта бўйича тўловлар ва бошқа асосий 
фаолиятга доир тўланган пул маблағлари мос равишда кирим ва чиқим 
устунчаларида (010-050 сатрлар) акс эттирилади. Чет эл валютасидаги 
асосий фаолиятга доир пул маблағларининг кирим ва чиқими 
маълумотноманинг 261,262,264,271,273- устунчаларида кўрсатилади. 

Инвестиция фаолияти бўйича –ушбу гуруҳда асосий воситалар 
ва номоддий активлар, шунингдек узоқ ва қисқа муддатли 
инвестицияларни сотиб олиш ва сотишга доир пул оқимлари мос 
равишда кирим ва чиқим устунчаларида (060-100 сатрлар) кўрсатилади.

Молиявий фаолият бўйича – ушбу гуруҳда олинган ва тўланган 
фоизлар, олинган ва тўланган дивидендлар, акцияларни ва бошқа 
қимматли қоғозларни сотишдан олинган тушумлар, хусусий акцияларни 
сотиб олишга сарфланган пул маблағлари, узоқ ва қисқа муддатли 
кредитлар ва кредитлар бўйича пул тушумлари ва тўловлари, узоқ 
муддатли ижара (молиявий лизинг) бўйича пул тушумлари ва 
тўловлари, молиявий фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ва тўловлари 
мос равишда кирим ва чиқим устунчаларида (110-180 сатрлар) 
кўрсатилади. Чет эл валютасидаги молиявий фаолиятга доир пул 
маблағларининг кирим ва чиқими маълумотноманинг 263, 272- 
устунчаларида кўрсатилади. 
Ҳисоботда даромад (фойда) ва бошқа солиқ тўловлари алоҳида 
гуруҳда (190-210 сатрлар) кўрсатилади. 
Ҳар бир гуруҳдан кейин ҳисоботнинг алоҳида сатрларида фаолият 
тури бўйича соф пул кирими/чиқими кўрсатилади. Бу корхонада ҳар 
бир фаолият бўйича ҳисобот даврида кўпроқ киримга ѐки чиқимга 
эришганликни аниқлашга имкон беради. 
Ҳисоботнинг алоҳида сатрида (220-сатр) корхонанинг молиявий –
хўжалик фаолиятининг жами соф пул кирим/чиқими барча фаолият 
турлари бўйича биргаликда кўрсатилади. Бунинг учун барча фаолият 
турлари бўйича пул тушумларининг ва тўловларининг гуруҳланган 
суммаларининг ( 050,100, 
180,210- сатрлар) фарқи ( +,- ) мос равишда кирим ѐки чиқим устунида 
акс эттирилади. 


Ҳисоботнинг охирги иккита сатрида (230 ва 240-сатрлар) мос равишда 
ҳисобот даврнинг боши ва охирида мавжуд пул маблағларининг қолдиқ 
суммалари 
кўрсатилади. 
Бунда 
240-сатрда 
кўрсатилган 
пул 
маблағларининг охирги қолдиғи 230-сатрда кўрсатилган пул 
маблағларининг бош қолдиғи ва 220- сатрда кўрсатилган ҳисобот 
даврдаги пул маблағларининг соф кирим/чиқим суммаларининг 
йиғиндиси ѐки айирмасига тенг бўлиши лозим. 
Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот корхонанинг пул маблағлари ҳисоби 
учун мўлжалланган счѐтлар ( 5000,5100,5200,5500,5600,5700 ) нинг мос 
равишдаги бош қолдиқ, охирги қолдиқ, дебет ва кредит оборот 
суммаларини корреспонденцияланган счѐтларнинг ѐзувлари асосида 
тузилади.
9-сон БҲМС ― Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот‖га мувофиқ (15-банд ) 
пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг фаолият турлари бўйича кирим 
ва чиқимини акс эттиришда икки усулдан, яъни бевосита (тўғри ) 
усулдан ва билвосита (эгри ) усулдан фойдаланиш мумкин. Бу иккала 
усул ҳам пул маблағларининг қолдиғи, кирим ва чиқими бўйича бир 
хил натижаларни беради, лекинда уларда пул оқимларини ҳисоблашда 
турли кўрсаткичлар асос қилиб олинади. Бу фақатгина асосий 
(операцион) 
фаолият 
бўйича 
пул 
оқимларини 
ҳисоблашга 
таалллуқлидир. Инвестицион ва молиявий фаолият бўйича пул 
оқимлари тўғрисидаги маълумотлар тўғридан тўғри пул маблағлари 
ҳисоби 
учун 
мўлжалланган 
счѐтларнинг 
(5000,5100,5200,5500,5600,5700) регистрларидан олинади. 
Асосий фаолият бўйича пул оқимларини бевосита (тўғри) ва билвосита 
(эгри ) усуллар асосида ҳисоблашнинг хусусиятларига қуйидагилар 
киради. 

Download 3,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish