Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Қарз ва кредит сифатида киритилган инвестицияларни



Download 3,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/296
Sana24.02.2022
Hajmi3,87 Mb.
#230481
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   296
Bog'liq
buxgalteriya hisobi (1)

Қарз ва кредит сифатида киритилган инвестицияларни
баҳолаш. Қарз ва кредит сифатида киритилган инвестицияларни
баҳолаш уларнинг бериш санасидаги ҳисоб қиймати бўйича амалга 
оширилади. Ҳисоб қиймати инвестицияга киритилган активнинг
турига боғлиқ бўлади. 
Жумладан, қисқа ва узоқ муддатга инвестицияга киритилган
асосий воситалар ва номоддий активлар балансда уларнинг бошланғич 
қиймати бўйича баҳоланади. Бу активларни бошланғич қийматдан 
юқори баҳоланиб инвестицияга киритилиши корхонага қўшимча 
даромад келтириши мумкин ва аксинча, паст қилиб киритилиши 
корхонага зарар келтириши мумкин. Лекинда хар иккала ҳолда ҳам
инвестициянинг баланс қиймати ушбу активлар бўйича бошланғич
қийматга тенг бўлиши зарур. Инвестиция муддати тугагач бу турдаги 
активлар бошланғич қийматида мос счѐтлар таркибига тикланади.
Қарз ва кредит сифатида инвестицияга киритилган товар-моддий 
заҳиралар уларнинг баланс қийматида, яъни таннархи бўйича балансда 
акс этиши лозим. Ушбу қийматдан четланиш ( паст ѐки юқори)
корхонага , худди узоқ муддатли активлар сингари, мос равишда зарар 
еки қўшимча даромад келтиради. Моддий заҳираларни қайтарилиши 
ҳам мос счетларга баланс қийматида, яъни таннархи бўйича тикланади. 
Пул маблағларини қарз ва кредит сифатида инвестицияга 
киритилиши уларнинг берилган суммадаги миқдорида баҳоланади ва 
ўша миқдорда қайтарилгач мос счетларга тикланади. 
Қарз ва кредит шартномасига мувофиқ қарз ва кредит сифатида
киритилган инвестициялар қайта баҳоланиши ҳам мумкин. Қайта 
баҳолаш инвестицияга киритилган асосий воситалар ва моддий
активларнинг бошланғич қийматлари ҳукумат қарорлари ѐки
корхонанинг мулкини бошқа мулк шаклига айланиши муносабати билан 
мутассади ташкилот қарори билан ўзгартирилганда амалга оширилади. 
Бундай ҳолда инвестор инвестицияга киритган узоқ муддатли 
активларининг баланс қийматини ўзгартиради ва ўша қийматда кейинги 
саналарда уларни балансда акс эттиради. Қайта баҳолаш товар-моддий
заҳираларга ҳам тааллуқли бўлиб, уларнинг баланс қийматини 
ўзгариши инвестиция қийматини ҳам ўзгаришига олиб келади. Қарз ва 
кредит сифатида инвестицияга киритилган активларнинг қайта 
баҳоланиши шартнома шартларига мувофиқ инвесторнинг оладиган 
даромадига таъсир қилиши ҳам, таъсир қилмаслиги ҳам мумкин. 
Активларни қарз ва кредит сифатида инвестицияга киритувчи
корхоналар ўзларининг ҳисоб сиѐсатларида баҳолаш ва қайта баҳолаш


тартибларини , уларни корхона даромад ва харажатларига таъсирини , 
шунингдек қайта баҳолаш натижаларини счетларда акс эттириш
усулларини очиб беришлари лозим. 

Download 3,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish