Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Тайѐр маҳсулотларнинг ҳисоби



Download 3,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/296
Sana24.02.2022
Hajmi3,87 Mb.
#230481
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   296
Bog'liq
buxgalteriya hisobi (1)

1.Тайѐр маҳсулотларнинг ҳисоби 
 
Тайѐр маҳсулот деганда ишлаб чиқаришнинг барча технологик 
жараѐнларидан ўтган, ортиқ қайта ишловни талаб қилмайдиган, 
ўзининг сифати бўйича давлат стандартларига, техник шартларга 
жавоб берадиган ва омборхоналарга қабул қилинган тайѐр буюмлар 
тушунилади. 
Корхонанинг фаолият турига қараб у ишлаб чиқарган тайѐр 
маҳсулотлар турлича бўлиши мумкин. Масалан, машинасозлик 
заводининг тайѐр маҳсулоти бўлиб енгил ѐки юк ташиш автомобиллари, 
нон комбинатининг тайѐр маҳсулоти бўлиб – нон ва нон маҳсулотлари, 
қишлоқ хўжалик корхонасининг тайѐр маҳсулоти бўлиб етиштирилган 
мева-сабзавотлар ва бошқа маҳсулотлар ҳисобланади.
Тайѐр маҳсулотлар корхонада олиб борилган ишлаб чиқариш 
жараѐнининг пировард натижаси ҳисобланади. Уларни тайѐрлашга 
кетган харажатлар корхонанинг ишлаб чиқариш харажатларини, 
шунингдек тайѐр маҳсулотнинг таннархини ташкил қилади. 
Тайѐр маҳсулотлар корхоналарнинг айланма активларининг муҳим 
тури ҳисобланади. Уларнинг айланиш тезлиги талаб ва таклифга, 
сифатига, ишлаб чиқарилган ҳажмига, баҳосига ва бошқа омилларга 
боғлиқ бўлади. Ўз навбатида тайѐр маҳсулотларнинг харидорлигига
сотиш ҳажми, пул тушумлари, даромад ва бошқа кўрсаткичлар бевосита 
боғлиқдир. Шунинг учун ҳам тайѐр маҳсулотлар бухгалтерия 
ҳисобининг муҳим объектларидан бири ҳисобланади. 
4-сон БХМС га мувофиқ тайѐр маҳсулотлар қуйидаги баҳоларда 
ҳисобга олинади: 

Ишлаб чиқаришдан олинганда – ҳақиқий таннархи бўйича; 

Таъсисчилардан олинганда – келишув баҳосида; 

Қайтариб бермаслик шарти билан бепул келиб тушганда – эксперт 
йўли билан аниқланган қийматда; 

Баҳосини реал аниқлаш қийин бўлган буюмлар бўйича- режали 
(норматив) баҳода. 

Харидоргирлигини йўқотган, сифати паст ѐки шикастланган 
ҳолларда- соф сотиш қийматида ( таннархдан паст бўлган қийматда). 


Тайѐр маҳсулотлар қийматини баҳолаш худди ишлаб чиқариш 
заҳиралари каби корхона ҳисоб сиѐсатида белгиланган ФИФО ѐки 
АВЭКО усуллардан бирида амалга оширилиши мукин.
Маҳсулот таннархи ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш 
ва таннархни калькуляция қилиш йўли билан топилади. Калькуляция, 
одатда бир хил номдаги маҳсулотга (иш ѐки хизмат турига) тузилади. 
Амалиѐтда норматив (режали) калькуляция, ҳақиқий таннарх 
калькуляцияси каби калькуляциянинг турлари кенг ишлатилади. 
Норматив (режали) калькуляцияда қабул қилинган маҳсулот (иш, 
хизмат) бирлигининг таннархи махсус тасдиқланган рецептуралар 
асосида сарфланадиган харажатлар суммасини ишлаб чиқаришга 
мўлжалланган маҳсулот(иш, хизмат)нинг сонига бўлиш йўли билан 
топилади. Масалан, 100 порция палов (250 граммлик) тайѐрлаш учун 
рецептурада қуйидаги харажатлар кўзда тутилган дейлик: гўшт –6 кг, 
гуруч –25 кг, ѐғ –8 кг, сабзи –20 кг, пиѐз –3 кг, туз ва зироварлар - 1 
порцияга 5 сўм миқдорида. Ишлатиладиган масаллиқлар бозордан 
сотиб олинади. Ушбу шартли маълумотларга кўра 1 порция паловнинг
норматив(режали) таннархини калькуляцияси қуйидагича бўлади. 

Download 3,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish