1928 йилда Амстердамдаги 9-Олимпиадада биринчи марта аёллар учун
енгил атлетика мусобақалари ўтказилади. Шундан кейинги барча ўйинлар
ҳам, мусобақалар ҳам ўтказилиб келинди.
6
3. Замонавий енгил атлетикани тенглашиши ва пасайиши
Енгил атлетика Англияда бошқа мамлакатларга нисбатан олдинроқ
ривожлана бошлади. Бу ерда дастлабки мусобақа 1837 йили 2 км Регби
шаҳрида коллеж ўқувчилар ўртасида бўлди. Уларга кўп ўтмай ташаббусга
биноан Итол, Оксфорд, Кембридж, Лондон ва бошқа шаҳарлардаги коллеж
ўқувчилари ҳам қўшилдилар. Мусобақаларга кейинчалик эса қисқа масофага
югуриш, тўсиқлар оша югуриш ва оғир нарсаларни улоқтириш қўша
бошладилар.
1851 йилдан бошлаб мусобақалар дастурига югуриб келиб
баландликка ва узунликка сакраш тури ҳам қўшилди. 1864 йилдан бошлаб
ўқув юртлари орасида биринчи бор енгил атлетика мусобақаси ўтказилиб,
кейин эса бундай мусобақалар ҳар йили ўтказилиб туриладиган бўлди. Бу
мусобақаларга югуришни 6 тури ва Конфуцийлик улоқтириш ва ядро
улоқтириш билан тўлдирилди. Тарихда биринчи бор 1964 йили Англияда
спорт клублари “Ҳаваскорлик” тўғрисида Низом қабул қилинди. 1865 йилга
келиб Лондонда атлетика клуби ташкил топиб кейинчалик енгил атлетика
спортини кенг оммалаштира бошланди. Англияда ҳаваскорлар енгил
атлетика ассоциацияси 1880 йилда тузулиб, у Британия империясида енгил
атлетикадан энг олий орган ҳуқуқини олди. У бутун Англиядаги клубларни
бирлаштирди.
Францияда эса енгил атлетика спорт тури сифатида ўтган асрнинг 70
йилларида ривожлана бошлади. 80-йиллар охирида Франция буржуазияси
“Атлетик спорт француз” жамиятининг асоциациясини туздилар.
Америкада енгил атлетиканинг ривожланиши 1868 йилдан Нью-Йорк
атлетика клуби тузилиб, шу йили биринчи марта енгил атлетикадан мусобақа
ўтказилган.
Германияда биринчи марта енгил атлетика мусобақаларини 1888
йилдан бошлаб ўтказилган эди. Мустақил енгил атлетика клублари эса 90
7
йилларда пайдо бўлди. 1898 йилда енгил атлетика раҳбар ташкилоти -
Германия енгил атлетика бошқармаси тузилди.
Скандинавия енгил атлетика мустақил спорт тури сифатида 1887
йилда Швецияда, 18976 йида Норвегияда ва 1906 йилда Финляндияда расм
бўла бошлади.
Венгрия, Польша, Чехословакия, Югославияда ва бошқа марказий
Европа мамлакатарида енгил атлетика спорти ўтган асрнинг 90-йилларида
ривожлана бошлади. Кўп мамлакатларда енгил атлетика спорт тури сифатида
XIX аср охирларида қабул қилинди.
Енгил атлетика спорт тараққиётида қадимги грек Олимпия
ўйинларининг 1896 йилда катта йўлга қўйилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди.
1965 йилгача Олимпия ўйинлари фақат 15 марта ўтказилган эди. Ҳарбий
ҳаракатлар ва бошқа сабаблар билан 1916 йилда Берлинда, 1940 йилда
Токиода, 1944 йилда Хельсинкида ўтказилиши мўлжаланган Олимпия
ўйинлари бўлмай қолган эди. Биринчи ва иккинчи жаҳон уруши ўртасидаги
қарийб ҳамма олимпиядаларда енгил атлетикадан АқШ спортчилари катта
муваффақиятга эришиб келдилар. Франция, Англия, Германия, Швеция ва
Финляндия енгил атлетикачилари улар билан жиддийгина беллашар, айрим
турларда эса, улардан тузукроқ натижалар кўрсатар эдилар. Иккинчи жаҳон
урушидан кейин енгил атлетика спорти тараққиётида анчагина ўзгаришлар
бўлди. Бу даврда ҳамма мамлакатлар енгил атлетикачиларининг ютуқлар
даражаси сезиларли юксалди, бу спорт турида кучлар нисбати ўзгаради.
Собиқ совет иттифоқи бошчилигидаги социалистик лагер мамлакатлари
спортчилари айниқса катта ютуқларга эришдилар.
Жаҳон енгил атлетикаси тараққиётида Хельсинкида ўтказилган XV
Олимпия ўйинларидаги 1952 йил мусобақаларнинг аҳамияти катта бўлди.
Унда 70 мамлакат иштирок этиб, совет спортчилари 2, АқШ енгил
атлетикачилари 1-ўринни эгалладилар.
8
Токиодаги XVII Олимпия ўйинларидаги енгил атлетикачилар
мусобақалари енгил атлетика тарихида ниҳоятда катта воқеа бўлди.
Мусобақалар ҳамма қитъалар енгил атлетикачиларининг маҳорати жуда ҳам
ўсиб кетганини кўрсатди. 2 та жаҳон рекорди қўйилди ва 70 дан ортиқ
олимпия рекордлари янгиланди.
Кўпгина қадимий маданият ёдгорликлари қиссалар, достонлар ва
бошқа тарихий хужжатлар ватанимиз халқлари ижтимоий тараққиётининг
босқичларидан югуриш, сакраш ва улоқтиришдан кундалик ҳаётда
фойдаланганликларида далолат беради.
XVIII аср ўрталарида ёзилган биринчи рус ҳарбий китобларидан бири
“Учение о хитростьях ранного зрения пихотних людей” - деган китобда
аскарларга узоқ пиёда юришни, югуришни, найза ишлатишни ва турли
тўсиқлардан сакраб ўтишни ўргатишдан кўрсатмалар бўлган. Югуриш,
сакраш ва улоқтириш 18-19 асрлар давомида рус халқи турмушидаги расм,
одатлар бўлиб, улар шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг халқ байрамларига
киритилган.
Россиядаги ҳозирги замон енгил атлетикаси ривожлана боришида
Петербург яқинидаги Герлево деган жойдаги ёшлар ташаббускор бўлдилар.
1888 йилда П.П.Пасквин ва унинг дўстлари ташаббуси билан
мамлакатда 1-енгил атлетика тўгараги пайдо бўлди. Россияда енгил атлетика
спортининг бундан кейинги тараққий топиши 1889 йилда ташкил қилинган
спорт ҳаваскорларинин Петербург тўгараги фаолияти билан боғлиқ бўлди.
Тўгаракда асосан енгил атлетика турлари бўлиб, улар билан бир қаторда
кураш, сузиш, велоспорт, футбол, хоккей, теннис, конькида учиш ва бошқа
спорт турлари билан шуғулланар эдилар. Лекин йилдан-йилга енгил атлетика
кўпроқ ўрин эгаллаб борди. 1893 йилгача югуришдан мусобақа ўтказилган
бўлса, кейин эса югуриб келиб узунликка сакраш қўшилади, икки йилдан
9
сўнг эса ядро итқитиш, баландликка сакраш, уч хатлаб сакраш, ғов оша
югуриш ва тўсиқлар оша югуриш қўшилди.
Яна икки йилдан кейин кросс ва лангарчўп билан сакрашдан, 1897
йилдан бошлаб диск улоқтиришдан, бир йилдан кейин эса найза
улоқтиришдан мусобақалар ўтказиладиган бўлди ва ўтказилди. Бунда
тўгарак аъзоларигина эмас, балки бошқа спорт ташкилотларининг вакиллари
ҳам қатнашдилар.
1900 йилга келиб мусобақалар сони орта бориши билан бир қаторда
баъзи спортчиларни ташаббуси билан тез орада Москва, Киев, Харьков,
Курск, Рига ва бошқа шаҳарларда ҳам енгил атлетика билан шуғуллана
бошладилар. 1908 йилга келиб биринчи марта мамлакат биринчилиги
ўтказилди бу мусобақада тўгарак ташкил бўлганлигини 20 йиллигига
бағишланган эди. 1911 йили бутун Россия енгил атлетика ҳаваскорлари
иттифоқи тузилиб, у Петербург, Москва, Киев, Рига, Одесса ва бошқа
шаҳарлардаги 22 та енгил атлетика уюшмаларини бирлаштиради. Россиянинг
енгил атлетикачилари 1912 йили 1 марта Олимпия ўйинларига қатнашиб,
уларнинг тайёргарликлари бўш бўлгани учун ва бошқа сабаблари билан
Олимпия ўйинларида рус енгил атлетикачилари иштироки муваффақиятсиз
бўлди. Шундан кейин рус Олимпия комитети ташкил қилиниб, ҳар йили бир
марта Бутунроссия Олимпиадаси ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
1913 йил Киевда бўлиб ўтган биринчи Бутунроссия олимпиадасида енгил
атлетикада спорт натижалари сезиларли ошганлиги намойиш қилинди. Бу
олимпиадада Москва, Петербург, Киев, Рига ва бошқа шаҳарларнинг енгил
атлетикачилари қатнашдилар. Иккинчи Бутунроссия олимпиадаси кейинги
йили Ригада бўлиб ўтди. У ерда эса юқори спорт натижалари кўрсатилди.
Революциядан кейинги илгариги Россияда енгил атлетик спорт билан асосан
мулкдор синфнинг вакиллари шуғулланар эдилар.
10
Революциядан илгари Россияда бошқа спорт турлари сингари енгил
атлетика ёмон аҳволда эди. Бу Россиянинг умуман қолоқлиги ва Чор
ҳукуматиниг аҳоли жисмоний тарбиясига эътиборсизлиги натижасида эди.
4. Ҳозирги замон Олимпия ўйинлари
Ҳозирги замон Олимпия ўйинлари биринчи марта 1896 йил Афинада
бўлган эди.
Енгил атлетика мусобақаларида атиги 12 мамлакат қатнашган эди. Бу
ўйинларда кўпчилик атлетларнинг спорт натижалари ва машқ бажариш
техникалари паст эди.
1912 йилда Стокгольмда, Швецияда бўлиб ўтган Олимпия ўйинлари
енгил атлетика тараққиётида муҳим босқич бўлди. Ўшанда енгил атлетикани
кўп турларидан қатор йиллардан буён ўзгармай келаётган Жаҳон ва Олимпия
рекордлари янгиланган эди. 1912 йилда енгил атлетикани ривожланиши ва
халқаро мусобақалар ўтказиши, раҳбарлик қиладиган орган - Халқаро енгил
атлетика ҳаваскорлари Федерацияси НААФ ташкил қилинди. Федерациянинг
мақсади устав ва халқаро мусобақалар ўтказиш қоидасини ишлаб
чиқаришдан иборат эди.
1-Жаҳон урушидан кейин кўп мамлакатларда спорт мушкул ҳолатда
эдим. Шунинг учун кўп мамлакатлар 1920 йилда ўтказилган VII Олимпия
ўйинларида қатнаша олмадилар.
5. Мустақил Ўзбекистонни Олимпиада ўйинларидаги иштироки
Do'stlaringiz bilan baham: |