Катализатор заҳарлари. Катализаторлар баъзи моддалар таъсирида ўз
фаоллигини бутунлай йўқотади ёки камайтиради, яъни заҳарланади.
Заҳарланиш қайтар ёки қайтмас бўлиши мумкин.
Қайтар заҳарланишда заҳар молекуласи катализаторнинг сиртига
қайтар адсорбцияланади. Масалан, водородни оксидлашда қўлланиладиган
платина катализатори СО ёки этилен таъсирида заҳарланади. Улар платина
сиртидан десорбцияланганда эса, катализатор яна фаол бўлиб қолади.
Аммиак синтезида қўлланиладиган катализаторлар СО, СО
2
, спирт ва сув
буғларидан қайтар заҳарланади.
Қайтмас заҳарланишда заҳар молекулалари барқарор сирт бирикмалар
ҳосил қилади ва натижада десорбиланмайди. Бунда катализатор фаоллигини
тиклаш учун сиртда ҳосил бўлган бирикмалар парчаланиши керак.