Рақамлар тили
Асрлар оша маълумотларни қайта ишлашнинг бюрократик усуллари инсоннинг табиий
тафаккуридан тобора узоқлашиб борди ва бунда шу усулларнинг ўзи муҳим роль ўйнади. Милоддан
5
Оғзаки мулоқотда аккад тили кенг тарқалганидан кейин ҳам, шумер тили расмий ва ёзма тиллигича қолади, котиб
эса келажакда айнан шу тилда гаплашиши керак эди.
6
Stephen D. Houston (ed.), The First Writing: Script Invention as History and Process (Cambridge: Cambridge
University Press, 2004), 222.
аввалги IX асргача бўлган бизга номаълум бир фурсатда ниҳоятда муҳим бир воқеа содир бўлди –
математик маълумотларни сақлаш ва қайта ишлашда мисли кўрилмаган самарага эга яна бир
тўлиқсиз ёзув ихтиро қилинди. Бу ёзув 0 дан 9 гача бўлган бор-йўғи ўн сондан иборат эди. Белгилар
гарчи ҳиндлар томонидан ихтиро қилинган бўлса-да, уларни “араб рақамлари” деб аташади. Бу
чигаллик етмаганидек, ҳозирги замон араблари Европа рақамларидан анча фарқ қилгувчи
рақамалардан фойдаланади. Шуҳрат арабларга насиб қилганининг сабаби эса қуйидагича: араблар
Ҳиндистоннинг ишғол этганда шу ёзув системасига дуч келгач, унинг қанчалар фойдали бўлишини
тушуниб етадилар. Ёзувни ўзлаштириб, такомиллаштириб, Яқин Шарқ бўйлаб кенг ёядилар, у ердан
эса ушбу “араб рақамлари” Европага ҳам кириб боради. Сўнг яна бир нечта белгилар (қўшиш,
айириш, кўпайтириш белгилари каби) қўшилади ва шу тарзда замонавий математик ёзувга асос
солинади.
Тортишиш таъсири остида i массасининг тезланишини ҳисоблаш имконини бергувчи тенглама
(нисбийлик назариясига кўра). Бундай тегламаларни кўргач, мутахассис бўлмаганларнинг
кўпчилиги қўққисдан автомобиль фарасига дуч келиб қолган буғу каби саросимага тушади. Бу
мутлақо табиий реакция. Асло ақлнинг ёки қизиқишнинг етишмаслиги эмас. Инсон мияси
(камдан-кам ҳолатлардан ташқари) нисбийлик ва квант механикаси каби категорияларда фикр
юрита олмайди. Аммо физиклар ушбу ёзувни англаб етиши учун бир қараб нигоҳ ташлашса
кифоя. Чунки улар “оддий одамлар”дан фарқли ўлароқ, маълумотларни қайта ишлашда ташқи
тизимлардан фойдаланидилар. Жараённинг асосий қисми мияда эмас, балки компьютер ва ёки
университет аудиториясидаги ёзув тахтасида кечади.
Ушбу ёзув системасининг тўлиқ эмаслигига қарамай айнан математик белгилар бутунжаҳон
ёзув тилига айланди. Қарийб барча мамлакатлар, хусусий компаниялар, ташкилотлар, институтлар
асосий тили нима бўлишига қарамасдан – араб, ҳинд, инглиз, норвег бўладими – маълумотларни
қайд этиш ва қайта ишлашда математик белгилардан фойдаланади. Математик ёзувда бериладиган
исталган маълумот ақл бовар қилмас тезликда архивланади, тарқалади ва қайта ишланади.
Қандайдир сабаб билан бу тилга ўгириб бўлмайдиганлар учун эса эътибордан қолиш ва унутилиш
хавфи мавжуд.
Давлат қарорига, ташкилот ва компаниялар фаолиятига таъсир ўтказишни истаган киши
рақамлар тилини ўрганиши лозим. Экспертлар ҳаттоки “қашшоқлик”, “бахт”, “виждон” каби
мавҳум атамаларни ҳам шу тилга ўгира оладилар (“турмуш даражаси”, “субъектив фаровонлик
ҳисси”, “ишончлилик рейтинги”). Физика каби баъзи бир билим соҳалари оғзаки тил билан
муносабатни тўхтатиб, бутунлай математик ёзувга ўтиб кетишди.
Яқиндагина математик ёзув янада самарали бўлган системани дунёга келтирди. Ушбу икки
рақамдан иборат система компьютер программа таъминотида қўлланилади. Бунинг учун атиги икки
дона белги – 0 ва 1 керак бўлади. Ҳозир клавиатурада тераётган сўзларим компьютерда 0 ва 1 нинг
турли комбинациялари кўринишида акс этади.
Ёзув инсоннинг хизматкори сифатида дунёга келди, аммо шиддат билан хўжайинга айланиб
боряпти. Компьютерларимиз Homo Sapiensлар қандай сўзлашишган, нимани ҳис қилиб, нимани
орзу қилишганини тушунмайди, аммо биз уларнинг қандай сўзлашганини, нимани ҳис қилиб,
нимани орзу қилганини фақатгина компьютер тушуна оладиган рақамлар тилида ўргатяпмиз.
Шу билан тарих тугаб қолмайди. Сунъий ақл мутахассислари фақатгина компьютернинг иккилик
ёзувларига асосланган ва умуман одамсиз уддаласа бўладиган янги онгни яратмоқчилар.
“Матрица”, “Терминатор” каби фантастик фильмлар иккилик коди инсоният сиртмоғидан халос
бўладиган кунни аллақачон башорат қилишмоқда. Бордию инсон қўзғолон қилган ушбу иккилик
ёзув устидан қайта ҳукмронлик ўрнатишни истагудек бўлса, ёзув бутун исониятни йўқ қилишга
уринади.
Давоми бор...
Давомини
https://t.me/nurbekalimov
Telegram-канали орқали ўқиб
боришингиз
мумкин.
Таржимонлар:
Абдуллоҳ Амин
Лили Сан
Сарвар Ғаниев
Элдар Асанов
Нурбек Алимов
Акмал Абдужабборов
Пўлат Таджимуратов
Рустам Ашуров
Мунира Норова
Эгамберди Қўчқаров
Мирзоҳид Музаффар
Аваз Таҳиров
Дизайнер:
Нуржаҳон Фармонов
Аудио китоб
:
Фурқат Усмонов
Редактор:
Хуршид Йўлдошев
Do'stlaringiz bilan baham: |