7 Хотиранинг зўриқиши



Download 0,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana21.02.2022
Hajmi0,61 Mb.
#22855
1   2   3   4   5
Bog'liq
Сапиенс. 7-боб

Имзо: Кушим 
Ёзув – бу визуал белгилар ёрдамида маълумотни сақлаш усули. Шумерлар лойдан ясалган 
лавҳаларда ўткир буюм билан босилган икки хил белгидан фойдаланишган. Белгиларнинг бир тури 
рақамларни ифодалайди: 1, 10, 60, 600, 3600 ва 36,000 (шумерлар ўнлик ва олтилик саноқ 
системасини бирлаштирганлар. Бизга ҳам олтилик саноқ системасининг баъзи элементлари улардан 
мерос бўлиб қолган, мисол учун, кунни 24 соатга, доирани 360 даражага бўлишимиз). Белгиларнинг 
бошқа бир тури одамлар, ҳайвонлар, маҳсулотлар, ҳудудлар, саналар ва бошқаларни ифодалаб 
келган. Иккала турдаги белгиларини бирлаштириб, шумерлар инсон мияси ёки ДНК занжирига 
қараганда кўпроқ маълумот тўплашни ўрганишди.
Ушбу бошланғич босқичда ёзувлар рақам ва далиллар билан чекланган эди. Бордию буюк 
шумер романи яратилган бўлса ҳам, унинг лой лавҳачалардан жой олмагани муқаррар. Ёзиб чиқиш 
жараёнининг ўзи кўп вақтни олган, уни ўқувчилар эса ниҳоятда кам бўлган, шундай бўлгач, шунча 
зарур ҳисоб-китоблар турганда, бошқа қайдлар учун меҳнат сарфлашдан маъно йўқ эди. Бордию 
беш минг йил оша бизгача етиб келган чуқур ҳикматли сўзларни кўриш умидида ушбу лавҳаларга 
кўз югуртиргудек бўлсак, умидимиз пучга чиққан бўлар эди. Мана омон қолган илк ёзувлардан 
бири: “29 086 чора
1
арпа 37 ой Кушим.” Катта эҳтимоллик билан ушбу қайд шундай талқин 
қилинади: “37 ойда 29 086 чора арпа келиб тушди. Имзо: Кушим.”
Эрамиздан аввалги 3400-3000 йиллар оралиғида Урук шаҳрида хўжалик қайдлари битилган лой 
лавҳача. Мазкур лавҳа, тушунишимиз бўйича, 37 ойда 29 086 чора арпа келиб тушгани ҳақида 
маълумот беради. “Кушим” сўзи солиқларни қабул қилиб олгувчи амалдорнинг лавозимини ёки 
бўлмаса, ўша инсоннинг исмини билдиради. Бордию бу исм бўлса, у ҳолда Кушим – тарихда номи 
қолган илк инсон бўлади! Унгача яшаган барча – неандерталлар, Натуфия маданияти вакиллари, 
Шове ғори ва Кўпиклитепа ибодатхона мажмуасидаги қоя тасвирлар яратувчиларининг бари 
ҳозирги замон тасаввурининг маҳсулидир. Кўпиклитепа бунёдкорлари ушбу манзилни нима деб 
атаганларини ҳатто тасаввур ҳам қила олмаймиз. Ёзув пайдо бўлгач эса, тарих овозларини ўша 
даврда яшаб ўтган инсонлар қулоғи билан эшитиш имкони пайдо бўлди. Кушимнинг қўшнилари уни 
чақирмоқчи бўлишганида, “Кушим” дея хитоб қилишган. Бу эса биз ўйлаб топган исм эмас. Қизиғи 
шундаки, тарихда илк бор қайд қилинган исм пайғамбар, шоир ёки истилочи жаҳонгирга эмас, 
балки ҳисобчига тегишлидир.
2
 
1
Чора – ғалла, дон ўлчови ва шундай ўлчовли ғалвирсимон идиш. 
2
Andrew Robinson, The Story of Writing (New York: Thames and Hudson, 1995), 63; Hans J. Nissen, Peter 


Афсуски, бизгача етиб келган мазкур матнларда на фалсафа, на назм ё ривоят, на қонун ва на 
шоҳ ғалабалари ҳақида маълумот бор. Булар солиқлар тўлови, йиғилиб қолган қарзлар ва мулк 
эгалиги қайд этилган иқтисодий ҳужжатлардир. Математик ҳисоб-китоблардан ташқари, ушбу 
даврга оид яна бир турдаги ёзув сақланиб қолган-ки, уларни бирмунча қизиқроқ деб айтиш мумкин. 
Булар – котибнинг шогирдлари томонидан машқ тарзида қайта-қайта кўчирилган сўзлар рўйхати. 
Мабодо шогирдлардан бири диққинафас бўлиб, маҳсулотлар рўйхатини кўчириш ўрнига ўзининг 
шеърларини ёзишни истаб қолганда ҳам, бундай қила олмаган бўлар эди. Негаки шумер ёзув 
системаси тўлиқ бўлмаган. Тўлиқ ёзув системаси оғзаки тилнинг барча ёки деярли барча 
элементларини акс эттириши керак, яъни биз айтмоқчи бўлганларнинг барини, шу жумладан, 
шеърларни ҳам ифодалаши керак. Тўлиқсиз ёзув системаси эса инсон фаолиятининг чекланган 
жабҳасига мансуб муайян турдаги маълумотларнигина ифодалай оладиган тасвирий белгилардан 
иборат.
Тўлиқсиз ёзув системаси оғзаки тилнинг бор бойлигини ифодалай олмаса-да, оддий тил қамраб 
ололмайдиган маълумотларни баён қила олади. Бундайин ёзув системаси математик белгилар ва 
илк шумер миххати каби шеъриятни қайд этишга яроқсиз бўлса-да, солиқларни рўйхатга олишда 
анча асқатади. 
Лотин алифбоси, Миср иероглифлари, Брайл босма ҳарфлари тўлиқ ёзув системаси 
намуналаридир. Уларнинг ёрдамида солиқ ҳужжатларини юритиш, рецепт ва қонунларни қайд 
этиш, шунингдек, шеърий сатрларни замондош ва келажак авлод учун қолдириш мумкин. Шумер 
ёзув системаси эса, аксинча, математик белгилар ва мусиқа ноталари каби тўлиқсиздир. У формула 
ва ҳисоб-китобларни ифодалашда асқатиши мумкин, аммо унда муҳаббатномалар битиб бўлмайди.
Ўзларининг миххати шеърларни қайд этишга яроқсиз эканлиги шумерларни заррача бўлса-да 
ташвишлантирмаган. Ёзув белгиларини улар оғзаки нутқни ифодалаш учун эмас, балки сўзлашув 
тили уддалай олмайдиган вазифаларни адо этиш мақсадида яратганлар. Баъзи маданиятлар, мисол 
учун Колумбгача бўлган Анд маданияти бутун тарихи давомида тўлиқсиз ёзув системасига қаноат 
қилиб келган. Бу камчилик уларга ноқулайлик туғдирмаган, бундан тўлиқроқ кўринишдаги ёзувга 
зарурат сезмаганлар. Анд ёзуви шумерлар ёзувидан кўп жиҳатдан фарқ қилади-ки, ҳамма ҳам уни 
ёзув деб аташни маъқул кўрмайди. Аввало, булар биз одатланган лой ёки бошқа материалдан 
ясалган лавҳачалардаги белгилар эмас. Ҳиндулар маълумотларни “кипу”, яъни тугунли ёзув 
Damerow and Robert K. Englung, Archaic Bookkeeping: Writing and Techniques of Economic Administration in the 
Ancient Near East (Chicago, London: The University of Chicago Press, 1993), 36. 


системаси ёрдамида сақлаганлар. Кипу бу жун ёки пахтадан йигирилган турли рангдаги иплар 
боғлами. Ҳар бир ипда муайян оралиқда тугунлар жойлашган бўлиб, бир кипу юзлаб ип ва минглаб 
тугундан ташкил топиши мумкин бўлган. Тугунларнинг бир талай кўринишдаги бирикмалари, улар 
орасидаги масофа, ипларнинг ранги сон билан ифодаланган катта ҳажмдаги маълумотларни, мисол 
учун, солиқ ва мулк маълумотларини сақлашга имкон берган.
3
Андга оид кипу, XII аср
Юз йиллар, эҳтимол, минг йиллар давомида шаҳарлар, қиролликлар ва империялар кипу 
ёрдамида иш битирганлар.
4
Ҳудуди ҳозирги Перу, Эквадор, Боливия, шунингдек, Чили, Аргентина 
ва Колумбиянинг каттагина қисмини қамраб олган, аҳолиси 10-12 миллион кишидан иборат бўлган 
инклар империяси даврида макур система юксалиб, авж чўққисига чиқди. Кипу ёрдамида инклар 
катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаган ва қайта ишлаганлар. Унингсиз бу каби империяларнинг 
мураккаб маъмурий тизимини ҳаракатга келтиришнинг сира иложи бўлмаган.
Кипу маълумотларни сақлашда шунчалар аниқ ва қулай эдики, Жанубий Америка ишғол этилган 
илк дамларда истилочиларнинг ўзлари ҳам янги ўлкани бошқаришда кипуни қабул қилишган. 
Бахтга қарши жиддий муаммо юзага келади – испанлар кипу ёрдамида на ҳужжатлар юрита 
оладилар ва на уларни ўқишни эплайдилар. Шундай бўлгач, ўз-ўзидан бу борада маҳаллий 
профессионалларга тобе бўлиб қоладилар. Қитъанинг янги хўжайинлари бу вазият уларни танг 
аҳволга солиб қўйишини тезда тушуниб етдилар. Ерли аҳоли ўзларининг номақбул хўжаларини 
алдаши ёки бўлмаса уларга тегишли бўлган мулкни ўмариши мумкин-да. Шу сабабли испанлар 
ҳукумати маҳкам оёққа туриб олгач, кипу четга суриб қўйилди, янги империянинг барча 
ҳужжатлари лотин алифбоси ҳамда Европада қабул қилинган рақамларга ўгирилди. Узоқ давом 
этган испан истилоси оқибатида саноқлигина кипу омон қолди. Энди эса уларни тушуниб бўлмайди. 
Кипунинг ўқишнинг кўҳна санъати йўқликка учради.

Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish