РЕЖА:
4.1.Хинд диний анъаналри.
4.2.Хинд динларининг фалсафий-аҳлоқий асослари.
40
узоқлаштирувчи эканлигини тушуниш; 5) инсон ўйлаётган ҳар бир фикри,
айтаётган сўзи ва бажараётган ҳатти-ҳаракатига мос равишда жазо ёки
мукофат олиши ҳақидаги ғояни ифодаловчи “карма” таълимотига қатъий амал
қилиш; 6) “қайта туғилиш” (reincarnation) таълимоти – кимгадир аҳвол
ўнгланиш учун имконият, кимгадир узлуксиз изтироблар домига тушиш
манбаи эканлигини тушуниш ёхуд инсонларнинг тақдири ва ижтимоий
шароити ўртасида мавжуд нотенглик Худо томонидан бирини эъзозлаш,
бошқасини таҳқирлаш натижаси эмас, балки кармага мос ҳатти-ҳаракат
қилмаслик маҳсулигини билиш; 7) Ведаларни улуғлаш; 8) оилавий ва
ижтимоий ҳаёт анъаналарига ҳурмат кўрсатиш; 9) ҳаётнинг тўрт мақсадини –
ҳалоллик (dharma), бойлик (artha), нафс (kama), ахлоқий етуклик
(moksha/nirvana) – тўғри тушуниш; 10) ижтимоий табақалар (каста тизими) ва
уларнинг ҳар бирига мувофиқ белгиланган вазифалар ҳаётий воқеъликка
асосланганлигини идрок қилиш.
Айрим истисноли ҳолатларни инобатга олмаганда, мазкур эътиқодий
қарашлари ҳиндуийликнинг барча секталарига тааллуқли қоидалар сифатида
қабул қилинган. Қолаверса, айримлари жайнизм, сикхизм ва буддизм каби
динлар томонидан инкор қилинган бу диний эътиқодлар ҳиндуийлик
жамоасининг бошқалардан ажратиб турувчи хусусияти бўлиб қолди.
Ҳиндуийлик анъанаси шаклланиши илдизлари бир неча манбага бориб
тақалади. Булардан энг қадимий ва нуфузлиси ведалар бўлиб, у Ригведа,
Самаведа, Яжурведа ва Атхарваведа каби қисмлардан иборат. Кейинчалик
диндорларга ведалар мазмунини тушунтириш учун ёзилган самхита
13
,
браҳмана
14
, араняка
15
ва упанишад
16
лар сингари шарҳий асарлар ҳам ведалар
таркибига қўшилди.
Ведалар уч минг йилдан ортиқроқ давр мобайнида авлод-авлодга оғзаки
равишда ўтиб келди. Вақт ўтгач, босқичма-босқич ёзила бошланди, шу тарзда,
ведаларга хос мадҳиялар, ритуаллар ўтказиш тартиби, куйлар ва дуолар ёзувга
қайд қилинди. Анъанавий веда куйларининг қатъий услуби мавжудлиги
уларни турли ўзгаришларга учрашидан сақлаб қолди. Веда мадҳияларининг
аксарияти асосан борлиқ ҳақиқатининг жонли тимсоли сифатида эътироф
этилувчи табиат кучларини улуғлашга бағишланган. Қайд этиб ўтмоқ
лозимки, ведаларда келган ритуалларнинг барчаси замонавий ҳундуипараст
томонидан бажарилмаса-да, умуман, улар қадимги ҳинд кишисининг
дунёқараши ва тафаккур тарзи ҳақида тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради.
Қолаверса, ҳиндуийлик тарафдорларининг ҳаёт шакллини ташкил этишда
ведаларга ёзилган изоҳий асарлар алоҳида ўрин тутади. Улардан бири
Брахмана ведаларнинг насрий ифодаси бўлиб, у сатхапата ва тандямахага
бўлинади. Упанишадлар 108 тани ташкил қилиб, улар турли вақтлар
13
собрание священных текстов, составляющее основу каждого из четырёх сводов ведийского канона
14
(in Hinduism) any of the lengthy commentaries on the Vedas, composed in Sanskrit c. 900–700 BC and containing
expository material relating to Vedic sacrificial ritual
15
each of a set of Hindu sacred treatises based on the Brahmanas, composed in Sanskrit c. 700 BC. Intended only for
initiates, the Aranyakas contain mystical and philosophical material and explications of esoteric rites
16
each of a series of Hindu sacred treatises written in Sanskrit c. 800–200 BC, expounding the Vedas in predominantly
mystical and monistic terms
41
оралиғида (м.а. 900-м.а. 200 й.) ёзилган ҳамда ведаларнинг муайян сараланган
қисмига тегишлидир. Этимологик нуқтаи назардан “упанишад” сўзи “яқин
ўтириш” маъносини билдириб, бундай номланишини сабаби упанишадлар
қадимги ҳакимлар томонидан ҳалқасимон шаклда ўтирган ўз ўқувчиларига
айтилган фалсафий ва ахлоқий таълимотларни қамраб олгани билан боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |