Ҳар томонлама етук мутахаcсисларини тайёрлаш давр талаби
Д.Т. Миралиева
Касб таълими(иқтисодиёт)кафедраси
катта ўқитувчиси ТДИУ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Яна бир
муаммони ҳал этиш ўта муҳим ҳисобланади: бу педагоглар ва профессор-
ўқитувчилар таркибининг профессионал даражаси, уларнинг махсус
билимларидир. Бу борада таълим олиш, маънавий маърифий камолот
61
масалалари ва ҳақиқий қадриятларнинг шакллантириш жараёнларига фаол
кўмак берадиган муҳитни яратиш зарур”.
7
Шу сабабдан Ўзбекистонда бозор муносабатларига асосланган иқтисодий
тузилмалар яратилаётган ҳозирги кунда кенг, чуқур билимли ва билимларни
амалда қўллай оладиган педагог шахсларга талаб кучайиб бормоқда. Билимдон
ва тадбиркор, ижтимоий фаол шахс жамият ҳаётида, меҳнатда ўз ўрнини
топади. Бундай фаоллик вужудга келиши учун билимдон ва ҳаракатчан, миллий
истиқлол ғоясига содиқ ёшларни шакллантириш лозим.
Бунинг учун педагог дарс жараёнида шундай муҳитни вужудга келтириш
лозимки, бунда танланган методларнинг асосий моҳияти таълимда талабаларни
қизиқтириб ўқитиш ва билимларни тўлиқ ўзлаштиришга эришиш имкониятини
беришини таъминлаши лозим.
Таълим интерфаол методлар асосида дарс ўтишда энг асосий талаб
талабанинг ҳаётий тажрибаси аввал ўзлаштирган билимлари ва қизиқишлари
асосида билим беришни кўзда тутади. Педагогик технология ўрганилаётган
соҳа бўйича талабаларда билим етарлича бўлмаган ҳолда ҳам талабада салбий
кечинмага ўрин қолдирмаслик, бу талабанинг айби эмаслигини тан олишни
талаб этади. Фаоллик кўрсатилса, билимларни ўзлаштириб олишга талабаларда
ишонч ҳосил қилиш тавсия этилади.
Шунингдек, “Тарбиявий ишлар методикаси” фанида дарс жараёнига оид
берилган маълумотларда эътибор кўпроқ янги билимларни баён этиш, уни
мустаҳкамлаш ва натижасини ҳисобга олишга қаратилган бўлиши керак.
Бугунги кунда ўқитувчи-мураббийлар ишларининг шакллари ва
услубларини такомиллаштириш масаласи ғоят кескин турибди, чунки
шубҳасиз, ўқув жараёнини фаоллаштиришга фақатгина ўқув материалларини
оқилона танлаш ва ўқитишни режалаштиришда оптималлаштириш йўли билан
эришиб бўлмайди. Шу сабабдан ҳозирги кунда ўқитиш жараёнида
фойдаланиладиган асосий педагогик усулларнинг замонавий таълим
технологиясини киритиш билан бойитиб бориш лозим, буни “Тарбиявий ишлар
методикаси” фанининг ўқитилиши билан изоҳлашга ҳаракат қилайлик, у ҳолда
замонавий таълим технологиясининг мазмуни қуйидагилардан иборат бўлади:
- ўқитувчи ва бошқа ўқувчилар кам иштирок этган ҳолда ўқувчининг
таълим ресурслари билан ўзаро ҳамкорлиги воситасида ўқитиш, бунда турли
воситалар ёрдамида таълим ресурслари ташкил этилади, жумладан босма,
аудио–видео материаллар, бу замонавий масофадан туриб таълим олиш учун
жуда муҳим, компьютер тармоқлари орқали ўтказиладиган ўқув материаллари,
хусусан: интерактив маълумотлар базаси; компьютер ўқитиш дастурлари;
дастурий воситалар кутубхоналаридан фойдаланиш орқали бир вақтнинг ўзида
талабада тарбиявий ишлар методикаси фанидан ҳам назарий, ҳам амалий билим
олишни таъминлайди. Шунингдек, талабанинг ҳозирги кундаги ўзгаришлар
билан алоқадорлиги таъминланади. Янгиликлардан воқиф қилинади, ҳар қандай
7
Мирзиёев Ш. Танқидий тахлил қатъий интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг
кундалик қоидаси бўлиши керак. – Тошкент: Ўзбекистон. 2017 йил, 45-бет.
62
янги чиқарилаётган қонун-қоидалар билан ўз вақтида танишиб, улар асосида
мустақил хулосалар чиқаришга ўргатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |