Таълим тизимини мамалакат иқтисодий тараққиётига ижтимоий таъсири
Н.Х. Лутфуллаева, ТДИУ доценти
Ш.Б. Лутфуллаев ТДИУ, КЕ-84 гурух талабаси
Таълим - бу инсоний капиталнинг ва пировард натижада мамлакатнинг
ривожланиши даражасига таъсир кўрсатувчи омилдир. Шу сабаб, таълим
тизимининг
аҳволи,
унинг
мамлакатни
иқтисодий
ва
ижтимоий
ривожлантириш вазифаларига мувофиқлиги Ўзбекистонда давлат сиёсатининг
устувор йўналишлари қаторига киритилган. Республикамизда қабул қилинган
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури бунинг ёрқин исботидир. “Кадрлар
81
тайёрлаш Миллий дастури” “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг қоидаларига мувофиқ ҳолда тайёрланган бўлиб, миллий
тажрибанинг таҳлили ва таълим тизимидаги жаҳон миқёсидаги ютуқлар
асосида тайёрланган ҳамда юксак умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий
ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда мўлжални
тўғри ола билиш маҳоратига эга бўлган, истиқбол вазифаларини илгари суриш
ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга
йўналтирилгандир.
Бу ҳолатда таълим қуйидаги таркибий қисмлар орқали иқтисодий
тараққиётга бевосита таъсир кўрсатади:
1) Илмий кашфиётлар, инновация лойиҳалари, замонавий технологияларни
жорий этиш. Ишлаб чиқаришда барча турдаги ресурслардан фойдаланиш
самарадорлигини фақат илмий кашфиётларни замонавий технологик жараёнга
жалб қилиш асосидагина тубдан ошириш мумкин. Иқтисодий ўсишнинг турли
назарияси
барқарор
иқтисодий
ўсишга
иқтисодиётни
инновацион
ривожлантириш шароитидагина эришиш мумкинлигини кўрсатади.
2) Ишчи кучи сифати ва уни таснифлаш. Ижтимоий соҳа, айниқса, таълим ва
соғлиқни сақлашни ривожлантиришга капитал қўйилмалар етарлича сарф-
ланмаса, бу иқтисодий ўсишга тўсқинлик қилади. Ишлаб чиқаришда
профессионал мутахассислар етишмаса, янги ва юқори даражада аниқ
технологияларни ушбу соҳага самарали жорий этиб бўлмайди. Айнан билимлар
манбаи, малакали, ўз касбини яхши эгаллаган ходимлар тай-ёрланадиган
«бешик» ҳисобланувчи таълим инновацияларни жорий этишда муҳим омилга
айланади. Таълим янги технологиялардан юқори даражада фойдаланиш,
миллий иқтисодиётнинг самарадорлиги, рақобатбардошлиги, инновацион
жозибадорлиги ва хавфсизлигини таъминлайди. Ишчилар, муҳандислар,
менежер ва бошқа мутахассислар талаблар даражасида тайёрланмайдиган
мамлакатлар иқтисодиёти хомашё қазиб олиш ҳамда унга юзаки қайта ишлов
бериш, техниканинг нисбатан оддий турларини йиғишга ихтисослашган паст ва
ўрта технологик ишлаб чиқаришлар билан чекланишга маҳкумдир.
Айни пайтда юқори маълумотли, энг мураккаб технологияларни
ўзлаштиришга интилувчан ходимларга эга мамлакатлар юқори билим ва илм
талаб буюмлар ишлаб чиқариш ва юқори технологик хизматлар кўрсатишга
ихтисослашган халқаро корпорациялар эътиборини ўзига кўпроқ жалб қилади.
Яна шу нарса аёнки, инсон салоҳиятини ривожлантириш, таълим сифатини
ошириш учун сарфланадиган инвестициялар миқдори товарлар ва хизматлар
ишлаб чиқариш соҳасига йўналтириладиган капитал қўйилмалардан кўпроқ
бўлиши лозим. Бу борада ривожланишининг дастлабки босқичида илғор
таълим тизимини шакллантириш учун катта куч сарфлаган Малайзия,
Маврикия, Жанубий Корея, Сингапурдан ўрнак олса бўлади. Ушбу
мамлакатларда таълим тизимини фаол ислоҳ қилиш аҳоли жон бошига тўғри
келадиган даромад паст бўлган даврда, иқтисодий ислоҳотлар ва хорижий
инвестициялар оқими энди пайдо бўлаётган бир пайтда бошланган эди.
82
3) Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш асослари, унинг ифлосланишининг олдини
олиш, биологик хилма-хиллик, экологик маданиятни юксалтиришга оид билимни
жорий этиш ҳамда амалда қўллаш.Ушбу муаммоларга жиддий эътибор
қаратадиган давлатлар ресурсларни исроф қиладиган ва атрофмуҳитни
ифлослантирадиган саноат ҳамда аграр сиёсат оқибатларининг олдини олади.
Улар кўп энергия ва материал талаб қиладиган ишлаб чиқаришни ҳаддан зиёд
ривожлантиришга йўл қўймаслик учун ама-лий чоралар кўради. Бундай
мамлакатлар ҳукуматлари ўз хўжалик фаолия-тида сув ресурсларидан
тежабтергаб фойдаланиш, ерга минерал ўғитлар,гербицид ва пестицидларни
белгиланган миқдорда солишга қаратади. Пировард натижада бу ноишлаб
чиқариш ресурслар ва одамлар яшайдиган табиий муҳитни асрашга ёрдам
беради.
4) Саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, моддий ишлаб чиқариш ва
хиз-матлар кўрсатиш соҳасининг анъанавий ишлаб чиқаришдан юқори тех-
нологиялардан фойдаланадиган ишлаб чиқаришга ўтишига таъсири.
Бу юқори технологияларни ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган етарли-ча
мутахассисларни ўз вақтида сифатли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг
касбий маҳоратини ошириш орқали таъминланади: илмийтадқиқот ва
тажрибаконструкторлик ишлари (ИТТКИ) соҳаси учун; бу борадаги ишлар
жорий этилиб, улардан фойдаланилаётган тармоқлар, корхоналар ва ишлаб
чиқаришлар учун.
Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи бўйича дунёнинг аксарият
мамлакатларидан ортда қолишнинг олдини олиш учун барча имкониятларга
эга. Авваламбор, бунга ислоҳотларни чуқурлаштириш, молия сектори, моддий
ишлаб чиқариш соҳаси, шунингдек, уларга хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш
инфратузилмаси соҳасига инвестиция сарфлашни ошириш ҳисобидан эришиш
мумкин. Бироқ бунинг учун, аввало, мамлакатнинг ижтимоий соҳасида муҳим
ислоҳотларни амалга ошириш лозим. Ушбу соҳага биринчи навбатда, таълим
тизими эътиборга олинган ҳолда катта миқдордаги инвестиция йўналтириш
даркор. Давлат бюджетидан таълим учун ажратилаётган маблағлар улуши 35
фоиздан ортиқни ташкил этаётганини ҳам айнан таълимнинг роли катта
аҳамиятга эга эканлиги билан изоҳлаш мумкин.
Таълим соҳасига инвестиция киритиш бирданига эмас, балки узоқ вақтдан
сўнг ўз самарасини беради. Бунда ушбу самара кўлами қанча кенг бўлса,
бажариладиган вазифа ҳам шунча қийин бўлади.Шунингдек, таълим соҳасига
маблағ сарфлаш муайян субъектив сабаблар туфайли кутилган иқтисодий
натижаларга олиб келмаслиги мумкин. Қуйидагилар шундай сабаблар сирасига
киради:
мамлакатни ривожлантиришнинг нотўғри танланган стратегияси, ҳукумат
иқтисодий сиёсатидаги жиддий хатоликлар. Масалан, юқори технологияли
ишлаб чиқариш ва хизматлар тегишли равишда қўллабқувватланмаганда,
қазиб олиш саноати, юқори ликвидли хомашёни экспорт қилиш билан боғлиқ
тармоқларни
ривожлантиришни
жадаллаштириш.
Бу
ҳолат
миллий
иқтисодиётнинг узоқ муддатли манфаатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
83
Ишлаб чиқарилмайдиган хомашё учун жаҳонда нархлар коньюктураси
ёмонлашганда иқтисодий ўсиш қайта ишлаш саноати ва юқори технологиялар
томонидан қўллабқувватланмагани боис тўхташи ёки кескин пасайиши
эҳтимолдан ҳоли эмас. Таълим тизими эса бу вақтда хомашё соҳасида меҳнат
қиладиган мутахассислар сонини кўпайтириши мумкин. Натижада мамлакат
аҳоли билим даражасининг ўсиши иқтисодиёт соҳаси билан бир хил
ривожланмайди;
малакали кадрларнинг четга кетиб қолиши. Мамлакатда илм талаб, юқори
технологияли тармоқларнинг етарлича ривожланмагани, молиялашнинг
камайиши, моддий рағбатлар ва инновация фаолияти механизмларининг
йўқлиги малакали мутахассислар ҳамда олимларнинг кетиб қолишига сабаб
бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда мутахассисларни тайёрлаш учун сарфланган
катта миқдордаги маблағлар ходимларга илмий, инновация ва ишлаб чиқариш
фаолияти учун қулай шароитлар таклиф этишга қодир бошқа мамлакатлар
томонидан ўзлаштирилади;
таълим жараёнининг иш берувчилар талаб ва эҳтиёжларига мос
келмаслиги. Бунинг натижасида ўқув юртлари битирувчилари ўқиш жараёнида
эгаллаган билимини амалда қўллашни билмайди, илғор хорижий тажрибани
маҳаллий шароитга мослаштира олмайди;
таълим муассасалари иши сифатининг пастлиги, уларда порахўрликнинг
авж олиши ва бунинг натижасида мутахассисларни тайёрлаш сифатининг
пасайиши ва битирувчиларнинг ўз касбини яхши билмаслигига олиб келади.
Қайд этилган ушбу жиҳатларни бартараф этиш ҳозирги дунёда ўзининг
рақобатбардошлигини сақлашга интиладиган ҳар қандай мамлакатда
иқтисодий ва таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг муҳим қисмига айланиши
Do'stlaringiz bilan baham: |