Сборник тезисов «Ипак ва зираворлар»


хосса" МФЙ ҳудудида балиқчилик ва овчилик



Download 7,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/206
Sana24.02.2022
Hajmi7,78 Mb.
#227491
TuriСборник
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   206
Bog'liq
Ipak va ziravorlar 2018

хосса" МФЙ ҳудудида балиқчилик ва овчилик учун қулай ҳудуд бўлганлиги 
боис ушбу ҳудудда “кемпенг” лар ташкил қилиш лозим. Экотуризм
йўналишида Когон туманидаги “Жайрон” эко қўриқхонаси ва Пешку туманида 
“Қорақир” замирида эко туризмни ривожлантириш мумкин. Сунъий балиқ 
ҳавзаларини ташкил қилиш орқали балиқ овчилигини йўлга қўйиш мумкин. 
10. Шаҳарнинг тарихий қисмида олиб борилаётган ҳунармандлар 
растаси қурилиш ва тарихий обидаларни таъмирлаш ишларида сайёҳлар учун 
қулай инфраструктурани яратиш лозим.
 


136 
Явмутов Д.Ш., доцент, и.ф.н., 
Бухоро давлат университети 
БУХОРОДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ҲУДУДНИНГ ЎЗИГА 
ХОС ХУСУСИЯТЛАРИДАН ФОЙДЛАНИШ 
 
Туризм жаҳон ва айрим мамлакатлар иқтисодиётнинг жадал 
ривожланётган соҳаларидан бирига айлангани ҳеч кимга сир эмас. Халқаро 
савдода уни бежизга жаҳон иқтисодиётининг кучли бешта соҳаси қаторига 
киритишмайдилар. Мазкур соҳа айрим минтақаларнинг, мамлакатларнинг ва 
шаҳарларнинг ялпи даромадининг асосий манбаи ҳисобланади. Бир сўз билан 
айтганда жаҳон иқтисодиётини, хўжалигини белгилаб берувчи асосий 
тармоқлардан биридир.
Туризм соҳасини 2017 йил якунлари бўйича таҳлил қилсак, соҳада жаҳон 
ЯИМнинг 10 %и яратилган. Унда 1,235 млрд. халқаро турист иштирок этган
туризм экспорти – 1,4 трлн. долларни ёки кунига 4 млрд. долларни ташкил 
этди. Соҳада 1,220 трлн. доллар ялпи даромад кўрилди. Дунё бўйича ўртача ҳар 
10 кишидан 1 нафари туризм соҳасида хизмат қилади. 
Ўзбекистон Республикасида юқоридаги рақамларнинг маҳаллий 
кўринишлари қуйидагича: мамлакатимизга 2017 йилда 2,69 млн. хорижий 
фуқаролар ташриф буюрган; 1,581 млн. долл. туризм хизматлари экспорти 
амалга оширилган; юртимизда 560 туроператорлар ва 850 жойлаштириш 
воситалари мавжуд.
2017 йилдан Ўзбекистон туризм соҳасида янги давр бошланди. 
Мамлакатимизда туризмни, жумладан, ички ва халқаро туризмни 
ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Яқин икки йил ичида 
чиқарилган фармон ва қарорлар, улар орқали туризм соҳасида тадбиркорларга 
яратилаётган преференциялар ва имтиёзлар, турли давлатлар билан ўзаро виза 
режимларининг соддалаштирилаётгани, маҳаллий аҳолининг ички туризмда 
иштироки учун берилаётган имтиёзлар ва имкониятлар шулар жумласидандир.
Берилаётган мазкур имтиёзлардан фойдаланган ҳолда маҳаллий ва 
халқаро туризмни ривожлантиришга ҳар бир ўзбекистонлик ўзининг ҳиссасини 
қўшиши зарур деб ҳисоблаймиз. Бунда дам олиб туриб ҳам соҳа ривожига ўз 
ҳиссасини қўшган ҳисобланади.
Туризмни ривожлантириш деганда биз кўр-кўрона хорижий давлатлар, 
туризм ривожланган минтқалар ва шаҳарлар тажрибасини тўғридан-тўғри 
қўллаб бўлмайди. Яқинда бир мақола ўқиб қолдим, мақола муаллифи Париж 
шаҳрига йилига 15 миллион сайёҳ ташриф буюргани, бу рақам ҳатто бизни 
мамлакатимизга ташриф буюрган сайёҳлардан ҳам кўплигини таъкидлаган. 
Бунинг бир қанча кўзга кўринадиган ва кўринмас сабаблари мавжуд.
Париж ва Франциядаги туристик шароитни Ўзбекистон ва Бухорода 
бирданига шакллантириб бўлмайди. Бунинг ўзига хос сабаблари мавжуд. 
Буларни ички ва ташқи омиллар деб ҳам ажратсак бўлади. Ички омиллар 
деганда ҳудуднинг туризмини ривожлантиришда инобатга олиш зарур бўлган 
ўзига хос томонлари, аҳолиси, унинг сони, ижтимоий ва касбий таркиби, 


137 
турмуш 
даражаси, 
минталитети, 
иқтисодиётининг 
тузилиши, 
инфраструктурасининг ҳолати каби омилларни киритамиз. 
Ташқи омиларга эса табиати ва табиий шароити, мамлакатдаги ва унинг 
яқин қўшниларидаги сиёсий вазият, маъмурий-ҳуқуқий тизим, ҳудуднинг 
бошқа ҳудудларда маълум ва машҳурлиги каби омилларни киритиш мумкин.
Бухоро шаҳри ва вилояти мисолида туризмни ривожлантиришнинг ўзига 
хос жиҳатларини инобатга олишни қараб чиқсак, қуйидагиларга дуч келамиз. 
Ҳамма жойда ҳам туризмни, иқтисодиётни ривожлантириш учун мазкур 
ҳудуд тўғрисида бизда тўлиқ маълумот бўлиши зарур. Ушбу мақолани ёзиш 
арафасида, 
зарурат 
туғилиб, 
соҳа 
мутасаддиларидан, 
тегишли 
мутахассисларидан Бухоро вилоятининг туристик потенциали тўғрисида 
маълумотлар сўраганимда, ўзим хохлаган жавобни ола билмадим.
Тўғри, Бухоронинг тарихий, археологик, иқтисодий имкониятлари, базаси 
тўғрисида 
бирқанча 
маълумотлар 
мавжуд 
(меҳмонхоналар 
сони, 
туроператорлар сони, ташриф буюрган сайёҳлар сони ва ҳ.к.). Бироқ булар ҳам 
тўлиқ эмас ва улар вилоятнинг туристик салоҳиятини тўлиқ намоён қилиб бера 
олмайди.
Бизнинг таклифга кўра вилоят туристик салоҳияти маълумотлар базасини 
яратиш лозим (вилоятлар базаси асосида Республиканикини). Унда Бухоро 
вилоятининг табиатидан тортиб, тупроғи, ўсимлиги, ҳайвонлари, рельефи, 
экологияси, минерал булоқлари, қумликлар, чўл ҳудудлари, даволовчи 
хусусиятли, балчиқли ва бошқа рекреацион ҳудудлари, аҳолиси, унинг турмуш 
тарзи, корхоналари ва б. Ушбу маълумотлар базасида туризмни 
ривожлантириш лойиҳалари, дастурлари тузилиши лозим.
Мазкур маълумотлардан фойдаланган ҳолда соҳани ривожлантириш учун 
тегишли мутахассислардан иборат тадқиқотчилар гуруҳларини шакллантириб, 
аввало Бухоро вилоятининг туризмини ривожлантиришда ўзига хос 
томонларини белгилаб олиш зарур бўлади. Ушбу маълумотлар туристларни 
жалб қилиш билан бирга энг аввало соҳани кам харажатлар эвазига самарали 
ривожлантиришга асос бўлади.
Оддийгина битта омил (бундай омиллар анчагина ва уларнинг ҳар бири 
илмий ёндошувни талаб қилади) мисолида Бухорода туризмни ривожлантириш 
имкониятларини кўриб чиқайлик.
Бухоро шаҳрининг географик жойлашган ўрни. Шаҳар чўл иқлими 
ҳукмрон, қурғоқчил ҳудудда, текис рельефда жойлашган. Шаҳарнинг 
географик жойлашуви омили бошқа омилларнинг ҳам шаклланишига асос 
бўлади. Унинг иқтисодиёти, ижтимоий соҳалари, табиати ва табиий 
бойликлари, тарихий обидалари, урф-одатлари ва ҳ.к.
Шу сабабдан Бухоро шаҳри ва вилоятида туризмни ривожлантиришда 
унинг географик жойлашувини инобатга олиш муҳим аҳамият касб этади. Чўл 
минтақасида, қурғоқчил иқлимли ҳудудда жолашгани, Бухорода туристик 
объектларни қўришда, туристик хизматларни шакллантириш ва амалга 
оширишда ушбу кўрсаткичларни инобатга олиш, келаётган сайёҳлар сонини 
янада ортишига олиб келади. Мазкур омил қураётган иморатларда ёзнинг ўта 
иссиқ, қишнинг совуқ бўлишини, ер ости сувларининг, захнинг ер бетига 


138 
яқинлигини, шамол кам бўлсада, у асосан чанг-тўзонли содир бўлиши, табиий 
дарё ва сойларнинг йўқлиги, кўлларнинг камлиги ва мавжудларининг ҳам узоқ 
масофада жойлашганини, чўл яйловлари, барханлар, тўқайлар анча олисда 
жойлашганини, ўсимлик ва ҳайвонлари ҳаёт тарзи ўзига хослигини ва 
бошқаларни инобатга олиш зарур.
Биргина мисолни икки ҳолатда кўрсак бунга янада яққол амин бўламиз. 
Масалан ҳозирда қурилаётган иморатларимизда вилоятнинг табиий-экологик, 
рельеф тузилиши хусусиятлари кўпинча инобатга олинмайди ва шу сабаб 
уларнинг ташқи дизайнини ташкил этувчилари (юза қопламаси, бўёғи, 
нақшлари) қисқа муддатда (5-10 йилда) кўриниш жозибасини йўқотмоқда, яъни 
ранги сўлмоқда, офтоб олади, қопламаси зах оқибатида кўчиб тушади ва ҳ.к.
Иккинчи ҳолатда бир неча юз, айримлари ҳатто минг йиллик қадимий 
ёдгорликларимизда эса бундай қисмлари ҳали ўзининг жозибасини йўқотмаган. 
Чунки, тажрибали ота-боболаримиз уларни қуришаётганда, ҳудуднинг ўзига 
хос томонларини, табиий-экологик шароитларини инобатга олишган ва 
иншоатларни соф табиий маҳсулотлардан яратишган. Ушбу иншоатларни 
қуришда ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларига мос, уларга жавоб бера оладиган, 
меъёридаги материаллардан ва қуриш технологияларидан фойдаланишган.
Бухорода туристларга хизмат қилиш, сервис ишларини ошлиб боришда 
ҳам ҳудуднинг ўзига хос томонларини инобатга олиш катта аҳамият касб этади. 
Иқлимнинг қурғоқчиллиги, намликнинг камлиги, ҳаводаги чанг зарралари 
миқдорининг бошқа ҳудудларга нисбатан кўплиги, қуёш радиациясининг 
юқорилиги, сув ва тупроқда минерал таркибнинг нисбатан оғирлиги 
етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари таъмида акс (бошқа 
ҳудудлардагига нисбатан мазали ва калорияли бўлиши шундан) этиши каби 
кўрсаткичларни инобатга олиш керак. 
Умуман хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон республикаси, жумладан 
Бухоро вилоятининг ижтимоий-иқтисодий, табиий-экологик хусусиятларини 
тадқиқ этиш ва улардан килиб чиққан ҳолда туристик хизматларни кўрсатишни 
ташкил этиш соҳанинг янада самарали ривожланишига олиб келади ҳамда 
Ўзбекистоннинг туристик жозибадорлигини оширади.

Download 7,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish