Сборник тезисов «Ипак ва зираворлар»


“ТУРИЗМ” ФАНИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ УСТИВОР



Download 7,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/206
Sana24.02.2022
Hajmi7,78 Mb.
#227491
TuriСборник
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   206
Bog'liq
Ipak va ziravorlar 2018

ТУРИЗМ” ФАНИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ УСТИВОР 
ЙЎНАЛИШЛАРИ 
 
Мустақил Ўзбекистон Республикасини бозор иктисодиётига асосланиб 
иктисодий жихатдан ривожлантиришни амалга оширилаётган хозирги даврда 
туризм соҳасидаги ислоҳотларнинг ҳам чуқур таҳлиллар аосисда амалга 
оширилишини талаб этмоқда. Бизга маълумки бозор иқтисодиёти шароитида 
ҳар бир мамлакат туризми ўзининг ташқи ва ички мухит элементларига эга ва 
улар доимий равишда муносабатда бўлади. Айниқса ҳозирги жаҳон молиявий – 
иқтисодий инқирози хукум сураётган шароитда, «ахборотли» мухит, бозорга 
мўлжалланган, тадбиркорликка асосланган шароитда бошқа давлатлар туризми 
билан рақобат қила олиш, ўзаро муносабатга киришиши қийин кечади.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда туризм индустрияси ривожлантириш ва 
уни муваффақиятли амалга ошириш бугунги кунда ҳар бир мутахассисдан 
чуқур билим ва катта маъсулият юклаши шубҳасиз.
Туризмнинг ЯИМ даги бевосита ҳиссаси 2015 – йилда 1 810,7 млрд. сўмни 
(ЯИМ нинг 1,1%) ташкил этди. 2016-йилда ушбу кўрсаткич 3,2% га ўсиши 
тахмин қилинмода. 2016-2026-йиллар оралиғида эса 6,2% ошиши 
режалаштирилмоқда ҳамда 2026-йилга келиб бу кўрсаткич 3 404,2 млрд. сўмни 
ташкил этади деб тахмин қилишмоқда. Туризмнинг ЯИМ га умумий ҳиссаси 
2015-йилда 5 490,1 млрд. сўмни (ЯИМ нинг 3,2%) ташкил этган. 2016-йилда 
ушбу кўрсаткич 3,9% га ўсиши тахмин қилинмоқда. 2016-2026-йиллар 
оралиғида эса 6,1% ошиши режалаштирилмоқда ҳамда 2026-йилга келиб бу 
кўрсаткич 10 330,4 млрд. сўмни (ЯИМ нинг 3%) ташкил этади деб тахмин 
қилишмоқда. 


354 
2015-йилда туризмга боғлиқ бўлган иш билан бандлик 141 500 ни ташкил 
этди (умумий бандликнинг 0,9%). 2016-йилга келиб ушбу кўрсаткич 0,8% га, 
2026-йилга келиб эса 4,3% га ўсиб 217 000 киши бандлиги таъминланиши кўзда 
тутилмоқда (Умумий бандликнинг 0,8%). 2015-йилда туризмга боғлиқ бўлган 
иш билан бандлик билвосита саноат билан алоқадор иш жойлари билан 
биргаликда умумий бандликнинг 2,8% ни ташкил этди (439 500 та иш жойи). 
2016-йилга келиб ушбу кўрсаткич 1,3% га ўсиб 445 500 га етиши тахмин 
қилинмоқда. 2026-йилга келиб эса 4,1% га ўсиб 667 000 киши бандлиги 
таъминланиши кўзда тутилмоқда (Умумий бандликнинг 2,6%).
2015-йилда 
ташриф 
буюрувчилар 
экспорти 
(харажатлари) 
568,4млрд.сўмни (умумий экспортнинг 1,5%) ташкил этди. 2016-йилда ушбу 
кўрсаткич 2,3% га ўсиши режалаштирилмоқда, 2016-2026-йиллар оралиғида эса 
6,5% га ўсиши кўзда тутилмоқда ҳамда 2026-йилга келиб ташриф буюрувчилар 
экспорти 1 094,8 млрд. сўмни (умумий экспортнинг 1,5%) ташкил этиши 
тахмин қилинмоқда. 2015-йилда туризмга 864,2 млрд, сўм инвестиция 
киритилган (умумий инвестициянинг 2,2%). 2016-йилга келиб ушбу кўрсаткич 
5,6% га ўсиши режалаштирилмоқда. Келгуси 10 йил ичида эса 5,9% га ўсиши 
тахмин қилинмоқда ҳамда 1 614,2 млрд.сўмни ташкил этиши (умумий 
инвестициянинг 2%) айтилмоқда. 2016-йилда мамлакат 2 059 000 та туристни 
жалб қилишни режалаштирмоқда. 2026-йилга келиб эса бу кўрсаткич 4 409 000 
тани ташкил этиши тахмин қилинмоқда. 
Бир қарашда оддий кўринишга эга бўлган бу рақамлар юқори ва самарали 
бажарилгандагина туризм индкстриясининг пировард натижасига эришиши 
мумкин. Ушбу фаолиятда ҳар бир звено бир-бири билан ижтимоий, руҳий, 
тарбиявий, иқтисодий, ҳуқуқий, касбий муносабатда бўлади ва ўзаро тажриба 
алмашадилар. Замонавий туристик корхоналар фаолиятини бошқариш ўта 
мураккаб жараён ҳисобланади. Шу боисдан меҳнатда юқори натижаларга 
эришиш ва муваффақиятли бошқаришда Туризм фанининг хизматидан 
фойдаланиш, унинг ривожланишига хисса қўшиш катта аҳамиятга эга деб 
ўйлайман. 
Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий майдондаги нуфузи ва мавқеи 
сезиларли даражада ва мунтазам ошиб бормоқда. Бунда мамлакатимиз раҳбари 
Ислом Каримов томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясининг 
пухта ишлаб чиқилганлиги, иқтисодий ислоҳотлар мақсади ва вазифалари, 
амалга ошириш йўлларининг аниқ ва тўғри кўрсатиб берилганлиги бош мақсад 
йўлидаги ютуқ ва марраларнинг салмоқли бўлишига имкон яратди. 
Туризм индустриясини ривожлантириш бўйича илғор халқаро тажрибани 
ўрганиш асосида туризмни ривожлантиришнинг маҳаллий дастурлари ишлаб 
чиқилди ,тасдиқланди ва режага асосан амалга оширилмоқда.
Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива туристик марказлари туризм 
индустриясини ривожлантириш юзасидан аниқ чора тадбирлар мажмуи қабул 
қилинди. Бундан ташқари Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё воҳаси ва Фарғона 
водийси туристик марказлари ҳам жадал суръатлар билан ривожланиб 
келмоқда. Бу туристик марказларда ташкил этилаётган туристик йўналишлар 
ўзининг бетакрорлиги билан ажралиб туради.


355 
Туризм соҳасига инвестицияларни жалб қилиш ҳам муҳим устивор 
йўналишлардан бири сифатида эътироф этилган. Бу учун эса мамлакатнинг 
халқаро майдонда тан олиниши катта аҳамиятга эга. Президентимиз 
таъкидлаганидек, «янги бизнесни қўллаб-қувватлаш» деб аталадиган мезон 
бўйича мамлакатимиз айни пайтда жаҳонда 42-ўринни, тузилган шартномалар 
ижросини таъминлаш бўйича 32-ўринни, иқтисодий ночор корхоналарга 
нисбатан қўлланадиган банкротлик тизимининг самарадорлиги бўйича 75-
ўринни эгаллаб турганлиги айтиб ўтилди. «Кичик бизнес субектларига кредит 
бериш» деб номланадиган кўрсаткич бўйича Ўзбекистон сўнгги уч йилда 154-
ўриндан 42-ўринга кўтарилди ва ўтган йилнинг ўзида рейтингини 63 позицияга 
яхшиланиши, айнан жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувнинг самарали 
меваси дейишимиз мумкин. 
Ислоҳотлар натижасида хизматлар кўрсатиш ҳажми 12,9 фоизга 
кўпайиши, хусусий тадбиркорликнинг улуши 2000-йилдаги 31 фоиздан 
бугунги кунда 56,7 фоизга етгани ёки 1,8 баробар ошгани туризм ва хизматлар 
соҳасидаги яна бир ютуқларимиздан ҳисобланади 
Талабаларга мазкур фан хусусиятлари доирасида қоидалар ва 
хулосаларни пухта ўзлаштиришлари, келгуси фаолиятида самарали 
фойдаланишлари ҳамда ижодий ёндашишларини таъминлаш фанни ўрганиш 
олдида турган асосий вазифалардан биридир. Туризмнинг ривожланганлик 
даражасига эриши учун туристик ташкилотлар иктисодий фаолиятини жахон 
глобаллашуви шароитига мослаштиришни таъминлаш зарур.
Ушбу 
фан 
талабаларда 
зарур 
аниқ 
иқтисодий 
билимларни 
шакллаштиришга қаратилган бўлиб, бу бозор муносабатлари ва иқтисодий 
ишларни маркази ҳозирги кунда бирламчи бўғин корхоналарни самарали 
бошқариш, иқтисодиётни янадан юксалтириш, давлат бошқарув тизимини 
такомиллаштириш ва унинг аниқ функциларини белгилаш жуда муҳим 
ҳисобланади. 

Download 7,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish