201
7. Коваленко С.Н., Сологуб Т.В., Романцев М.Г. Оценка
качества жизни больных инфекционного стационара. – М.,2005
Интернет:http://www.medcentre.com.ua/books/dokazatelnaya-meditsina-
364
8.
http://www.cochrainelibrary.com
9.
http://www.cebm.utoronto.ca/intro/whatis.htm
«ЭРИТМАЛАРНИ ТИББИЁТДАГИ АҲАМИЯТИ» МАВЗУСИНИ
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВОСИТАСИДА ТАШКИЛ
КИЛИШ
Зиямутдинова З.К., Акбарходжаева Х.Н.ТошПТИ
Джаналиева Г.А.
ТДПИ қошидаги педагогкадрларни малакасини ошириш
маркази
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни ва
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» таълимнинг барча босқичларида
ислоҳот ишларини амалга оширишни асосий вазифа сифатида белгилади.
Ислоҳ килишнинг энг муҳим томонларидан бири ўқув-тарбия жараёнини
педагогик технологиялар билан таъминлашдир. Мақсад
таълим-тарбия
жараёнининг унумдорлигини ошириб, юқори малакали,
хорижий
мамлакатлар мутахассислари билан рақобат қила оладиган мутахассис
кадрлар тайёрлаш, уларнинг касбий омилкорликларини шакллантириш
ҳисобланади.
Ҳозирги кунда таълим жараёнида
педагогик технологаялардан
фойдаланиб, таълимнинг самарадорлигини кўтаришга бўлган қизиқиш
кундан кунга кучайиб бормоқда. Замонавий технологиялар қўлланилган
машғулотлар талабалар эгалаётган билимларни ўзлари қидириб
топишларига, мустақил ўрганиб таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни
ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига қаратилган. Ўқитувчи бу жараёнда
шахс ва жамоанинг ривожланиши,
шакилланиши, билим олиш ва
тарбияланишига шароит яратади, шу билан бир қаторда бошқарувчилик,
йўналтирувчилик вазифасини бажаради.
Педагог-олимларнинг йиллар
давомида таълим йўналишида: “Нeга ўқитамиз? Нимага ўқитамиз? Қандай
ўқитамиз?” саволларига жавоб излаш билан бир қаторда қандай қилиб
самарали ва яхши ўқишим мумкин?-деган саволига ҳам жавоб қидирдилар.
Бу эса, олим ва амалиётчиларни ўқув жараёнини техналогиялаштиришга,
яъни ўқитишни ишлаб чиқаришга оид аниқ кафолатланган натижа
берадиган техналогик жараёнга уриниб кўриш мумкин дэган фикирга олиб
келди.
202
Олий мактаб ўқитувчиси ўкув жараёнига қадам қўяр экан, ўз
мутахассислиги бўйича билимдон бўлиш
билан бирга педагогик ва
психологик билимлар, педагогик технология ва ўқитиш методикалари
йиғиндиси бўлган педагогик минимумларни эгаллаган бўлиши шарт.
Педагогик ўқитиш усуллари ўқув жараёнининг асосий қисми
ҳисобланади. Тегишли усулларсиз педагогик
фаолиятни амалга ошириб
булмайди.
Ўқув-тарбия жараёнида педагогик технологияларнинг тўғри жорий
этилиши ўқитувчининг бу жараёнда асосий ташкилотчи ёки маслаҳатчи
сифатида фаолият юритишга олиб келади. Бу эса, талабадан кўпроқ
мустақил ишлаш, ижод қилиш ва ирода каби сифатларни талаб этади.
Ушбу мавзуни педагогик технологиялар воситасида ўқитиш учун
қуйидаги усуллардан фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: