Ўзбекист онда з амонавий интенсив о



Download 10,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/119
Sana24.02.2022
Hajmi10,36 Mb.
#225900
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   119
Bog'liq
интенсив боглар буйича кулланма

5. тупроқ
Тупроқ таркибидаги ҳаво ўсимликларнинг ҳаёти 
учун катта аҳамиятга эга. Тупроқда ҳаво сув бўлмаган 
ҳамма тешикларни тўлдиради. Тупроқ ҳавосида карбо-
нат ангидрид гази атмосферадагига нисбатан анча кўп, 
кислород эса бир оз кам бўлади. 
Мевали ўсимликларнинг яхши ўсиши ва ҳосил бери-
ши учун тупроқ ҳамда тупроқ ости қатламлари сув ва 
ҳавони ўтказувчан бўлиши жуда муҳимдир. Тупроқ ости 
берч, лойқа, тош ва шағалли қатламлардан иборат 
бўлса, ўсимликлар ёмон ривожланади, баъзи ҳолларда 
улар нобуд бўлиши ҳам мумкин. Тупроқ остининг сув 
ўтказувчанлиги ёмон, шунингдек, ер ости сувлари юза 
жойлашганда тупроқ ботқоқланиши мумкин. Сув бун-
дай тупроқ ва тупроқ остидан ҳавони сиқиб чиқаради 
ва мевали дарахтларнинг илдизлари аста-секин қурий 
бошлайди. Дарахтлар суст ривожланади, совуққа, ка-
салликларга чидамсиз бўлади. Ер ости сувлари юза 
бўлган ерларда дарахтлар юқори томонидан қурийди 
ва нобуд бўлади. 
Тупроқ ҳаво муҳити чуқур ҳайдаш ва тупроқни юм-
шатиш билан яхшиланади. Тупроқ ости қатлам енгил 
қумли ва тош шағалли ерларда ҳам мевали ўсимликлар 
жуда яхши ўсмайди. Чунки бундай тупроқлар сувни 
ўтказиб юборади, тез-тез суғоришни талаб этади, озиқ 
моддалар осон ювилиб кетади. Бундай ерларда томчи-
лаб суғориш тизими, айниқса, қўл келади. 
Мева ўсимликларнинг яхши ўсишида 
тупроқ эрит-
маси реакцияси – pH катта аҳамиятга эга. Бу кальций 
ҳамда ўсимликлар учун зарарли ҳисобланган бир қатор 
тузлар – хлор, карбонат, сульфат тузларига боғлиқ. pH 
ҳар хил даражада бўлганда тупроқда физик-кимёвий 
ҳамда бактериологик жараёнлар турлича кечади ва шу 
туфайли мевали дарахтлар pH даражасига ҳар хил му-
носабатда бўлади. Тупроқ эритмаси реакциясига нис-
батан мевали дарахтлар уч гуруҳга бўлинади. Резавор-
мевалилар учун нордон ва бир оз нордон тупроқлар 
(pH 4,6–5,7); уруғ мевалилар (олма ва нок) учун бир оз 
нордон ва нейтрал тупроқлар (pH 6,5–7); данак мева-
лилар, айниқса ўрик, уруғ мевалилардан беҳи учун кам 
ишқорли тупроқлар яхши ҳисобланади. 
Охакка бой бўлган тупроқларда темир етишмовчили-
гидан мева дарахтлари хлороз касаллигига учрайди. 
Тупроқ ишқорийлиги илдиздан дарахтларга боради-
ган озуқалар миқдорининг камайиши ёки кўпайишига 
таъсир кўрсатади. Ишқорийлик ўзгариши дарахт учун 
зарарли алюминий ва марганец миқдорини кўпайишига 
олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, ишқорийлик ил-
дизларнинг ўсишига, азотни тупроқда айланишига ва 
микроорганизмлар ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. 
Сув ишқорийлиги ph 6,5–7,5 бўлганда тупроқдаги фой-
дали элементларнинг энг кўп қисми дарахт ўзлаштира 
оладиган ҳолатга ўтади. Ишқорийлик дистилланган сув 
билан тупроқни аралаштирилиб аниқланади. 
Расм-31. Ишқорийлик даражасига кўра макро- ва мик ро- эле-
ментларнинг илдизлар олиши учун қулай шакл га ўтиши тас-
вирланган. Агар тупроқ ишқорийлиги 7,5 бўлса, дарахтлар 
марганецни тупроқдан олишга қийналади ва аксинча, бошқа 
барча элементлар илдизлар оладиган шаклда бўлади. 


Ўзбекистонда замонавий интенсив олма боғлари
20
Расм-32. А. Пайвандтаг турларига 
кўра экиш зичлиги тасвирланган. 

Download 10,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish