Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/73
Sana24.02.2022
Hajmi1 Mb.
#225597
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati

тафтиш хулосаларига мувофиқ шаклидаги кириш бирикмалар) ёки муайян 
ҳолатни аниқлаштирувчи (яъни, чунончи каби боғловчилар билан келган) 
синтактик бирикмалар киритилади. 
Воқеаларга оид маълумотлар учун ўтган замон феъли хосдир. 
Хронологик изчиллик тамойилига асосан батафсил акс эттирилган воқеаларга 
оид маълумотлар ҳозирги замон учун ҳам, келаси замон учун ҳам бир хил 
аҳамиятга эга бўлган ўтган воқеаларнинг натижаларидан иборат бўлади.
Бу 
турдаги 
маълумотлардан 
кўзланган 
асосий 
мақсад 
коммуникативликдан иборат: ишнинг ҳақиқий ҳолатини шундай баён қилиш 
керакки, мантиқан муайян хулоса чиқариш имконини берсин. Фармойиш 
берувчи маълумотлар қарор-ҳужжатларнинг қарор қисмида ўз аксини топади. У 
келаси замонда қўлланилади, чунки у ҳужжатда баён қилинган воқеанинг 
натижалари белгиланади. 
Айблов хулосаси асословчи баён қисми ва қарор қисмидан иборат бўлади. 
Айблов хулосасининг асословчи баён қисмида ишнинг моҳияти – дастлабки 
тергов жараёнида аниқланган айбланувчи содир этган жиноятнинг жойи, вақти, 
усуллари, асосланган оқибатлари ва бошқа муҳим ҳолатлари, жабрланувчи 
ҳақидаги маълумотлар, айбланувчининг айбини ва жиноятнинг мавжудлигини 
тасдиқловчи далиллар, айбланувчининг айбини енгиллаштирувчи ва 
оғирлаштирувчи ҳолатлар, айбланувчининг ўз ҳимояси учун келтирган важлари 
ва бу важларни текшириш натижалари баён қилинади. 
Айблов хулосасида унда баён қилинган ҳолатлар ўз тасдиғини топган 
ишнинг бетларига ҳавола қилиниши лозим. Айблов хулосасининг қарор 
қисмида айбланувчининг шахси ҳақидаги маълумотлар келтирилади ва мазкур 
жиноят назарда тутилган ЖК моддалари кўрсатилиб, унга қўйилган айблов 
баён қилинади. Айблов хулосаси тузилган жойи ва вақти кўрсатилган ҳолда 
терговчи томонидан имзоланади. 
Айблов хулосасида ахборотнинг уч кўринишидан фойдаланилади. 
Асословчи баён қисмида қайд қилувчи маълумотларнинг унсурлари воқеалар 
билан бирга келади. Масалан, иш материалларидан кўринадики..., гувоҳларнинг 
кўрсатмаларидан келиб чиқадики ва ҳ.к. Воқеаларга оид маълумотлар асосан 
ўтган замон феъллари шаклида берилади ва гапнинг ажратилган бўлаклари 
ҳисобига аниқлаштирилади. 
Айблов хулосасининг қарор қисми қайд қилувчи ва фармойиш берувчи 
маълумотлардан иборат. 
Баённома-ҳужжатлар мазмунан қуйидаги турларга бўлинади:
далилнинг муайян манбаси: айбланувчи, гумон қилинувчи, жабрланувчи, 
гувоҳлар кўрсатмаларининг қатъий юридик ифодаси;


114 
кўздан кечириш, тинтув, олиб қўйиш, экспертиза каби тергов 
ҳаракатларини олиб бориш пайтида аниқланган фактлар тасдиқланадиган 
мустақил далиллар манбаи;
ЖПК нинг қайд қилинган талаблари: тергов жараёнида бажариладиган 
ҳаракатлар (айбланувчини экспертиза тайинланиши тўғрисидаги қарор билан 
таништириш ва ҳ. к.). 
Баённомалар қонунда белгиланган коммуникатив қисмларга эга эмас. 
Ҳаракатлар амалга ошириладиган шароитлар, ҳаракатларнинг ўзлари ва 
уларнинг натижалари баён қилинган қисмлари мантиқан ажратилади. Процесс 
қатнашчилари 
ҳақидаги 
маълумотлар 
ва 
томонларнинг 
ҳуқуқ 
ва 
мажбуриятларини изоҳловчи ёки тергов ҳаракатларини асословчи қонунга 
ҳаволалар мустақил қисмлар ҳисобланади. 
Изоҳловчи ҳаволалар, чунончи, яъни каби боғловчилар ёрдамидаги 
бирикмалар билан ифодаланади. Масалан: менга Ўзбекистон Республикаси 
ЖПК 
моддаларида 
назарда 
тутилган 
айбланувчининг 
ҳуқуқлари 
тушунтирилди, чунончи... 
Асословчи ҳавола матнга моддага мувофиқ, модда талабларига риоя 
қилган ҳолда каби қолиплашган бирикмалар билан киритилади ва вергул билан 
ажратилмайди. 
Баённома-ҳужжатларда фармойиш берувчи маълумотлар мавжуд эмас, 
балки фақат қайд қилувчи ёхуд воқеага оид маълумотлар мавжуд бўлади. 
Воқеага оид маълумотлар – сўроқ қилинганларнинг муайян мазмунга эга 
кўрсатмалари ўтган замонда акс эттирилади ва ҳар доим шундай қайд 
қилиниши керак. Унга юридик кучга эга далиллар манбаи сифатида қаралади. 
Қайд қилинувчи маълумотлар асосан номма-ном берилади: қора 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish