Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Тергов жараёнида сўроқ қилишнинг нутқий стратегияси ва тактикаси



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/73
Sana24.02.2022
Hajmi1 Mb.
#225597
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati

 
Тергов жараёнида сўроқ қилишнинг нутқий стратегияси ва тактикаси 
Дастлабки тергов жараёнидаги сўроқ қилиш юридик диалог турларидан 
бири ҳисобланади. 
Терговчи гувоҳ, жабрланувчилар ёки терговдагиларнинг кўрсатмаларини 
қайд этаркан, қандай эшитган бўлса, айнан шу кўринишда ёзиб ололмайди, 
чунки реал одам ҳеч қачон «ёзганидек» гапирмайди. Терговчи сўроқ 
қилинувчининг кўрсатмаларини ҳар доим ҳам сўзма сўз ёзиб олишга муваффақ 
бўла олмайди. Унга қуйидаги омиллар тўсқинлик қилиши мумкин: 
1) нутқ талаб даражасида бўлмайди, яъни терговчининг изчиллик билан 
баён қилиш йўлига солиб қўйишга уринишига қарамай, гувоҳ, жабрланувчи 
одатда адашиб кетади, мавзудан четга чиқиб кетади, ортиқча гапларни 
гапиради; 
2) сўроқ қилинувчи адабий тилни ўзлаштирмаган бўлади. Таъкидлаш 
жоизки, одам қанчалик ҳаяжонланса, шунчалик унинг нутқи ҳиссий бўёқларга 
бой бўлади, у шунчалик кўп гапиради. Сўроқ қилишнинг шарт-шароити ва 
ҳолати одамни ҳаяжонга солади, шунинг учун ҳам нутқ адабий тилдан йироқ, 
ҳатто, нутқи равон ва бой нутқий тажрибага эга одамнинг нутқи ҳам нотўғри 
бўлади; 


107 
3)оҳанг ва маъно урғусининг сезиларли даражада кўтарилиши баъзан 
маънони ўзгартиради. Агар гувоҳ: Ахмедов соат 9 (яъни айнан 9)да кетди 
деса, бу гапнинг мазмуни бошқа; агар у: Ахмедов тўққизда кетди (Ахмедов, 
бошқа биров эмас) деса мутлақо бошқа маъно ифодалайди; 
4) гувоҳ, жабрланувчилар ёки тергов қилинаётганларнинг нутқида 
паралингвистик ёки тил билан ифода этилмайдиган ҳолатлар (имо-ишора ва 
мимика) мавжуд бўлади. Баъзан нутқ жараёнида мимика ва турли имо-
ишоралар нутқнинг ўрнида келади. Масалан, одам ўзига берилган саволга 
жавоб бериш ўрнига ноилож қўлини силкитади, бу эса ҳар хил талқин 
қилинади. 
Шунинг учун ҳам терговчи ўз нутқини талаб даражасида 
такомиллаштириб бориши ва кўрсатма мазмунига мос ёза олиш маҳоратини 
эгаллаши лозим. 
Биринчидан, гувоҳлар, жабрланувчилар ва умуман сўроқ қи-линаётганлар 
нутқини иложи борича ҳиссиётга берилмайдиган қилиш учун энг қулай 
шароитни яратиш мақсадга мувофиқдир. Сўроқ қилинувчининг нутқи қанчалик 
ҳиссиётдан холи бўлса, терговчида уни тўғри тушуниб олиш имконияти бўлади 
ва унинг мазмунини умумэътироф этилган баённома «тили»га кўчиришда 
хатога йўл қўйилмайди. 
Иккинчидан, сўроқ қилинаётганлар нутқида оҳанг урғуси мавжуд бўлса, 
мазмунини тўғри тушуниб олиш учун ундан қайта сўраш ва унинг мазмунини 
сўзма-сўз ифодалаб беришига эришиш лозим. 
Терговчи сўроқ қилинаётган шахснинг нутқини мутлақ тўғри қабул 
қилдим деб ўйлаши мумкин эмас. Кўпинча имо-ишоралар иккиёқлама ёки кўп 
маъноли бўлиши мумкин. Масалан, бир одам ҳақида: Ахир у... деб столга 
бармоғи билан урилса, бу ё аҳмоқ, ё чақимчи дегани бўлади. Агарда бир одам 
ҳақида: У мана бундай! деб қўл юқорига кўтарилса, у одам баланд бўйли деган 
маънони ҳам, унинг хизмат мавқеи жуда баланд деган маънони ҳам англатади. 
Бундан ташқари, миллий менталитет ва миллий ўзига хосликни ҳисобга олиш 
ва ўз саволини шундай қўйиш керакки, миллий ўзига хосликни тўғри талқин 
қилиш имкони бўлсин. 
Кўрсатманинг ишончлилиги билан боғлиқ бошқа бир муаммо – бу сўроқ 
қилинаётганлар жавобининг терговчи саволининг хусусиятига боғлиқлигидир. 
Сўроқ қилинаётган шахснинг маълумоти, касби, ижтимоий келиб чиқиши, 
нутқий тажрибаси ва бошқа омилларга боғлиқ равишда нутқий кўникмалари 
паст бўлса, терговчининг саволида қўлланилган сўзлар ва конструкцияларни ўз 
жавобида қайтаришга мойиллик кучли бўлади. Бундай ҳолат терговчининг 
сўроғидаги мазмундан анча узоқлашиб кетган шахслар нутқида кўпроқ кўзга 
ташланади. Шунинг учун ҳам терговчи билан сўроқ қилинувчи ўртасидаги 
саволлар тушунарсиз бўлса терговчи ўз сўзини сўроқ қилинаётган одамга қайта 
эслатиши мумкин. 
Шунингдек, сўроқ қилинаётган шахснинг нутқи терговчининг нутқини 
айнан такрорламасдан, терговчи берган йўналиш бўйича ўзининг фикрлаши 
асосида қатъийлик билан давом эттирилса, ортиқча норозиликларни келтириб 
чиқармайди. Агар сўроқ қилинаётган шахс онгли равишда ниманидир 


108 
яшираётган бўлса, унинг нутқида қатъийлик акс этиши мумкин. Терговчининг 
саволларига у бир қолипда «билмайман» деб жавоб бераётган одам Сиз ўзингиз 
кечқурун соат тўққизлар атрофида нима қилдингиз? деган саволга ҳам худди 
шундай «билмайман» деб жавоб бериши мумкин. 
Олинаётган ахборотнинг объектив бўлиши учун муҳим жиҳатлардан бири 
саволнинг аниқ шаклда берилишидир. Нутқнинг ташқи тавсифи уни тўғри 
тушунишда кўринади. Тингловчининг тушуниш даражаси гапдаги сўзлар 
тартиби, у ёки бу сўзга нутқда мантиқий урғу берилиши, гапнинг мураккаб, 
яъни унинг грамматик жиҳатдан мураккаблиги ва бошқа кўплаб омилларга, 
шак-шубҳасиз, сўроқ қилинаётганнинг шахси, унинг ақлий даражасига 
боғлиқдир. 
«Жавоби ўзида бўлган», яъни жавобни эсга солиб турувчи саволлар, 
масалан, Сиз ... бўлмаганмисиз, Сиз ... кўрмаганмисиз... каби салбий 
конструкциядаги саволлар, айниқса қийинчилик туғдиради. Психологиядан 
маълумки, терговчи нутқидаги номақбул конструкция кўпинча тингловчида 
салбий муносабат уйғотади. ...сиз эмасми саволига кўпинча Йўқ, мен эмас деган 
жавоб берилади, чунки бу ҳолат салбий жавоб беришга ундайди. 
«Жавоби ўзида бўлган» саволлар «инонтирувчи» ахборотнинг муайян 
хусусиятига эга. Ёрдамчи саволларнинг уч тури фарқланади: 
1. Маъноси аниқ ва тез тушуниладиган саволлар (Унинг портфели 
бормиди? Ёки Сиз унда портфел борлигини кўрдингизми? Ёки Унинг портфели 
йўқмиди?). 
2. Яширин тарздаги саволлар (Унинг портфели қандай тусда эди?)
3. Cўроқ қилинаётган одамга гумон қилинаётган ёки жиноят содир этган 
шахсга хос бўлган, аммо баъзи деталларигина назарда тутилган саволлар (Рулга 
ўтирган одам қандай кўринишда эди, унинг портфели бормиди?).
Нутқда оқ-қора, кекса-ёш, чиройли-хунук каби баҳоловчи сифатларни 
қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Улар тингловчида тескари таассурот уйғотиши 
мумкин, натижада унинг кўрсатмаси ўз ишончлилигини йўқотади. Агар 
кимнидир: «Бу одам кексами» деб сўралса, аниқ жавоб «Йўқ, ёш». – «Оқ 
костюмдами?» – «Йўқ, қора» шаклида бўлади. Аслида эса бу одам қирқ 
ёшларда (ёш ҳам эмас, қари ҳам) ва қорамтир кўк костюмда бўлиши мумкин.
Шунингдек, 
баҳоловчи 
тушунчалар 
ифодаланган 
гувоҳлик 
кўрсатмаларининг тили ҳақида ҳам алоҳида тўхталиш жоиз. Масалан, «кекса» 
тушунчаси турли ёшдаги одамлар учун турличадир. «Баланд бўйли» тушунчаси 
унчалик баланд бўлмаган одам учун бошқача, новча одам учун бутунлай 
бошқача. Умуман олганда, кўрсатма камида икки марта, бироқ турли нутқий 
кўринишларда, яъни нарса-буюм, воқеа-ҳодисаларни билдирувчи аниқловчилар 
билан ифодалансагина объектив жиҳатдан ишончли саналиши мумкин. Баъзан 
қўшимча изоҳлар ҳам хатоликнинг олдини олади. Шунинг учун кўрсатмани 
қайтариш, янада аниқроқ қилиб такрорлаш жуда ҳам муҳимдир. 
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, терговчи шундай шаклда саволни бериши 
ва шундай тил воситаларини танлаши керакки, у сўралаётган одамга тушунарли 
ва етиб борадиган бўлсин. Бунинг учун терговчи ўз суҳбатдошининг нутқий 


109 
тажриба даражасини инобатга олиши ва ўзи ҳам юридик диалогнинг нутқий 
стратегияси ва психологияси кўникмаларини тўлиқ эгаллаган бўлиши лозим. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish