Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 
1. Апраксина.О.А. Методика музыкального воспитания в школе. 
(Учебное пособие для пед. институтов по спец. 2009 «Музыка и пение») -
М.: Просвещение2013-222с 
2.Музыкальная психология: Учебное пособие. / автор сост. Кадиров 
Р.Г., -Т. Музыка, 2005. -80 с. 
3.Д.Соипова Мусиқа ўқитиш назарияси ва методикаси Ўқув 
қўлланма.Т.2009 ЎзДК. 
4. Арчажникова Л.Г. Профессия-учитель музыки. -М.: Просвещение,
2004. -110 с. 
4-МАВЗУ: “МУМТОЗ МУСИҚА АНЪАНАЛАРИ ВА УЛАРНИ 
ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ” 
РЕЖА 
1.Анъанавий қўшиқларнинг дастлабки намуналари 
2.Анъанавий мусиқий мероснинг чолғу ва айтим ижрочилиги 
4.1.Анъанавий қўшиқларнинг дастлабки намуналари. 
 Ўтмишдаги мусиқий назарий рисолаларда ўн икки мақом Дувоздаҳ 
мақом мажмуаси ва унга кирган 24 шўъба ва олти овоза ҳақида мулоҳаза 
юритилади. Ўн икки мақом Ўрта осиёда XVII асрда ҳам қўлланилган - деган 
фикрлар ёзма манбаларда мавжуд. Биз бир неча далилларга суяниб 
Шашмақом тахминан XVIII аср ўрталарида, ўзидан олдинги мақом 
ижодиёти анъаналари асосида узил-кесил шаклланган. Мақомларнинг 
дастлабки намуналари Шарқда ҳозиргидек нота ёзувлари бўлмаганлиги 
учун бизгача етиб келмаган. Шунинг учун, уларни эндиликда Шашмақом 
мусиқаси асосида тасаввур этишимиз мумкин. 
Ўн икки мақомнинг Шашмақомга муносабати масаласига келсак, 
улардаги мақом ва шўъбалар номи кўпинча бир хил. Бу эса Ўн икки 
мақомдаги айрим мақом ва шўъбалар олти мақомга бирлаштирилиб, яхлит 
туркум холига келтирилганидан дарак беради. шашмақом таркибида Ўн 
икки мақомдаги номлар учрашини ҳисобга олиб, бу ерда Ўн икки мақом ва 
уларнинг шўъбаларини санаб ўтамиз. Ўн икки мақом мажмуасига қуйидаги 
мақомлар, уларнинг маълум кўринишлари - овоза ва шўъбалар киради: 
Ушшоқ, Наво, Буслиқ, Рост, Хусайний, Ҳижозий, Роҳавий, Зангула, Ироқ, 


161 
Исфаҳон, Зирафканд, Бузрук. Овозлар: Наврўз, Салмак, Гардония, Гавашт, 
Мойё, шаҳноз. Ўн икки мақомнинг шўъбалари қуйидагича аталади: Дутоҳ, 
Сегоҳ, Чоргоҳ, Панжгоҳ, Ашийран, Баётий, Наврўзи, Араб, наврўзи Хоро, 
Наврўзи Баётий, Хисор, Нухуфт, Уззол, Авж, найриз, Мубаркаъ, ракб, 
наврўзи сабо, Хумоюн, Зовулий, Исфахонак ва рўйи Ироқ, бастаи Нигор, 
Ниҳованд, Жавзий, Мухайяр. 
Шашмақом 
ўзбек 
халқи мусиқа меросида 
жуда катта ўрин тутади. 
Шашмақом 
йўлларида 
миллий 
ва 
маҳаллий 
мусиқанинг бой оҳанглари, 
вазн хусусиятлари, доира 
усуллари 
ва 
ашулалар 
шеърларини мослаб тушира 
билиш қоидаларига боғлиқ 
қатор 
томонлар 
мужассамланган. У 250 га 
яқин чолғу ва ашула йўлларини ўз ичига олади. Улар асосида яратилтан 
юзлаб халқ куй ва ашула намуналари, сурнай йўллари ҳисобга олинса, 
мақомларнинг халқ мусиқасида тутган мавқеи нақадар баланд эканини яна 
бир бор амин бўлиш мумкин. Шашмақом тожикча олти мақом демакдир. 
Шашмақом таркибидаги Бузрук, Рост, Наво
г
Дугоҳ, сегоҳ ва Ироқ 
мақомларининг ҳар бири йирик шаклдаги асарлар бўлиб, 20 тадан 45 тагача 
катта ва кичик ҳажмдаги мақом йўлларини ўз ичига олади. Ўтмишда 
мақомларнинг ижро этилишида танбур ва доира етакчи созлардан 
ҳисобланган. Ҳозир эса, унинг таркиби анча кенгайганини кўриш мумкин. 
Илгари мақом дасталарига киритилмаган чанг, қўшнай, ғижжак, қашқар 
рубоби, дутор, сўнги йилларда эса уд, қонун каби созлар киритилиб, гуруҳ 
анча кенгайтирилди. Бинобарин мақом чолғу йўлларининг оҳангдор, 
жозибали ижро этилиши учун янада бой имкониятлар яратилди. 
мақомларнинг ҳар бири икки бўлимдан - чолғу ва ашула бўлимидан иборат. 

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish