Наманган мухандислик-курилиш институти транспорт факультети энергетика кафедраси битирувчиси


 Ўзбекистон энергетикасини яшиллаштириш бўйича янги лойиҳалар



Download 1,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/39
Sana24.02.2022
Hajmi1,68 Mb.
#220694
TuriДиплом
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
xozirgi zamon elektr kurilmalari asosida avtonom elektr taminotini tashkil etish tizimlarini lojixalash

3.3 Ўзбекистон энергетикасини яшиллаштириш бўйича янги лойиҳалар.
 
Иқтисодий тадқиқотлар Маркази маълумотларига кўра, 2020 йилдан 
сўнг суюқ углеводородлар танқислиги ўсиб боради ва 2030 йилга бориб 
энергетика ва мамлакат иқтисодий хавфсизлигига таҳдид солади (йилига 4,5 
млн тоннани ташкил этиши мумкин).
2020 йилдан сўнг табиий газни қазиб олиш тўхтатилади, ички 
талабнинг ортиши экспортнинг тўхтатилишига олиб келади. 2030 йилдан 
сўнг мамлакат энергетик барқарорлигини таъминлаш учун йилига мамлакат 
энергетик балансининг 21% ини ёки камида 12-13 млн. тонна нефтга 
эквивалент муқобил энергия манбаларини алмаштириш керак бўлади. 
Ўзбекистонда муқобил энергетикани тадбиқ этишга қизиқиш кучли, муқобил 
энергетиканинг ривожланиши юқори технологиялар соҳасида минглаб янги 
ишчи ўринлари ташкил этилишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, қуёш 
энергетикаси СО2нинг ҳавога чиқишини кескин қисқартириш ва экологияни 
яхшилаш имконини беради. 
Тошкентда бўлиб ўтган ТРМ ва ҚЭМ бўйича бизнес-форумда 
“ЎЗБЕКЭНЕРГО” ДАК яшил энергетикани ривожлантириш бўйича 
режаларини айтиб ўтди. Шундай лойиҳалардан бири 100 мегаватт қувватга 
эга бўлган Шамолбоғининг қурилиши ҳисобланади. 
Шамол боғи – бу кўп сонли шамол энергетик қурилмаси (ШЭҚ) 
ўрнатиладиган катта очиқ майдон. ШЭҚ шамол таъсирида айланувчи 
баландлиги 100 м. дан кўп, икки ёки уч парракли устун кўринишида бўлади. 
ШЭҚ аҳоли яшаш пунктлари атрофига ўрнатилади ва ишлаб чиқилган 
муқобил электроэнергетикадан фойдаланадилар. 
Бу лойиҳанинг мақсади Ўзбекистон ҳудудида электроэнергия ишлаб 
чиқаришда қайта тикланувчи энергия улушини оширишга мўлжалланган. 
Лойиҳани ички маблағлар ва грант инвестициялар ҳисобига амалга ошириш 
режалаштирилмоқда. 


81 
Бу қиммат лойиҳа ҳисобланади. У 8 м/с шамол тезлигида 15 йилда ўзини 
оқлайди. Бу каби объектнинг ишлаш вақти 20 йилни ташкил этади. Объектни 
утиллаштиришни назарда тутиб, лойиҳани ишлаб чиқишда экологик ташкил 
этувчини ҳисобга олиш керак. 
Қуёш электростанциясини қуриш “ЎЗБЕКЭНЕРГО” ДАКнинг иккинчи 
кенг қамровли лойиҳаси ҳисобланади. Йилига 110 млн. киловатт/соат 
қувватга эга бўлган станция қуриш режалаштирилган. Бу лойиҳанинг нархи 
250 млн. долларга тенг. 
Ўзбекистонда гелиоэнергетикани қўллаш салоҳияти катта. Шунинг учун 
маазкур йўналишнинг ривожланиши бир қатор афзалликка эга. Умуман, 
ноанъанавий қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш орқали 
“яшиллаштириш” сиёсатини олиб бориш 2050 йилга бориб энергия ишлаб 
чиқаришнинг умумий ҳажмида углеводородлар улушини 50% гача 
қисқартириш имконини беради.

Download 1,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish