Конференция материаллари Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Илмий-техник кенгашининг қарори асосида нашрга тавсия этилди. Баённома №10



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/85
Sana24.02.2022
Hajmi2,77 Mb.
#220283
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   85
 Холиқулов О.Х - СамИСИ ўқитувчиси 
Каржавов Б.З - СамДАҚИ ўқитувчиси 
Қурилиш соҳаси бугунги кунда жаҳон иқтисодиётида жуда тез 
суръатларда ривожланаётган иқтисодий соҳа хисобланади. Маьлумотларга 
қараганда қурилиш соҳасидан даромад келтириш бўйича дунёда нефт қазиб 
олиш ва автомобилсозлик саноати ҳамда туризм соҳасидан сўнг 4 ўринда 
туради. Мамлакатимизда ҳам қурилиш соҳаси йилдан йилга ривожланиб 
бормоқда. Жорий йилда бу борадаги қурилиш ва ободонлаштириш ишларига 
3 триллион сўм маблағ йўналтирилди.[1] 


175 
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси барча замонавий қурилиш 
транспорт турларига эга. Республикада қурилиш соҳасида асосий воситаларни 
тўғри иш фаолиятини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Қурилиш соҳасида ҳисоб юритиш жуда масъулиятли вазифа. Турфа хил 
ишларни тўғри ҳисобга олиш ва акс эттириш керак бўлади. 
Қурилишдаги бухгалтерия ҳисоби, уни ташкил этиш ва юритишда 
нафақат бухгалтерия ҳисобини юритишнинг умумий қоидаларига, балки 
унинг хусусиятини акс эттирадиган ҳужжатлар ва йўриқнома материалларига 
ҳам таяниш зарур. 
Ўзбекистонда қурилишни тартибга солувчи асосий норматив 
ҳужжатлар қуйидагилардир: 
● Шаҳарсозлик кодекси ; 
● Фуқаролик кодекси; [2] 
● Ягона қурилиш регламенти; [3] 
● шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари. 
Иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида асосий воситалар қуйидаги 
манбалардан қабул қилинади: - қурилиш тугалланган бино ва омборларни 
қабул қилиш; - ўрнатиш учун қўшимча маблағларни талаб қилмайдиган асбоб 
ва мосламаларни қабул қилиш; - фойдаланилган асосий воситаларни қабул 
қилиш; - бошқа корхона ва ташкилотлардан асосий воситаларни қабул қилиш; 
- қайтариб бермаслик шарти билан асосий воситани қабул қилиш; - асосий 
воситаларни ижарага олиш. Мулкчилик шаклидан қатҳий назар асосий 
воситаларнинг қабул қилиниши ёки уларни тугатилиши далолатномалар 
билан расмийлаштирилади. Агар қабул қилинаётган асосий воситалар бир 
корхонадан иккинчи бир корхонага берилган ёки сотилган бўлса, олаётган 
корхона раҳбарининг фармойишига асосан махсус комиссия тузилади. Бу 
комиссия аҳзолари асосий восита бўйича қабул қилиш далолатномасини 
тузадилар. Далолатномада асосий воситанинг номи, жойлашган ўрни, баланс 
баҳоси (сотиб олиш баҳоси) кўрсатилади. Агар қабул қилинган асосий восита 


176 
ишлатилган бўлса, ишлаган даврига таалуқли бўлган эскириш суммаси ҳам 
далолатномада кўрсатилади.
Асосий воситаларнинг қурилиши Республика аҳамиятига эга бўлса, 
уларни қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома махсус давлат қабул 
комиссияси томонидан тузилади. Бевосита, ишлатилмайдиган асосий 
воситалар қандай бирламчи хужжатлар ва қайси норматив ҳужжатлар асосида 
расмийлаштирилади? деган саволга жавоб беришга тўғри келади. Ушбу 
асосий 
воситаларни 
омборхонага 
кирим 
қилинганда 
бухгалтерияда 
ёзувларини тўғри акс эттириш ва расмийлаштиришини бевосита назоратини 
йўлга 
қўйиш 
мақсадга 
мувофиқ 
ҳисобланади. 
Корхона 
томонидан 
ишлатилмаётган асосий воситалар мавжуд. Бу асосий воситалар корхонага 
тегишли бўлинмаларидан (масалан, дам олиш зонасидан ва бошқа жойлардан) 
олиб келинган. 
Асосий воситалар асосий воситавал корхонангиз балансининг қайси 
моддасида ҳисобга олинганига эҳтибор беринг. Улар шўъба ёки қарам 
хўжалик жамиятларига инвестициялар шаклида ҳисобга олинган бўлиши 
мумкин. Бундай ҳолатларда активларни асосий воситавал омборга кирим 
қилиб, ҳисоб сиёсатига асосан уларни классификацияланишига қараб тегишли 
счётларда акс эттирасиз. Масалан, асосий воситалар 0820 “Асосий 
воситаларни харид қилиш” счётида, материаллар 1000 “Хом ашё ва 
материаллар” счётида. Активларни кирим қилиш учун сизда асос бўлиши 
керак (масалан, шўъба корхонасининг ликвидация қилиниши ёки бошқалар). 
Кейин эса комиссия тузиб, бошқа харакатларни амалга оширасиз. 
Корхонада ишлатилмаётган асосий воситалардан (асосий восита) 
кейинчалик фойдаланилмаса уларни ликвидация қилиш, сотиш, текинга 
бериш ёки бошқача йўл билан ўзга шахсларга ўтказиш орқали балансдан 
чиқариш мумкин. Агар асосий воситалардан вақтинчалик фойдаланилмаса, 
уларни маҳлум муддатга консервация қилиш мумкин. Ушбу харакатларни 
амалга ошириш учун корхонада раҳбар ёки бош инженер бошчилигида 
комиссия тузиш керак. Комиссия асосий воситаларнинг ҳолатини, улар 


177 
фойдаланишга яроқли ёки яроқсиз эканини, қайта тиклаш мақсадга мувофиқ 
ёки мувофиқ эмаслигини ва шунга ўхшаш масалаларни аниқлайди, кейин эса 
уларни қай тарзда тасарруф қилиш мақсадга мувофиқ бўлиши тўғрисида 
таклиф беради. Асосий воситаларнинг кейинги тақдири тўғрисида қарор 
қабул қилинганидан кейин, уларнинг ҳисобини қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда юритасиз. 
Асосий воситаларни балансдан чиқариш 5-сон БҲМС ва асосий 
воситада 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатга олинган (кейинги 
ўринларда Низом)га асосан амалга оширилади. Низомда асосий воситаларни 
турли сабаблар билан (ликвидация қилиш, сотиш, текинга бериш ва 
бошқалар) ҳисобдан чиқариш тартиби, бунда тузиладиган бирламчи 
ҳужжатлар ва турли ҳолатлардаги бухгалтерия ўтказмалари батафсил 
тушунтирилган. Активларни асосий воситалар таркибидан чиқаришда улар 
ёки уларнинг қисмлари материаллар сифатида омборга кирим қилиниши 
ва 0100 “Материаллар” счётида ҳисобга олиниши мумкин. Батафсил тушуниш 
учун Низом қоидалари 
билан 
танишинг. 
Ундан 
ташқари, 
Асосий 
воситаларнинг балансдан чиқишида солиқ мажбуриятлари юзага келиши ёки 
улар бўйича солиқ мажбурияти тугатилиши мумкин. [4] 
Асосий воситани консервация қилиш қуйидаги ҳолларда амалга 
ошрилади: 
Техник даражаси замонасосий воситаий талабларга мувофиқ 
эмаслиги аниқланган ёки 3 ой мобайнида ишлаб чиқариш мақсадларида 
фойдаланиш зарурати бўлмаган асосий воситалар – уларга бўлган талаб 
тиклангунгача ёки янги мулкдорга сотиш дасосий воситарида, бироқ 24 ойдан 
ортиқ бўлмаган муддатга консервация қилиниши мумкин. [5] 
Асосий воситаларни консервация қилиш “Фойдаланилмаётган 
асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация 
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (ВМҚ 16.09.2003 йил № 401) асосан 
амалга оширилади.


178 
Консервация қилинган асосий воситалар 0199 “Консервация 
қилинган асосий воситалар” счётида ҳисобга олинади (21-сон БҲМС) ва 
консервация муддати давомида уларга эскириш ҳисобланмайди. [6] 
Асосий восита мол-мулк солиғи солинадиган объектлар қаторига 
кирадиган бўлса (СКнинг 266-моддаси), улар консервация қилинганидан 
кейин ҳам солиқ тўловчида улар бўйича мол-мулк солиғини тўлаш 
мажбурияти сақланиб қолади, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 
консервация қилинган кўрмас мулк ва тугалланмаган қурилиш объектлари 
бундан мустасно (СКнинг 269-моддаси). 
Адабиётлар. 
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 
учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга 
Мурожаатномаси. 2018 йил 28 декабр 
2. Фуқаролик кодекси 37-боби, 1, 3-параграфлари. 
3. Ягона қурилиш регламенти ВМнинг 20.08.2013 йилдаги 229-сон 
қарорига 3-илова. 
4. Солиқ 
Кодексининг 132,133-моддаси, 204-моддаси, 355-моддаси, 266-
моддаси. 2019 йил 7 январдаги ўзгаришлар билан. 
5. “Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган 
объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (ВМҚ 
16.09.2003 йил № 401). 
5-сон БҲМС “Асосий воситалар ҳисоби” 32-банд. 
ҚУРИЛИШ УЧАСТКАЛАРИДА МЕҲНАТ САМАРАДОРЛИГИГА 
ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish