Иш принсипига кўра хавфсизлик автоматика тизими қуйидагиларга
бўлинади:
o
термоҳимояли;
o
термоэлектрик
o
пневматик.
Газли аппаратлардаги автоматик ростлаш тизимларида турли ҳарорат
ва босим датчиклари (биметалли, дилатометрик
кенгайиш термометрлари,
манометрик термометрлар ва пружинали манометрлар) ишлатилади. Газли
автоматикада бевосита ва билвочита таъсир этувчи ростлагичлар
ишлатилади. Билвосита ростлагичлардан одатда
электрик ва пневматик
ростлагичлар ишлатилади.
Термоҳимояли хавфсизлик автоматика тизимида стационар заполник
ёндирилгач, уни алангаси датчикни қиздиради, у эса иссиқлик
таъсирида
газни горелкага бериш клапанини очади. Бу тизимда монометалли,
дилатометрик, диметалли ва манометрик датчиклар ишлатилади.
Термоэлектрик хавфсизлик автоматикаси тизимида термопарани
иссиқ уланмаси қиздирилганда э.д.с. ҳосил бўлиши фойдаланилади. Бу тизим
(1-расм) электромагнит клапан стационар заполник ва термопарадан иборат.
Ишга
тушириш тугмаси босилганда, иикитали клапанга эга бўлган якор
юқори клапанни (горелкага газни очувчи) ёпиб пасткичини очади. Бу ҳолда
заполникка термопара заполник алангаси билан исиганда газ берилади.
1-расм. Термоэлектрик хавфсизлик автоматикаси тизими схемаси.
Электромагний чўлғами бўйлаб ток ўтади, клапан билан боғланган ток
юқорига ҳаракатланиб, дискли якорга қисилади ва газни очади. Агар
заполник ўчиб қолса, термопара совийди, электромагнит клапан чўлғамидаги
ток эса йўқолади, дислик якор электромагнит ўзаги томонидан ушлаб
турилмайди. Натижада иккитали тарелкасимон клапан пастки пружина
таъсирида юқорига кўтарилади ва горелка, заполникга бораётган газни ёпади.
Хавфсизлик автоматикасини термоэлектрик қурилмалари термоҳимоя
тизимларига нисбатан анча ишончли ва кам инерсияли ҳисобланади. Аммо,
бу тизимларда аланга ўчгач ишга тушиш вақти анча катта бўлиб, 60 с.
боради.
АБ хавфсизлик автоматикаси пневматик тизим бўлиб,
термоҳимоя ва термоэлектрик тизимларга нисбатан анча мукаммал. Ушбу
тизим заполник ва горелкага газ берилишини назорат қилади, шунингдек
аппаратни тяга бузилганида ёки қозон ағдарилганида ўчирилишини
таъминлайди. Автоматика клапан-кесгич ва реле-инвертордан иборат бўлган
ижро блоки ва ижро блоки билан импулс трубкалари ёрдамида уланган
датчиклардан иборат. АБ автоматикаси билан асосан ПГС-1А, ПГС-2 А газ
плиталари таъминланади.
АРБ ростлаш ва хавфсизлик автоматикаси мўрида тяга
бузилганида ёки қозон ағдаралиганида газни горелка ва заполникка
берилишини тўхтатади, тизим буғ-сувли кўйлакдаги буғ босимни ростлайди.
2АРБ автоматикаси асосан газли пишириш қозонларида ўрнатилади.