Назорат саволлар
1. РЭАларнинг фойдаланувчи учун асосий хусусияти нимадан иборат.
2. Техник эксплуатация қилиш жараёнида системанинг ҳолати қандай
бошқариб борилади.
3. Замонавий техник диагностика қилиш деганда нима тушунилади.
2-маъруза
Ихтиёрий мураккабликдаги радиоэлектрон аппаратурада
носозликларни мантиқий аниқлашга тизимий ёндошиш.
Режа:
1. Замонавий радиоаппаратуралар
2. РЭА нинг умумий тузилиши схемаси
3. РЭА сининг асосий ФҚПлари
4. РЭ системасининг асосий техник параметрлари
Замонавий радиоаппаратуралар – бу функционал мўлжалланиши,
қўлланиш соҳаси, тузилиши, таркибидаги элементлар сони ва боғланиши,
тўлқинли ва энергетик диапазони, системада кечадиган жараёнларга қараб
мураккаб система ҳисобланади. Кўпгина РЭАлар ягона умумий тузилишга ва
аниқланган парметрлар – функционал қўлланиладиган параметрлар (ФҚП),
техник параметрлар (ТП),техник эксплуатация параметрлари (ТЭП)
тўпламларига эга ҳисобланади.
Радиоэлектрон аппаратуралар радиоканаллар орқали, электромагнит
тўлқинлар ёрдамида ахборотларни узоқ масофаларга узатиш ва қабул қилиш
учун мўлжалланган қурилмалардир. РЭАларда сигналларга ишлов бериш
амалга оширилади, масалан сигналларни сезиш, уларни баҳолаш, турли
шовқинлар, халаллар ва бошқа сигналлар фонида кераклигини ажратиб
олиш, трактлардаги шовқинларни бостириш, частотали фильтрлаш ва
сигнални кучайтириш.
РЭА нинг умумий тузилиши схемаси таркибига қуйидаги қурилмалар
киради: ахборот манбаи, ахборот ўзгартиргич (кодер), узатиш тракти
модулятори, ўта юқори частота (ЎЮЧ) генератори, қабул қилиш ва узатишни
амалга оширувчи антенна-фидер қурилмаси (АФҚ), частота ўзгартирувчига
(ЧЎ), оралиқ частота кучайтиргичига (ОЧК), демодуляторга, декодерга,
сигнални аниқловчи қурилмага (САҚ) ва унинг параметрларини ўлчовчига
(ПЎ) эга кириш занжири қабул қилгичи, ахборотни тасвирловчи индикатор
ва ахборот олувчилар киради. РЭА сининг энг асосий қисми бўлиб автоматик
ростловчи (АЧЎ) ва бошқарувчи қурилма (АБҚ) ва ёлғон сигналларни
стабилловчи қурилма (ЁССҚ), шуниндек таъминлаш манбааси ва турли
кўринишдаги энергия ўзгартиргичлари ҳисобланади.
РЭА битта узатувчига эга ва бир қанча қабул қилувчига эга
системаларда ёки аксинча, симплекс ва дуплекс схема бўйича ишлаши
мумкин.
РЭА сининг асосий ФҚПларига қуйидагилар киради:
- РЭАнинг фаолиятининг ишчи соҳаси, яъни минимал ва максимал
узоқликдаги фаолияти (D
min
ва D
max
); минимал ва максимал азимут қиймати
(α
min
ва α
max
); жойнинг минимал ва максимал бурчак қиймати (β
min
ва β
max
)
ёки баландлиги (h
min
ва h
max
) биланчегараланган ишчи соҳаси;
- ўлчанаётган координаталар миқдори ва хатолик катталиги билан
аниқланадиган параметрларнинг ўлчаш аниқлиги (кўпинча миқдорий
ўлчашда А-σ
А
параметрларни ўлчашнинг ўртача квадратли хатоликлари
танланади);
- ахборотларга ишлов бериш учун сарфланадиган вақт билан
аниқланувчи оперативлик;
- ўтказувчанлик
хусусияти
(“савол-жавоб”
тамойили
бўйича
ишлайдиган РЭВ учун) аниқланган вақт интервали давомида, берилган
аниқликда бир вақтда хизмат кўрсатувчи тизимлар сони билан аниқланади;
- РЭВ ни радиотехник тизимлар каби рухсат бериш хусусияти;
- бузилишга барқарорлиги ва самарадорлиги;
- массаси, ўлчами ва сарф қиладиган қуввати (энергияси).
РЭАсининг техник параметрлари берилган ФҚПларни ишлашини
таъминловчи инженерлик ечимлар ҳисобланади.Техник параметрлар
РЭАсини
радиоэлектроника
маҳсулоти
сифатида
изоҳлайди.
Бу
параметрларнинг қийматлари ва техник ечимлари оптималлик
критерияларига мос келувчи оптимал қийматга яқинлашган ёки унга тенг
бўлиши керак. Параметрлар миқдори ва таркиби ФҚП мажмуаси ва
функционал мўлжалланишига боғлиқ ҳисобланади. Улар ҳар бир параметри
алоҳида битта ёки бир қанча қурилмаларнинг асосий кўрсаткичи бўлиб
ҳисобланаган РЭ системани характерлайди.
РЭ системасининг асосий техник параметрларига қуйидагилар киради:
- радиотўлқин диапазони (λ
min
… λ
max
);
- сигнални ва унинг параметрларини модуляция қилиш услублари
(модуляция чуқурлиги К
М
, модуляция қилувчи функциянинг
кўриниши, модуляция частотасиF
М
);
- нурланиш методи – нурланиш йўналиши – G(α,β,γ);
- узаткичнинг импульсли ва ўртача қуввати (Р
и
, Р
ўр
);
- сигнал давомийлиги (τ
и
, τ
р
, τ
с
);
- антеннанинг йўналиш диаграммаси шакли (cosec
2
, cosec
3/2
);
- қабул қилгичнинг шовқин коэффициенти N
sh
, қабул қилгичнинг
сезгирлиги;
- қабул қилгичнинг ўтказувчанлик хусусияти ΔF
ққ
;
- қабул қилувчи трактнинг статик характеристикалари (Р
р о
, Р
l T
);
- қабул қилувчи трактнинг оптималлаш даражаси;
- конструкцияси ва элементлар базаси;
- тасвирлаш,
ўлчаш
ва
сезиш
қурилмасининг
чиқиш
характеристикалари.
РЭ системасининг техник характеристикалари системани лойиҳалаш
даврида шакллантирилади ва фан ва техниканинг замонавий даражасига мос
келиши керак ҳисобланади. Элементлар базаси, схематик ечимлар
структурани оптималлаш, юқори пухталикни таъминлаш системани
яратишдаги асосий самарадорлик ҳисобланади.
Техник эксплуатация (ТЭ) қилиш параметрлари системадан
функционал фойдаланишда унинг ичида ва системадан ташқарида
ўрнатиладиган,
системанинг
ишлаши
давомидаги
ўзгаришларни
тасвирловчипараметрлардир. ТЭ қилиш параметрлари таркибига аввало
пухталик хсусияти параметрларини, яъни бузилишга барқарорликни,
чидамлилиги, сақланишлиги, таъмирлаш мумкинлиги ва уларнинг ўзаро
боғлиқлигини киритиш мумкин. Системанинг техник эксплуатацияси шу
боғлиқликнинг характерига, системанинг тузилиши хусусиятига ва
системанинг компазицион тасвирланиш хусусиятига боғлиқ ҳисобланади.
Шундай қилиб ТЭ параметрлари гуруҳига бузилишга барқарорлик,
чидамлилик, таъмирталаблик, чиқишдаги ва киришдаги сигналларнинг
турлича ҳолатлилиги, системанинг функционал қўлланилишига тайёрлиги,
элементлар ва боғланишлар тўпламлари, системанинг структураси ва
композицияси кабилар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |