ЕТТИНЧИ БОБ
РОБИЯ ҲИКОЯСИ
Оппоқ тонг
Қор тушгани билан ҳали ер музламаган эди.
Картошканинг қолганини шу бугун қазиб олмасак
– тамом. Кечаси ер яхлайди-ю, шунча нарса нобуд
бўлади. Ҳалиям қор учқунлаб турар, аммо ҳаво
илиқ эди. Бобом кафти билан қорни суриб ташлаб
палакни топадида, кетмон уради. Хотин-халаж
шоша-пиша картошкани териб, замбилга юклай-
ди. Олимжон иккаламиз пайкал четида турган
ҳўкиз аравага ташиймиз. Нимадир деб кўнглини
кўтаргим келади.
– Аканг кетдиларми?
– Бугун кузатиб келишди! – Бола оғзидан буғ
чиқариб энтикиб-энтикиб нафас олади. – Акам ях-
шилар-а, опа?
– Яхшилар! Кўрасан, яқинда орден тақиб кела-
дилар.
Кўзойнагини йилтиратиб, «яхши кўриш айб
эмас-ку», деб илтижо қилган Очил ака, тоғамнинг
бўйнига осилиб, «мениям обкетинг», деб ялинган
196
Раъно келинойим, оппоқ қор босган дала, қўлга
олсангиз чаёндек чақаётган муздек картошкалар
– ҳаммаси аралаш- қуралаш бўлиб кўз ўнгимдан
ўтади, бошим айланади...
Хайрият, кун ботмасидан охирги эгатдаги
картошкани ҳам териб олдик. Қорга ботиб қол-
ган ҳўкиз аравани ҳай-ҳайлаб катта йўлга олиб
чиққунча терлаб кетдик.
Бобом, қуруқ аравани тортишга ҳам мадори
қолмаган эшагини «хих-хих»лаб йўлга тушди. Уйга
етгунимизча қоронғи қуюқлашиб кетди.
Ойимнинг овқати ҳалиям пишмабди.
Бобомнинг жаҳли чиқиб кетди.
– Падарингга лаънат, пакана! – деди тўнғиллаб.
– Бир қошиқ обиёвғонни пишириб қўёлмасанг!
Ойимга ачиниб энди ошхонага югурмоқчи эдим,
бобом жеркиб берди.
– Баққа ке, сени бошқа ишинг бор. Жўхорипоя
ташийсан.
Ойим хафа бўлмади, дастурхонга бир чойнак
чой тўртта туршак қўяр экан, негадир жилмайди.
– Сабр қилинг, дадажониси! Ҳозир пишади, би-
рам ширин гўжа қайнатиб қўйдимки, оғзингизда
эриб кетади.
– Э, гўжангниям... – Бобом пиёлага чой тўл-
дириб жаҳл билан бир кўтарган эди, оғзи куйиб,
кўзидан ёш чиқиб кетди. Чойни тупуриб ташлаб,
чийилади. – Қайноқ десанг ўласанми, пакана?!
Ёши олтмишга чиқибди-ю, чой қайнатишни бил-
майди!
Ойим бу сафар ҳам хафа бўлмади.
– Эҳтиёт бўлинг-да, дадажониси, – негадир яна
илжайди. – Шомуродни кузатгунимча кеч бўлиб
кетди-да... Айтганча, Комил табиб ҳам ўғлини
жўнатди.
197
Бобом ҳадеганда жаҳлидан тушадиганга ўхша-
масди. Дастурхондаги туршакларни кафтининг
орқаси билан туртиб менга имо қилди:
– Юр!
Энди ўрнимиздан турган эдик, ойим бобомга
ялинчоқлик билан қаради.
– Дадаси-и-и! – деди чўзиб. (Зарил гапи бўлса
шунақа қилади.) – Оқсоқол тайинлаб-тайинлаб ай-
тувдилар. Келиши билан чиқсин дегандилар.
Бобом баттар тутақди.
– Нима қилай, белини силаб қўяйми? – деди
чийиллаб. – Хотинига силатсин! – У менга қараб
тўнғиллади. – Юр анқаймасдан!
Ота-бола ҳовлига тушдик. Қоронғи қуюқлашиб
кетган бўлса ҳам ҳовли сатҳини қорнинг кўкимтир
нури ёритар, гултожихўрозлар кўчада қолган етим
боладек қор остида бошини ўксик эгиб турарди.
Токзор этагидаги жўхоризор орасига киришимиз
билан устимга шувиллаб қор ёғила бошлади.
Бобом тўғри қиляпти. Жўхорипояларни шу бу-
гун ўриб олмасак бўлмайди. Ҳозирча ер юмшоқ.
Эртага музлаб қолса, иш янаям оғирлашади. Бо-
бом зич ўсган пояларнинг беш-олтитасини каф-
тига жуфтлаб бир тортса, илдиз-пилдизи билан
суғрилиб чиқади. Лекин ташиш бориб турган азоб.
Қор тагида қолган поялар зил-замбил бўлиб кет-
ган. Ҳар биттасининг илдизига қор аралаш бир
ботмон лой илашиб чиқади. Аввал илдизга илин-
ган лойни оёғим билан сидириб тозалайман. Ке-
йин бир қучоқ қилиб кўтараман. Ҳўл бўлиб кет-
ган япроқлар юзимга тегиб, ғашимни келтиради.
Бостирмага ташиб киргандан кейин ҳаммасини
алоҳида-алоҳида ёйиб қўйиш керак. Жўхорипоя-
ни устма-уст ташласа бўлмайди. Моғор босиб, чи-
риб кетади. Кўкламда, илик узилди кунларида мол
198
емсиз қолади. Бостирма туйнугидан кирган совуқ
шамол тинимсиз изиллайди.
Ойим томорқа эшигидан киришимни пойлаб
туради. Қўлимдаги жўхорипояларга ёпишиб, бос-
тирмага ташишга кўмаклашади. Кўриб туриб-
ман, бобомнинг олдига боришга қўрқяпти. Кўзига
кўринса, сўкиш эшитади.
Қиш – мисоли ёмон касал. Келиши осон, кети-
ши қийин. Биз биринчи қор ёғиши билан шунча-
лик қийналиб қолдик. Кимсан акам нима қиляпти
экан?.. У ёқлар туф деса, туфук яхлармиш...
Ниҳоят ҳамма жўхорипояни ташиб бўлдик. Ҳаво
совуқлигига қарамай, терлаб, бўкиб кетган бобом,
очиққан экан шекилли, қошиқ солишга саб ри чи-
дамай, олдидаги гўжани косаси билан кўтариб,
хўриллатиб ичиб қўя қолди.
– Яна сузиб келайми? – деди ойим унинг кўзига
тикилиб.
– Эрталабга қолсин! – Бобом товоқ тагини ялар-
кан, тушунтирди, – гўжанинг совуғи жа ичишли
бўлади.
– Чиқасизми?
Чарчоқдан кўзлари юмилиб кетаётган бобом но-
рози ғўлдиради.
– Қаёққа?
– Оқсоқолникига? Зарил иши бор экан.
– Оббо! – Баданига энди иссиқ ўтган бобом роҳа-
ти бузилганидан ғаши келиб ижирғанди. – Шу Оқ-
соқолам ғирт аҳмоқ одам-да! Нима иши бор экан,
ярим кечада! – Шундай дедию бари бир сандалдан
суғурилиб чиқди.
– Идишларни ювақол, болам! – деди ойим менга
қарамай.
Чиқиб кетаётганимда чол-кампир пичир-пичир
қилаётганини сездим. Бобомнинг «а?» дегани қу-
лоғимга чалинди.
199
Тағин нима гап? Мендан яширадиган нима сир-
лари чиқиб қолди яна?
Хаёл билан нимқоронғи ошхонага кирганимни
биламан, сарпойчан оёғимга аллақандай нам, қи-
тиқловчи жунли нарса урилди. Ўтакам ёрилиб, қў-
лимдаги товоқларни ташлаб юборай дедим.
– Пиш-те! – Оёғимга суйкалган мушук лип этиб
ҳовлига чиқиб кетди. Зум ўтмай ўша томондан бо-
бомнинг товуши келди:
– Қани, маслаҳатлашиб кўрайлик-чи!
Яна қанақа маслаҳат! Кўнглим хижил тортиб,
лип-лип чироқ ёғдусида товоқларни шоша-пиша
ювдим, уйга кирдим. Бурчакдаги сандиқни очиб
атрофига Кимсан акамнинг яккаю ягона оҳорлик
тўни, дўппилари, латта-путталарни уйиб ташлаган
ойим, ўтирган жойида елкаси оша қаради. Еттин-
чи лампа ёруғида юзи шодон қизариб кетган эди...
– Сенам ўзингга етгунча пишиқсан, – деди нега-
дир кулиб. – Қиз бола шайтон бўлади дегани шу-да!
Ҳайрон бўлдим.
– Нега унақа дейсиз?
Ойим ўрнидан дик этиб турди.
– Вой-вой-вой, содда муғомбир-ей! – Икки қўл-
лаб юзимдан ушлаб кўзларимга тикилди. Кўзлари-
да қув ноқ табассум аралаш меҳр бор эди. – Шунинг
учун совчи келса бир сапчиб тушаётган экансан-да!
Бундан чиқди Кимсан акамдан хат келган! Бун-
дан чиқди у хатимни олган! Бундан чиқди... «Рост-
данми?» деб юборишдан ўзимни аранг тутиб қолдим.
Икки юзим ловуллаб ёниб кетаётганини сезиб
турар, кўзимни қаёққа яширишни билмасдим.
– Шу гапни ўзимга айтсанг бўлмасмиди, шайтон
қиз?! – деди ойим эркалаб.
Бари бир тилимни шунча тишласам ҳам юра-
гимни ёриштирган савол оғзимдан чиқиб кетди.
200
– Улардан хат келдими? (Қизиқ, ойим бобомнинг
кетидан «улар» деб гапирарди. Ҳозир ўзим ҳам шу-
нақа деб юборганимни билиб баттар уялиб кетдим.)
– Келди-келди! – Ойим тағин кулди. – Сен ўқий-
диган хатмас. Қиз болага уят бўлади.
Бутун вужудимда ширин бир титроқ турди.
Беихтиёр ойимнинг қўлидан юлқиниб чиқиб бе-
риги уйга кирдим. Деразанинг буғланиб қолган
ойнасини артиб ҳовлига қарадим. Вақт ярим
кечадан ошган бўлса ҳам ташқари ёруғ эди.
Боягина етимчалардек дийдираб турган гулто-
жихўрозлар ҳам, молхонанинг қор босган томи
ҳам кўзимга оламжаҳон бўлиб кўринар, қор де-
ган нарса шунақа покиза бўлишини, қиш деган
нарса шунақа иссиқ бўлишини биринчи марта
кўриб турганимга ўзим ҳайрон эдим. Оёғимга
суйкалган мушукнинг ҳўл елкасини силадим.
Мунча юмшоқ! Қор мунча тиниқ! Ана, ҳамма ёқ
ёп-ёруғ! Шунақанги ёруғки, кашта тикса бўла-
ди! Хаёлимга шу ўй илиниши билан тахмонда-
ги қутини титкилашга тушдим. Мана, қийиқча!
Кимсан акамники! Йўқ, бунисимас. Бунисига гул
тикиб бўлганман. Ҳов ўшанда! Иккаламиз Тош-
кентга томошага борган кунимиз, ойимдан бе-
китиб! Яна аллақанча қийиқчани ғамлаб қўйган-
ман. Мана! Шунисига тикаман!
Нинадан ип ўтказишга анча қийналдиму пар-
во қилмадим. Зарари йўқ. Ипак қалин бўлади-да,
ўзи. Ана, бўлди! Дераза ёруғ! Чироқ керакмас. Қор-
нинг ўзи ёритиб турибди.
Дераза тагига ўтирганча зангори қийиқчага қи-
зил ипак билан «К», «R» деган ҳарфларни босишга
киришдим. Ойим, мени ухлаб қолди деб ўйлади-
ми, уялтиргиси келмадими, ҳайтовур бу ёққа кир-
мади. Сезиб турибман: нариги уйда чироқ ёниқ.
201
Ойим бобомни кутяпти. Нимқоронғида каштам
қинғир-қийшиқ чиқди. Нима бўпти? Кимсан акам
келса айтаман. «Қор ёруғида тикканман», дейман.
Кимсан акам ҳайрон қолади.
Ниҳоят ҳовли томондан қорнинг ғирчиллагани,
бобомнинг айвонга чиқиб гурсиллатиб ер тепгани
эшитилди.
– Онаси! Пайшанбага хабар қилавер!
Ҳозир ойим кириб келишини билиб, қийиқчани
қутига яширдим-да совиб қолган сандалга оёғим-
ни тиққанча ўзимни ухлаганга солиб ётиб олдим.
Ташқарида, дераза ортида оппоқ, тип-тиниқ тонг
отиб келар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |