Жиззах вилоят халқ таълими ходимларини қайта



Download 1,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/49
Sana24.02.2022
Hajmi1,2 Mb.
#215416
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   49
Bog'liq
3.3-Kimyo

“Ўт олиб кетиш хавфи” – қизил (нефть, бензол, фосфор, натрий). 
“Заҳарли” – сариқ (бром, қўрғошин тузлари, барий тузлари). 
“Портловчи” – оч кўк (кальций карбид). 
“Сувдан сақлаш”-яшил (натрий, литий, калий кальций карбид). 
 
Лаборатория машғулотини ташкил этиш ва ўтказиш 
Ҳозирги вактда янги дастурга кўра мактабларда лаборатория ишларини 
ўқувчиларнинг ўзлари мустақил ўтказадиган бўлишига ҳаракат қилиш керак. 
Одатда лаборатория ишини ўқувчилар бир столда якка ўзи ёки иккитадан 
бўлиб бажарадилар. 
Лаборатория столида асбоб ва материаллар аввалдан тайёрлаб 
қўйилган, ишлатиладиган реактивлар солинган идишга реактивлар номи 
ёзилган бўлади. Лекин бу асбоб-реактивларга ўқувчилар ўқитувчининг 
рухсатисиз тегмаслиги керак. Ўқитувчи лаборатория ишини бошлашдан
аввал столдаги моддаларни изоҳлаб ўтади, асбобларни қандай йиғиш, 
қиздириш асбобларидан қандай фойдаланишга, газ олинадиган асбобни 
қандай ишлатиш усулларини тушунтиради, шу машғулотда бажариладиган 
ишнинг мазмуни билан ўқувчиларини таништиради, ишнинг қайси тартибда 


47 
бажарилишини айтиб беради. Машғулот вақтида ўқитувчи ўқувчиларнинг 
концентрланган кислота, ишқорлар ва спирт лампаси билан ишлашини 
доимо назорат қилиб туради. Масалан: кислота билан металлнинг ўзаро 
таъсири тажрибаси қуйидагича ўтказилади: ҳамма ўқувчиларга пробиркага 5 
мл концентрланган нитрат кислота қуйиб, бир неча мис донаси ташлашни ва 
чиқаётган қўнғир газни кузатишни буюради. Сўнгра иккинчи пробиркада 
шу тажрибани суюлтирилган кислота билан ўтказишни таклиф этади. 
1. Бунда қандай реакция кетади? 
2. Мис метали қайси ҳолда кислота билан реакцияга киришади? 
3. Қандай газ ажралиб чиқади? 
Ўқитувчи бу газни сувда эритиб, унга метилоранж томизиб кўришни 
буюради. Бунда нима содир бўлди? 
Тажрибанинг натижаларидан хулоса чиқариб дафтарингизга ёзиб 
қўйинг. Шундан кейин яна бошқа бир тажриба кўрсатилади. 
7-синф ўқувчилари тайёрланган қуйидаги лаборатория ишни бажаришга 
киришади. Темир билан олтингугуртнинг 2 г га тенг аралашмаси пробиркага 
солинади ва пробирка штативга маҳкамланади. Кейин спирт лампаси билан 
кучли қиздирилади, бунда пробиркадаги модда чўғланиб ёниб кетади.
Сўнгра спирт лампасини олиб қўйиб, пробиркадаги модда совитилади ва 
ҳосил бўлган модданинг хоссаси текшириб кўрилади. Тажриба тугагач, 
ўқитувчи қуйидаги саволларни ўртага ташлаб, тажрибадан ўқувчилар 
нимани билиб олганликларини текшириб кўради: 
а) қандай моддалар қиздирилди ва бунда қандай реакция содир бўлди? 
б) реакцияда қандай модда ҳосил бўлади? 
в) реакция давомида энергия ажраладими ёки ютиладими? Буни сиз 
нимадан билиб олдингиз? 
Ўқитувчи берилган саволларга ёзма жавоб беришларини тавсия 
этади. Шундан кейин тажрибанинг иккинчи қисмини бажаришга ўтилади. 
Ҳар бир ўқувчи ўзининг бажарган тажрибасидан хулоса чиқариб, уни 
дафтарига ёзади. Интизом билан, онгли равишда ўтказиш ва ундан тўғри 
хулоса чиқариш бўйича мусобақа ўтказади. Умуман, лаборатория 
машғулотида ўқувчилар қуйидаги қоидаларга риоя қилишлари керак: 
1. Машғулот вақтида бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юриш 
ярамайди. 
2. Бўш турган столдан бирор нарсани ўқитувчининг рухсатисиз 
олмаслик лозим. Реактивлардан ҳам фақат ўқитувчининг кўрсатмасига 
мувофиқ фойдаланишлари керак. 
3. Спирт лампасини зарур бўлмаганда ёқмаслик, машғулот вақтида 
қаттиқ гапирмаслик лозим. 


48 
4. Тажриба тугагач, фойдаланилган асбоб ва идишларни тозалаб ювиб 
қўйиши керак. 
5. Мободо бирор ҳодиса рўй бериб қолса, тезда лаборант ёки 
ўқитувчига хабар бериш керак. Кўп йиллик тажриба шуни кўрсатадики, 
ўқитувчи тажриба учун ўқувчиларни звеноларга бўлганда уларга алоҳида- 
алоҳида мавзулар бериш мақсадга мувофиқ бўлмайди. Аксинча, ҳамма 
звеноларга битта мавзуни топшириб, бу звенолар биттаси илғор, иккинчиси 
сал суст ўзлаштирувчи ўқувчилардан тузилган бўлса, бу звенодаги ўқувчилар 
илғор звенодан ўрнак оладилар ишни пухта бажаришга ҳаракат қиладилар. 
Тажриба тугагач, ўқувчилар ўтказилган тажрибага ҳисобот ёзадилар. 
Лаборатория ишига ҳисоботда қуйидагилар: ўтказилган тажрибанинг 
мавзуси, ишлатилган асбоб ва реактивлар, тажрибанинг мазмуни ҳосил 
бўлган моддаларнинг ўзига хос хусусиятлари, реакциянинг тенгламаси 
ёзилади ишлатилган асбобнинг расми чизилади. Лаборатория дафтаридаги 
ҳисобот ўқувчининг назарий билимларни амалий иш билан нақадар боғлай 
олишини кўрсатувчи назорат иш бўлиб ҳисобланади. 

Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish