Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
сингари ҳаром бўлган нарсалардан сақланишимиз. Бу жавобни билсам-да, ҳеч нарса
демадим. Жавобини унинг ўзидан кутаётгандим.
Дин, бир яшаш шаклидир. Ислом дини баъзи кишилар ўйлаганларидек,йигирма тўрт
соатимизнинг муайян вақтларигагина эмас, яшаган бутун йигирма тўрт соатимизга
тегишли бўлган, ойдинлатган, умримизнинг ҳар бир дақиқасини тафтиш қилган, тартибга
солган бир дунёқараш, бир ҳаёт тарзидир.
Жумладан, динимизнинг асл манбаси бўлган Қуръони Каримга қарасак, унда бутун
ҳаётимизни қамраган, ҳаётимизни тўлиғича тафтиш қилган ҳукмларнинг, қонунларнинг
борлигини кўрамиз. Чунки, мана шу Диндир! Чунки, дин кенг доирадаги ҳаёт тарзидир.
Шундай экан, дин деган вақтимизда шуни билмоғимиз керак.
Ҳар дин бир дунёқараш, бир ҳаёт тарзи бўлганидек, ҳар дунёқараш, ҳар бир ҳаёт тарзи
ҳам бир диндир! Бутпарастлик бир диндир, мажусийлик бир диндир, инсонларга маълум
бир ҳаёт тарзини инъом қилган ҳар бир ғоя, ҳар бир тузум бир диндир.
Унинг сўзларини жон қулоғим билан тинглардим. Айтганларини тушунишга ҳаракат
қилар ва англар эдим.
– Ер юзида асосан икки хил дин кенг тарқалган. Ҳақ дин ва ботил динлар.
Башариятдан манба олган барча ғоялар, барча динлар ботилдир. Бир қанча ботил
динлар бор бўлишига қарамай, битта, фақат биттагина ҳақ дин бордир.
Мушоҳада қилиб ўтирмасдан гапга аралашдим:
– Ислом!..
Сўзини бўлгандим, бироқ жаҳли чиқмади. Бир муддат кўзларимга тикилиб турди-да,
сўради:
– Нега Ислом?
Тавба қилдим, саволни қаранг! Бу одам мени яна тараддудлантириб қўйганди.
– Нега деганингиз нимаси? Ислом дини инсоният тарафидан ўйлаб топилган дин эмас.
Аллоҳ тарафидан юборилган ҳақ диндир.
– Жуда тўғри. Бироқ, изоҳлашингиз лозим бўлган бир масала бор. Мусовийлик ҳам,
Исовийлик – христианлик ҳам самовий яъни Илоҳий манбага эга бўлган динлардир.
Шундай экан, нега мусовийлик ёхуд христианлик демасдан, Ислом дини дедингиз?
Нима дейишимни билмай ўйланиб қолдим. Бу тўғри эътироз эди. мусовийлик ҳам,
христианлик ҳам Илоҳий манбаларга таянган динлар эди. Бироқ, бир дақиқа!.. Аммо улар
динларини бузишган эди!
– У динлар ҳам Аллоҳ тарафидан юборилган, аммо одамлар ундаги Илоҳий ҳукмларни
ўзгартиришган, динни бузишган!..
Майин табассум билан бошини оҳиста қимирлатди. Сўзларимни тасдиқлаётганди.
– Ҳа. Манбаси Илоҳий бўлгани билан, инсонлар томонидан ўзгартирилган, баъзи
ҳукмлари ўчирилиб, баъзи янги ҳукмлар киритилган динлар ҳам ботилдир!
Бир оз жим турганидан сўнг сўради:
– Хўш, мусулмонман деган инсонлар ҳам динларида йўқ баъзи нарсаларни киритиб,
Аллоҳ буюрган баъзи бир амалларни тарк қилсалар ва номини Ислом деб атасалар, бу
дин ҳақ дин бўладими?
Нима дейишим мумкин? Жавоби маълум...
– Бўлмайди...
– Ҳа, бўлмайди. Буларни айтишимнинг сабаби, Ислом динини ҳақ дин қилган унсур, бу
диннинг фақатгина самовий бўлиши, ёхуд номининг Ислом дейилиши эмас.
33 / 59
Do'stlaringiz bilan baham: |