З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/71
Sana24.02.2022
Hajmi1,1 Mb.
#213176
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   71
Bog'liq
operatsion tizimlar va laboratoriya fanidan maruzalar matni

Назорат саволлари: 
1. Аппарат таъминоти ва дастурий таъминот ўртасидаги боғлиқлик 
қандай. 
2. Ҳисоблаш тизимлари дастурий таъминоти 4 та сатҳини ва улар 
орасидаги боғланишни кўрастинг. 
3. Компьютер тизимларини назорат қилиш, текшириш, созлашни 
автоматлаштирувчи дастурлар қайси синфга тегишлидир. 
4. Операцион тизимлар қайси дастурий таъминот синфига мансуб. 


20 
2-Маъруза. ОТ таърифи. 
Режа: 
1. ОТ кенгайтирилган машина ва ресурсларни бошқарувчи сифатида. 
2. ОТ асосий функциялари. 
1. ОТ кенгайтирилган машина ва ресурсларни бошқарувчи сифатида. 
Кўпгина компьютерлардан машина тиллари даражасида фойдаланиш 
анча мураккабдир, айниқса бу киритиш-чиқариш масалаларига тегишлидир. 
М-н, юмшоқ дискдан маълумотлар блокини ўқишни ташкил этиш учун 
дастурчига 16 турли командалардан фойдаланишига тўғри келади, уларнинг 
ҳар бири 13 та параметрни аниқлашни талаб қилади, яъни масалан: дискдан 
блок тартиб рақами, йўлдаги сектор тартиб рақами ва ҳ.к.лар. диск билан 
бажариладиган амал тугалланиши билан, контроллер, тахлил қилиниши 
керак бўлган хатолик мавжудлигини ва типларини кўрсатувчи 23 та 
қийматни қайтаради. Киритиш ва чиқариш масалаларини дастурлашни реал 
хақиқий муаммоларига чуқур эътибор бермаган ҳолда ҳам, дастурчилар 
орасида бу амалларни дастурлаш билан шуғулланишни ҳоҳловчилар 
топилиши даргумондир. Диск билан ишлашда дастурчи-фойдаланувчига, 
дискни ҳар бири ўз номига эга бўлган файллар тўпламидан иборат деб 
тасаввур қилиш кифоядир. 
Файл билан ишлаш, уни очиш, ўқиш ва ёзиш амалларини бажариш ва 
файлни ёпишдан иборатдир. М-н, бунда, частотали модуляцияни 
мукаммалаштириш ёки ўқийдиган механизм “головка” лари ҳолати, жойини 
ўзгариши каби саволлар фойдаланувчини безовта қилиши керак эмас. 
Дастурчидан қурилмалар (аппаратура) моҳиятини ҳаммасини яшириб, унга 
кўрсатилган файлларни қулай ва содда ўқиш, ёки ёзиш, кўришни имконини 
берадиган дастур- бу албатта ОТ дир. Худди шу каби, ОТ дастурчиларни 
диск жамламаси аппаратурасидан ажратиб, унга оддий файл интерфейсини 
тақдим этади, ва бу ҳолда ОТ узилишларни қайта ишлаш, таймерни ва 
оператив хотирани бошқариш ва талай шу каби қуйи даражадаги муаммолар 


21 
билан боғлиқ ёқимсиз амалларни ўз зиммасига олади. Ҳар бир ҳолда, 
фойдаланувчи, реал аппаратура билан иш кўриш ўрнига мулоқот учун қулай 
ва соддадир. Бу нуқтаи назардан, ОТ фойдаланувчига маълум 
кенгайтирилган ёки виртуал машинани тақдим этадики, уни дастурлаш ҳам 
осон ва у билан ишлаш соддадир, албатта бу реал машина такшил этадиган 
аппаратура билан бевосита ишлаш қулай ва енгилдир. 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish