З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва


Тизимли дастурий таъминот



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/71
Sana24.02.2022
Hajmi1,1 Mb.
#213176
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71
Bog'liq
operatsion tizimlar va laboratoriya fanidan maruzalar matni

3.Тизимли дастурий таъминот 
Бу сатҳдаги дастур, компьютер тизимининг бошқа дастурлари ва 
бевосита аппарат таъминоти билан ўзаро боғланишни таъминлайди, яъни бу 
дастурлар даллоллик вазифасини ўтайди. 
Бутун ҳисоблаш тизимининг эксплуатация (ишлатиш) кўрсаткичлари 
иш сатҳининг дастурий таъминотига боғлиқдир. 
Масалан, ҳисоблаш тизимига янги қурилма улаш вақтида бошқа 
дастурларни шу қурилма билан боғланишини таъминлаш учун, тизимли 
даражада дастур ўрнатилиши керак. Аниқ қурилмалар билан ўзаро 



боғланишга жавоб берувчи дастурлар қурилма драйверлари дейилади ва улар 
тизимли сатҳ дастурий таъминоти таркибига киради. 
Тизимли сатҳ дастурларининг бошқа синфи фойдаланувчи билан 
боғланишга жавоб беради. Айнан шу дастурлар ёрдамида фойдаланувчи, 
ҳисоблаш тизимига маълумотларни киритиш, уни бошқариш ва натижаларни 
ўзига қулай кўринишда олиш имконига эга бўлади. Бундай дастурий 
воситалар, фойдаланувчи интерфейсини таъминлаш воситалари деб аталади. 
Компьютерда ишлаш қулайлги ва иш жойи унумдорлиги бу воситалар билан 
бевосита боғлиқдир. Тизимли сатх дастурий таъминоти мажмуаси компьютер 
операцион тизими ядросини ташкил этади. Операцион тизимнинг тўлиқ 
тушунчасини биз кейинги бобларда кўриб ўтамиз, бу ерда эса биз фақат, агар 
компьютер тизимли сатҳ дастурий таъминоти билан жиҳозланган бўлса, у 
ҳолда компьютер янада юқори даражадаги дастурни ўрнатишга ва энг 
асосийси дастурий воситларнинг қурилмалар билан ўзаро алоқасига 
тайёрлигини билдиради. Яъни операцион тизим ядроси мавжудлиги – 
инсонни ҳисоблаш тизимида амалий ишларни бажариш имкониятининг 
зарурий шартидир. 
Хизматчи дастурий таъминот. Бу дастурлар ҳам асос дастурий 
таъминот билан, ҳам тизимли дастурий таъминот дастурлари билан 
боғланган. Хизматчи дастурларнинг асосий вазифаси (уларни утилиталар деб 
ҳам аталади) компьютер тизимини текшириш, созлаш ва тузатишдан 
иборатдир. Кўп ҳолларда улар, тизимли дастурларнинг функциясини 
кенгайтиришга ва яхшилашга мўлжаллангандир. Баъзида, бу дастурлар, 
бошиданоқ ОТ таркибига киритилган бўлиши мумкин, баъзида эса улар ОТ 
функциясини кенгайтиришга хизмат қилади. 
Амалий дастурий таъминот. Бу сатх дастурий таъминоти, мазкур иш 
жойида аниқ масалаларни ечишга ёрдам берадиган амалий дастурлар 
мажмуасини ташкил этади. Бу масалалар қамраб олган соҳалар жуда кўп 
бўлиб, улар ишлаб чиқариш, илмий-техник, ижод, ўқитиш ва дам олишга 


10 
мўлжалланган 
масалаларни 
ўз 
ичига 
олади. 
Бу 
дастурлар 
кўпфункционаллиги сабаби, инсон фаолияти ҳар хил соҳалари учун амалий 
дастурлар ва иловалар мавжудлигидир. 
Демак амалий дастурий таъминот ва тизимли дастурий таъминот 
ўртасида ўзаро бевосита алоқа бор экан (биринчиси иккинчисига таянади), 
ҳисоблаш тизими универсаллиги, амалий дастурий таъминот оммавийлиги ва 
компьютер функционал имкониятлари кенг кўламлиги фойдаланилаётган 
операцион тизим типи, унинг ядроси қандай тизимли воситаларни ўз ичига 
олганлиги ва у уч томонлама ўзаро боғланиш, яъни инсон – дастур – қурилма 
боғланишни қай тарзда таъминлашига бевосита боғлиқдир. 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish